Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмов Нодир Найимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Форс-тожик адабиётида ташхис санъатининг тарихий шаклланиш тамойиллари ва унинг назарий хусусиятлари” (Қадимги даврдан ХII асргача), 10.00.05 – Осиё ва Aфрика халқлари тили ва адабиёти (тожик адабиёти) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1974.
Илмий раҳбар: Ҳамроев Жумақул, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Мисбоҳиддин Маҳмудзода Нарзиқул, филология фанлари доктори, профессор; Мухибова Улфатхон Учқуновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ташхис санъатининг назарий ва поетик хусусиятлари, шаклланиш тарихи ва ривожланиш омиллари, шаклий ва мазмуний жиҳатлари, шунингдек, қадимги Ерон халқлари адабиёти ва форс-тожик мумтоз шеъриятининг бадиий тузилишидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташхис санъати антропоморфик, тотемистик, анимистик ва аллегорик қарашлар натижасида шаклланганлиги, бу санъат ибтидоий инсонларнинг табиатга, уни ўраб турган муҳитга нисбатан қарашлари натижасида вужудга келганлиги исботланган. 
назарий поетикада ташхис санъати истиора, мажоз ва ташбиҳ санъатининг махсус бир тури сифатида қайд етилган, ишда ташхиснинг мазкур сўз санъатларидан бутунлай фарқланиши ва бу санъат жаҳон адабиёцҳунослигида мавжуд персонификация, жонлантириш, интоқ каби сўз санъатларининг махсус шакли еканлиги асосланган.
 “Aвесто” китобининг бадиий тузилишида ташхис асосий тасвир воситаси еканлиги, у орқали табиат унсурлари, моддий жисмлар, мавҳум тушунчалар, ҳайвонот ва ўсимлик олами вакиллари инсон қиёфасига кириб, Митра, Тиштар, Озар, Ҳаум каби таъсирчан ва хаёлий образлар яратилганлиги далилланган. 
 ташхис санъати Сомонийлар ва Ғазнавийлар даври шоирлари ижодида табиат манзараларини тасвирлаш, шароб тайёрлаш жараёни бадиий талқини ҳамда қадимги давр адабиётининг бадиий образлар яратиш анъаналарини давом еттириш учун қўлланилганлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Форс-тожик поезиясида ташхис санъатининг тарихий шаклланиш тамойиллари, назарий масалалари ва мумтоз шеъриятда ташхис санъатининг қўлланиш омилларини тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ташхис санъати антропоморфик, тотемистик, анимистик ва аллегорик қарашлар натижасида шаклланганлиги, бу санъат ибтидоий инсонларнинг табиатга, уни ўраб турган муҳитга нисбатан қарашлари натижасида вужудга келганини исботлаб ўтилганлиги, назарий поетикада ташхис санъати истиора, мажоз ва ташбиҳ санъатининг махсус бир тури сифатида қайд етилгани, ишда ташхиснинг мазкур сўз санъатларидан бутунлай фарқланиши ва бу санъат жаҳон адабиёцҳунослигида мавжуд персонификация, жонлантириш, интоқ каби сўз санъатларининг махсус шакли еканлиги тўғрисидаги асосланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФA-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қарақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 17-июндаги 17-01/185-сон маълумотномаси). Натижада ташхис санъатининг жаҳон адабиёти ва халқ оғзаки ижодида шаклланиш омиллари кўрсатилган, жонлантириш санъатининг шаклланиш жараёнида мифлар ва ероний халқларнинг қадимий ёзма манбалари контекстида таҳлил қилинганлиги бадиий образлар яратилишида ташхис санъатининг ўрнини аниқлаш имконини берган;
“Aвесто” китобининг бадиий тузилишида ташхис асосий тасвир воситаси еканлиги, у орқали табиат унсурлари, моддий жисмлар, мавҳум тушунчалар, ҳайвонот ва ўсимлик олами вакиллари инсон қиёфасига кириб, Митра, Тиштар, Озар, Ҳаум каби таъсирчан ва хаёлий образлар яратилганлиги, ташхис санъати Сомонийлар ва Ғазнавийлар даври шоирлари ижодида табиат манзараларини тасвирлаш, шароб тайёрлаш жараёни бадиий талқини ҳамда қадимги давр адабиётининг бадиий образлар яратиш анъаналарини давом еттириш учун қўлланилганлиги далилланган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФA-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қарақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 17-июндаги 17-01/185-сон маълумотномаси). Натижалар ероний халқлар адабиётида вужудга келган асотир ва мифларнинг мазмун ва мундарижаси, мумтоз поетикада ташхис орқали яратилган бадиий тимсолларнинг хусусиятлари ва моҳиятини ўрганиш имконини берган;
Рўдакий “Модари май” қасидасини ижод қилиши орқали май-шароб тайёрлаш анъанасига асос солганлиги, кейинчалик мазкур бадиий услуб Башшор Марғазий, Фаррухий ва Манучеҳрий асарларида ижодий ёндашув асосида давом еттирилиб, адабий мактабга айланганига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалининг “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт”, “Aдабий жараён”, “Рангинкамон” туркумидаги кўрсатувларини тайёрлашда Шарқ мумтоз шеъриятидаги юксак ғоявий мазмун, таълим ва тарбияга йўналтирилган мавзулар ва нукталарни тарбиявий ва естетик мақсадларда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали давлат унитар корхонасининг 2022-йил 10-октябрдаги 04-36-1700-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, ҳамда тамошобинларни тожик мумтоз шеърияти билан таништиришда, маънавий-ахлоқий, бадиий-естетик билимларини оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish