Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдурасулов Aбдуллажон Aбдукаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида ОТМларда корпоратив бошқарув тамойилларини жорий етишнинг замонавий ташкилий-педагогик асослари”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.3.ПҳД/Пед1634.
Илмий раҳбар: Егамбердиева Турғуной Aхмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, ПҳД.03/05.06.2020.Пед.76.03. 
Расмий оппонентлар: Чориев Рузимурат Кунгратович, педагогика фанлари доктори; Нарзуллаев Нозимжон Собиржонович, иқтисод фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида Олий таълим муассасаларида корпоратив бошқарув тизимини жорий етишнинг илмий-педагогик жиҳатлари ва таълим менежментини оптимал вариантларига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида ташкилий бошқарув жараёнининг ўзига хос хусусиятлари тарбиявий муносабатлар ва раҳбарлик услублари, таълим муассасаларининг ташкилий тузилиши, стратегик бошқарув ва режалаштириш, персонални бошқариш олий таълим тизимини модернизациялаш каби мақсадли ёндашувларнинг функционал алоқадорлигини концентрли структуралаш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларида раҳбар-ходимлар бошқарувининг функционал жиҳатлари ўзлаштириш, меҳнат унумдорлигига еришиш, ишга масъулият билан ёндашиш, жамоани мақсад сари йўналтира олиш, таълим муассасаси бошқарувини ички ва ташқи ўзгаришларга мослаштиришган оптимал инновацион янгиликларни жорий етиш барқарорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларини бошқаришнинг таксономик даражалари таълим муаммоларини ҳал қилиш орқали ижтимоий, шахсий ва касбий ваколатларни таъминлашга қаратилган мураббийлар ва талабалар ўртасидаги ўзаро таъсир кўрсатишнинг педагогик жараёнларига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларини корпоратив бошқариш механизмлари ижтимоий-иқтисодий самарадорликни ошириш, мотивацион-қиймат, когнитив-праксеологик, емоционал-процессуал, когнитив-интеграл каби таркибий қисмлари билан касбий фаолият жараёнида билим ва кўникмаларни ошириш натижасида шаклланадиган касбий компетенция даражасини интенсив ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида ОТМларда корпоратив бошқарув тамойилларини жорий етишнинг замонавий ташкилий-педагогик асослари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида ташкилий бошқарув жараёнининг ўзига хос хусусиятлари тарбиявий муносабатлар ва рахбарлик услублари, таълим муассасаларининг ташкилий тузилиши, стратегик бошқарув ва режалаштириш, персонални бошқариш олий таълим тизимини модернизациялаш каби мақсадли ёндашувларнинг функционал алоқадорлигини концентрли структуралаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Таълимда корпоратив бошқарув” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ етиш марказининг 2022 йил 12 декабрдаги 02/01-01-102-сон маълумотномаси). Натижада,Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида олий таълим муассасаларининг ташкилий бошқарув тузилмасининг мавжуд ҳолати, тамойиллари ва ўзига хоc хусусиятларини таҳлил қилиш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларида раҳбар-ходимлар бошқарувининг функционал жиҳатлари ўзлаштириш, меҳнат унумдорлигига еришиш, ишга масъулият билан ёндашиш, жамоани мақсад сари йўналтира олиш, таълим муассасаси бошқарувини ички ва ташқи ўзгаришларга мослаштиришган оптимал инновацион янгиликларни жорий етиш барқарорлигини хисобга олиш асосида такомиллаштирилган оид таклиф ва тавсиялардан “Таълимда корпоратив бошқарув” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ етиш марказининг 2022 йил 12 декабрдаги 02/01-01-102-сон маълумотномаси). Натижада ОТМларда бошқарувига инновацион ёндашувни олиб кириш ва корпоратив бошқарув моделига ўтиш заруратини илмий-педагогик жиҳатдан асослаш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларини бошқаришнинг таксономик даражалари таълим муаммоларини ҳал қилиш орқали ижтимоий, шахсий ва касбий ваколатларни таъминлашга қаратилган мураббийлар ва талабалар ўртасидаги ўзаро таъсир кўрсатисшнинг педагогик жараёнларига устиворлик бериш асосида аниқлаштиришга ҳамда олий таълим муассасаларини корпоратив бошқариш механизмлари ижтимоий-иқтисодий самарадорликни ошириш, мотивацион-қиймат, когнитив-праксеологик, емоционал-процессуал, когнитив-интеграл каби таркибий қисмлари билан касбий фаолият жараёнида билим ва кўникмаларни ошириш натижасида шаклланадиган касбий компетенция даражасини интенсив ривожлантириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан 2018-2020 йилларда бажарилган Ўзбекистон Республикаси Инновацион Вазирлиги томонидан олинган ПЗ-2017093020 рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 19 июлдаги 02-07-1912/04-сон далолатномаси). Натижада, олий таълим тизимидаги маъмурий-бюрократик бошқарув усулидан ворисийлик тамойили асосида корпоратив бошқарувга ўтишнинг истиқболдаги вазифаларини таҳлил қилишга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish