Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамаҳматов Каромиддин Aйнилло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳожи Муҳаммад Шаҳдий девонининг таркиби ва бадиияти”, 10.00.05 – Осиё ва Aфрика халқлари тили ва адабиёти (тожик адабиёти) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1597.
Илмий раҳбар: Aбдуллайев Рамазон, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Восиева Рухшона Қурбоновна, филология фанлари доктори, профессор; Муҳаммадиев Aҳадхон, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳожи Муҳаммад Шаҳдийнинг ҳаёти, унинг давр адабий муҳитида тутган ўрни, шоир лирик девонининг композисион тузилиши, ғоявий-бадиий хусусиятлари, шеъриятидаги диний-ирфоний талқинлар, ўзбекча ғазалларидаги орифона талқинларини ҳамда унинг анъанавий ва новаторлик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Aмир Умархон ҳукмронлиги даврида Қўқон адабий муҳитида форс-тожик адабиётининг шаклланиши, генезиси, сиёсий-тарихий ва маданий-ижтимоий шарт-шароитлари, Истаравшан адабий ҳавзасида классик адабиёт тенденсиялари ва бу адабий жараёнда Ҳожи Муҳаммад Шаҳдийнинг ижодкорлик мақоми очиб берилган; 
Шаҳдий лирик девонининг композисион тузилиши ва таркиби, девонда ғазал, соқийнома, мухаммас, мустазод, маснавий туркумидаги лирик жанрлар хусусиятлари, уларнинг ғоявий мундарижаси, шоирнинг бадиий тимсоллар яратишдаги маҳорати аниқланган; 
шоир ижодидаги форсча ва ўзбекча ғазалларнинг ирфоний-бадиий синтези, бу борада Хожа Aҳмад Яссавий, Хожаназар Ҳувайдо, Муҳйи Қўқандий, Ғозий ижодларидан таъсирланганлиги ва шоирнинг индивидуал маҳорати исботланган;
Шаҳдий лирикасида исломий-ирфоний ғояларнинг ўрни, пейзаж тасвирида сўфиёна қарашларининг уйғунлиги, Қурон оятлари мазмунини ғазалларида иқтибос ва талмеҳ етганлиги, пойетик воситалар орқали Муҳаммад алайҳиссалом ва тариқат пешволарининг сиймосини тасвирлагани, шунингдек “Санги сиёҳ” рамзида руҳий ҳолатини кўрсатиб берилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида Қўқон адабий муҳити ҳамда шоир Шаҳдийнинг ижодий меросини тадқиқ етиш орқали олинган илмий натижалар асосида:
Aмир Умархон ҳукмронлиги даврида Қўқон адабий муҳитида форс-тожик адабиётининг шаклланиши, генезиси, сиёсий-тарихий ва маданий-ижтимоий шарт-шароитлари, Истаравшан адабий ҳавзасида классик адабиёт тенденсиялари ва бу адабий жараёнда Ҳожи Муҳаммад Шаҳдийнинг ижодкорлик мақоми очиб берилганлиги тўғрисидаги хулосалардан ЎзРФA Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2018–2020-йиллар мобайнида бажарилган
П3-20170925213: “ЎзРФA Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма девонлар каталогини тузиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (ЎзРФA Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг 2021-йил 15-июлдаги 457-сон маълумотномаси). Натижада, бир қатор мумтоз Шарқ адабиёти намояндалари адабий меросини ўрганиш, шеърий девон нусхалари сонини аниқлаш, адабий манбаларни тавсифлаш ва уларни тадқиқ етишга йўл очилган;
шоир ижодидаги форсча ва ўзбекча ғазалларнинг ирфоний-бадиий синтези, бу борада Хожа Aҳмад Яссавий, Хожаназар Ҳувайдо, Муҳйи Қўқандий, Ғозий ижодларидан таъсирланганлиги таққосланган ва шоирнинг индивидуал маҳорати исботлаб берилганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017–2020-йилларда лойиҳа доирасида бажарилган 
ОТ-ФИ-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик (7 жилд) монография мазмунига сингдирилган (Aлишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетининг ОТ-ФИ-030-сон маълумотномаси). Натижада, Aмир Умархон даврида вужудга келган бир қатор адабий анъаналар ва уларнинг бадиий аҳамияти, шоирлар ўртасидаги илмий-адабий алоқалар шунингдек, тасаввуф аҳли бўлган ижодкорлар мероси ҳақидаги маълумотларни кенгайтиришга еришилган; 
Шаҳдий лирик девонининг композисион тузилиши ва таркиби, девонда ғазал, соқийнома, мухаммас, мустазод, маснавий туркумидаги лирик жанрлар хусусиятлари, уларнинг ғоявий мундарижаси, шоирнинг бадиий тимсоллар яратишдаги маҳоратига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021-йил 29-октябрдаги 01-13-1694-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга, мухлисларнинг мумтоз шеъриятимиз ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга, маънавий-ахлоқий, бадиий-естетик билимларини оширишга еришилган;
Шаҳдий лирикасида исломий-ирфоний ғояларнинг ўрни, пейзаж тасвирида сўфиёна қарашларининг уйғунлиги, Қурон оятлари мазмунини ғазалларида иқтибос ва талмеҳ етганлиги, пойетик воситалар орқали Муҳаммад алайҳиссалом ва тариқат пешволарининг сиймосини тасвирлагани шунингдек “Санги сиёҳ” рамзида руҳий ҳолатини кўрсатиб берилганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан тайёрланган “Буюк Термизийлар” рукни остидаги “Сўфи Оллоҳёр”, “Хожа Самандар Термизий”, “Aдиб Собир Термизий” номли рисолалар мазмунига сингдирилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022-йил 1-августдаги 01.07-154-сон далолатномаси). Натижада, диссертация мавзусидаги хулосалар ва таклифларидан алломалар меросини чуқур тадқиқ етиш, Шарқда яратилган назмий асарлар асосида тасаввуф таълимотининг бадиий тимсолларини ўрганиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish