Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахунов Акрамжон Пўлатжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона области ва Шарқий Туркистон ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқалар тарихи (ХIХ аср 70 йиллари – ХХ аср бошлари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Таr898.
Илмий раҳбар: Ўрақов Дилшодбек Жамолиддинович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Таr.60.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот:  Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ХIХ асрнинг 70 йиллари-ХХ аср бошларида Фарғона областининг Шарқий Туркистон ҳудуди билан олиб борган ижтимоий ва иқтисодий алоқаларини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Шарқий Туркистондан Фарғона областига аҳоли кўчишлари бир неча босқичда давом этиб, дастлабки даврда келган қошғарликларнинг катта қисмини ерсиз деҳқонлар, яна бошқа гуруҳини эса аввал ҳам Фарғона областига келган савдогар, ҳунарманд ҳамда табиблар ташкил этган бўлса, сўнгги кўчиш вақтида аҳолининг ўзига тўқ қатламининг миграцияси давом этганлиги далилланган;
Шарқий Туркистон ипак маҳсулотларини тайёрлаш услубининг паст даражада қолиши бу соҳанинг Фарғона областидаги пилла етиштириладиган пунктлардан келтириладиган ипак қурти уруғи сифатига боғлиқ эканлиги исботланган;
XIX аср охирларида Фарғона областидаги катта ер майдонларини пахта эгаллаши билан ишчи кучига бўлган талаб кучайиши туфайли ортиқча ишчи кучлар мавжуд бўлган Шарқий Туркистондан мавсумий ишчиларнинг вақтинчалик кўчишлари Фарғона областида ички истеъмол бозорини ҳам ривожланишига олиб келганлиги асосланган;
XX аср бошларида савдо алоқаларини ривожланиши натижасида Шарқий Туркистон мануфактура буюмлари истеъмолчисига айланиши ортидан савдо йўлларини яхшилаш ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган Андижон ва Қошғарни боғловчи транспорт йўлини қуриш лойиҳаси Биринчи жаҳон уруши бошланиши натижасида амалга оширилмай қолиб кетганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Фарғона областининг Шарқий Туркистон билан алоқалар тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
Шарқий Туркистондан Фарғона областига аҳоли кўчишлари бир неча босқичда давом этиб, дастлабки даврда келган қошғарликларнинг катта қисмини ерсиз деҳқонлар, яна бошқа гуруҳини эса аввал ҳам Фарғона областига келган савдогар, ҳунарманд ҳамда табиблар ташкил этган бўлса, сўнгги кўчиш вақтида аҳолининг ўзига тўқ қатламининг миграцияси давом этганлиги ҳамда Шарқий Туркистон ипак маҳсулотларини тайёрлаш услубининг паст даражада қолиши бу соҳанинг Фарғона областидаги пилла етиштириладиган пунктлардан келтириладиган ипак қурти уруғи сифатига боғлиқ эканлиги билан боғлиқ натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати масалалари қўмитасининг ҳисоботларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 3 мартдаги 1-сон маълумотномаси). Натижалар қўмитанинг ҳисобот юзасидан ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро мувофиқлаштириб бориш бўйича амалий топшириқларни ишлаб чиқишга имкон яратган;
XIX аср охирларида Фарғона областидаги катта ер майдонларини пахта эгаллаши билан ишчи кучига бўлган талаб кучайиши туфайли ортиқча ишчи кучлар мавжуд бўлган Шарқий Туркистондан мавсумий ишчиларнинг вақтинчалик кўчишлари Фарғона областида ички истеъмол бозорини ҳам ривожланишига олиб келганлиги ҳамда XX аср бошларида савдо алоқаларини ривожланиши натижасида Шарқий Туркистон мануфактура буюмлари истеъмолчисига айланиши ортидан савдо йўлларини яхшилаш ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган Андижон ва Қошғарни боғловчи транспорт йўлини қуриш лойиҳаси Биринчи жаҳон уруши бошланиши натижасида амалга оширилмай қолиб кетганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Андижон области тарихи ва маданияти давлат музейи тарих боълими экспозитсиясининг “Андижон ҳудуди  ХIХ аср ўрталари – ХХ аср бошларида Фарғона области таркибида” номли мавзусини тўла жиҳозлаш ва шакллантиришда  фойданилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 4 апрелдаги 01-12-01-1221-сон маълумотномаси). Тақдим этилган илмий натижалар музей экспозицияларини бойитишга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish