Sayt test rejimida ishlamoqda

Тишабаева Иродахон Расуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1946-1991 йилларда Ўзбекистон мактабгача тарбия  муассасалари тарихи (Андижон, Наманган, Фарғона областлари мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tar391. 
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Таr.60.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Музробжон Гуламович, тарих фанлари доктори, доцент; Обломуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот:  Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
I. Тадқиқотнинг мақсади совет ҳокимияти йилларида 1946-1991 йиллар даврий чегарасида Андижон, Наманган ва Фарғона областларидаги мактабгача тарбия муассасалари ва уларнинг фаолияти тарихини очиб беришдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда мактабгача тарбия муассасалари ўзгаришларининг учта асосий босқичи аниқланиб, биринчи босқич – 1946-1960 йилларда болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш мавжуд муассасаларда ўринлар сонини ошириш орқали ҳал этишга ҳаракат қилингани, иккинчи босқич – 1960-1970 йилларда бир қатор кичик болалар боғчалари ва яслилари бирлаштирилиши натижасида жойларда доимий фаолият юритувчи боғчаларнинг миқдори ошиб боргани, учинчи босқич – 1980 йилларда янги мактабгача тарбия муассасалари барпо этилиши ортиб борса-да, уларнинг моддий-техник таъминоти пастлиги ва боғчаларнинг аксарияти мослаштирилган биноларда ташкил этилгани асосланган;
1946-1991 йилларда Фарғона водийси областларида мактабгача тарбия муассасалари сони тезлик билан ортиб борган бўлса-да, демографик вазиятдан келиб чиқиб, мактабгача ёшдаги болаларни тўлиқ боғча ва яслиларга қамраб олиш имкони бўлмагани асосланган;
мактабгача тарбия муассасалари ишчи ва педагог ходимларининг моддий аҳволи йиллар давомида яхшиланмагани, завод-фабрикалар, маҳаллий ташкилотлар қарамоғидаги болалар боғчаларининг тарбиячилари айни муассаса иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб маош олиши оқибатида иш ҳақи миқдори ҳар хил бўлгани далилланган;
мактабгача тарбия педагогикаси йўналиши бўйича аспирантура институтининг очилиши ва илмий тадқиқот изланишларининг олиб борилиши натижасида соҳани зарур илмий адабиётлар ва қўлланмалар билан қисман таъминлашга эришилгани аниқланган.  
VI. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1946-1991 йилларда Андижон, Наманган ва Фарғона областларидаги мактабгача тарбия муассасалари фаолиятини тадқиқ этиш давомида олинган натижалар, хулосалар ва амалий тавсиялар асосида:
Ўзбекистонда мактабгача тарбия муассасалари ўзгаришларининг учта асосий босқичи аниқланиб, биринчи босқич – 1946-1960 йилларда болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш мавжуд муассасаларда ўринлар сонини ошириш орқали ҳал этишга ҳаракат қилингани, иккинчи босқич – 1960-1970 йилларда бир қатор кичик болалар боғчалари ва яслилари бирлаштирилиши натижасида жойларда доимий фаолият юритувчи боғчаларнинг миқдори ошиб боргани, учинчи босқич – 1980 йилларда янги мактабгача тарбия муассасалари барпо этилиши ортиб борса-да, уларнинг моддий-техник таъминоти пастлиги ва боғчаларнинг аксарияти мослаштирилган биноларда ташкил этилгани ҳамда 1946-1991 йилларда Фарғона водийси областларида мактабгача тарбия муассасалари сони тезлик билан ортиб борган бўлса-да, демографик вазиятдан келиб чиқиб, мактабгача ёшдаги болаларни тўлиқ боғча ва яслиларга қамраб олиш имкони бўлмаганига доир материаллардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 27 октябрдаги 03-46/9644-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг Фарғона шаҳар тарихи экспозицияси бўйича маҳаллий ва хорижий ташрифчиларни янги маълумотлар билан таъминлашга хизмат қилган;
мактабгача тарбия муассасалари ишчи ва педагог ходимларининг моддий аҳволи йиллар давомида яхшиланмагани, завод-фабрикалар, маҳаллий ташкилотлар қарамоғидаги болалар боғчаларининг тарбиячилари айни муассаса иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб маош олиши оқибатида иш ҳақи миқдори ҳар хил бўлгани ҳамда мактабгача тарбия педагогикаси йўналиши бўйича аспирантура институтининг очилиши ва илмий тадқиқот изланишларининг олиб борилиши натижасида соҳани зарур илмий адабиётлар ва қўлланмалар билан қисман таъминлашга эришилганига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O’zbekiston tarixi» телеканали «Тақдимот» кўрсатуви сценарийсини тузиш ва кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 4 июлдаги 06-28-981-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар 1946-1991 йилларда Фарғона водийсида мактабгача тарбия муассасалари фаолияти тўғрисида янги тарихий маълумотларни телетомошабинларга қизиқарли ва мазмунли қилиб етказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish