Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуракулова Элмира Суюновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шойим Бўтайев романларида сужет ва композицион яхлитлик”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ПҳД/Фил1950.
Илмий раҳбар: Насиров Aзимидин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.02.03. 
Расмий оппонентлар: Дамин Тўрайев, филология фанлари доктори, профессор; Исломжон Ёқубов, филология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Шойим Бўтайев романлари поетикасини замонавий ўзбек насрида ўзига хослиги, тасвир ва талқиндаги ижодий ўзгаришлар натижасида сужет ва композицияда юзага чиқиш ҳолатларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сужет ва композиция яхлитлигини таъминлашдаги ижтимоий, ахлоқий, маънавий сингари ҳаётий ва характерлараро зиддиятлар ҳамда шаҳар, қишлоқ, хона, йўл, йил, ой, кун каби хронотопларнинг бадиий образ еволюциясидаги маънавий еврилиш, тушкинлик, қувонч, бахцизлик каби индивидуал хусусиятлари асосланган;
Шойим Бўтайев ижодий консепсиясида юзага келган қаҳрамон руҳияти, интеллекти, меҳр, оқибат, муҳаббат каби умуминсоний қадриятлар, еътиқодсизлик, ишончсизлик, бефарқлик сингари муаммолар моҳияти Муртоза, Ҳотам, Қулмаҳмуд каби замонавий образлар ва ой, шох, сайғоқ сингари тимсоллар воситасида далилланган;
романдаги мифопоетик тафаккур чегарасининг кенгайиши, психологик таҳлилнинг ижодий майл асоси еканлиги, ёзувчининг фалсафий - естетик идрок олами ва бадиий талқинларидан бири бўлиб, муаллиф ва китобхон ўртасидаги ҳаққонийлик, емоционаллик томонлари очиб берилган;
“Қўрғонланган ой”, “Шох” романларида композицион яхлитликни юзага келтирувчи епиграф, пейзаж, портретларнинг характерларни юзага чиқарувчи муҳим омил еканлиги ҳамда образларда мужассамлашган ёвузлик, езгулик, яхшилик каби тушунчаларининг миллий қадриятлар асосида ёритилиши аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек насрида сужет ва композицион яхлитлик синтези ҳодисасини талқин етиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
сюжет ва композиция яхлитлигини таъминлашдаги ижтимоий, ахлоқий, маънавий сингари ҳаётий ва характерлараро зиддиятлар ҳамда шаҳар, қишлоқ, хона, йўл, йил, ой, кун каби хронотопларнинг бадиий образ еволюциясидаги маънавий еврилиш, тушкинлик, қувонч, бахцизлик каби индивидуал хусусиятлари ҳақидаги хулосаларидан 2012-2016-йилларда бажарилган ФA-Ф1-Г002рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзРФA ҚҚБнинг 2021-йил 11-ноябрдаги 17.01/26-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қарақалпоғистон бўлими Қароқалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилаётган тадқиқотларнинг илмий салоҳияти ошишига еришилган;
Шойим Бўтайев ижодий консепсиясида юзага келган қаҳрамон руҳияти, интеллекти, меҳр, оқибат, муҳаббат каби умуминсоний қадриятлар, еътиқодсизлик, ишончсизлик, бефарқлик сингари муаммолар моҳияти Муртоза, Ҳотам, Қулмаҳмуд каби замонавий образлар ва ой, шох, сайғоқ сингари тимсоллар воситасида далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан 2017-2020 - йилларда амалга оширилган ФA-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021-йил 3-декабрдаги 17.01/293-сон маълумотномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
романдаги мифопоетик тафаккур чегарасининг кенгайиши, психологик таҳлилнинг ижодий майл асоси еканлиги, ёзувчининг фалсафий-естетик идрок олами ва бадиий талқинларидан бири бўлиб, муаллиф ва китобхон ўртасидаги ҳаққонийлик, емоционаллик каби илмий қарашлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий бадиий ешиттиришлар” муҳарририяти ижодкорлари манбалар асосида “Aдабий жараён”, “Бедорлик” (2020-йил 17-август, 2021-йил 28-октабр, 2022-йил 09-сентабр ва 7-октабр) ешиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (“Ўзбекистон телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали” телеканали давлат муаасасасининг 2022-йил 25-октябрдаги 02-04-1779-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва ешиттиришларнинг ранг-барнг ва оммовийлиги таъминланган;
“Қўрғонланган ой”, “Шох” романларида композицион яхлитликни юзага келтирувчи епиграф, пейзаж, портретларнинг характерларни юзага чиқарувчи муҳим омил еканлиги ҳамда образларда мужассамлашган ёвузлик, езгулик, яхшилик каби тушунчаларининг миллий қадриятлар асосида ёритилиши бадиий ижод жараёни, адабий жараён билан боғлиқ категория еканлиги ҳақидаги таҳлиллардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият” тўгараги фаолиятида, адабий кечаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 22-июндаги 01-03/816-сон маълумотномаси). Илмий натижалар ёш ижодкорларнинг Шойим Бўтайев асарларини теранроқ англашларига, тасаввурларини кенгайтиришда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish