Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлимов Хўжагелди Мустафойевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тасаввуф таълимоти ва амалиётини тадқиқ қилишнинг психологик жиҳатлари”, 19.00.07 – Дин психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.2.ДСc/П28.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ДСc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01.
Расмий оппонентлар: Раҳимов Комилжон Раҳматович, тарих фанлари доктори; Саттаров Еркинбой Ниязметович, психология фанлари доктори, профессор; Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тасаввуф таълимоти ва амалиётининг психологик жиҳатларини таҳлил қилиш орқали уларга нисбатан психологик ёндашувни шакллантириш ҳамда уни назарий ва амалий психологик жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
нақшбандия тариқати асрлар оша назарий (رشحات – ғоявий тамойиллар) ва амалий (رياضة – руҳий-ахлоқий асослар) жиҳатдан тўла шаклланиш босқичларини босиб ўтганлиги сабабли замонавий дин психологияси (псйчологй оф религион) фанининг тасаввуф психологияси номли илмий тармоғига асос бўла олиши исботланган;
Гегелнинг диалектика қонунлари (“Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши”, “Қарама қаршиликлар бирлиги ва кураши”, “Инкорнинг инкори”) аслида Жалолиддин Румийнинг “шакл ва маъно” (الشكل والمعنى ), “азвож” (الأزواج - жуфтлик) ва инкорнинг инкори (نفي النفي) қарашлари асосида яратилганлиги ҳамда моҳиятан улар тасаввуфий ғояларга асосланиши далилланган;
ислом таълимотидаги “умид ва қўрқув” (الخوف والرجاء) (“азвож” - жаннатдан умид ва дўзахдан қўрқув) ақидаси тасаввуфда Aллоҳнинг розилигида жамланиши (умид натижасидаги иштиёқ ва Яратгандан узилишдан қўрқув) даражасига чиқиши ҳамда ушбу ҳолат психологияда руҳий хотиржамликнинг юқори босқичи деб талқин қилиниши очиб берилган; 
“руҳ” (الروح – ғайримоддий асосни англатувчи тушунча) Исро сурасининг 85-ояти
(قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّنَ الْعِلْمِ إِلَّا قَلِيلًا)га кўра илоҳий масала бўлиб, у замонавий психологиянинг тадқиқот объекти бўла олмаслиги, юксак тараққий қилган материя (мия)нинг тизимли хусусияти бўлган “психика” (ψῡχικός – жонга оид, ҳаётга оид) еса унинг объекти еканлиги исботланган;
тасаввуф жараёнларига доир илмий изланишларда анъанавий психологик методлар (материалистик ёндашув)дан ташқари ақидавий дунёқараш ғоялари (илоҳийлик принсипи)ни қўллаш зарурати соф диний тушунча бўлган الفناء - “фано” (Aллоҳга ғарқ бўлиш, кичикнинг каттада йўқ бўлиб кетиш ҳисси) ва البقاء - “бақо” (қалбда фақатгина Aллоҳнинг қолиши) мисолида исботланган; 
солик (سالك)даги персепсия (идрок), аффектлар (ҳиссий-емоционал кечинмалар), тафаккур, ирода каби психик жараёнларнинг шариат (الشريعة), тариқат (الطريقة), маърифат (المعرفة), ҳақиқат (الحقيقة) сингари босқичларда оптималлашиши радиал квадрат тизимида ифодаланган функсионал структура (тасаввуф ва психологиянинг ўзаро боғлиқлиги)га асосланиши орқали далилланган;
мурид психологиясининг ички “асл Мен”и ва “ниқоб Мен”и (одамларнинг кутилмаларига мос ҳолда шаклланган “Мен”) дан иборат бўлган иккита “Мен”ини (иккиюзламачилик, риё) тасаввуф амалиёти (махсус психотехник амалиёт ёрдамида “ниқоб Мен”нинг бартараф етилиши) асосида ягона “Мен”га айлантирилиши шахснинг реинтеграцияси (қайтадан жамланиши) ва дуал (икки тузилмали) индивиднинг яхлитланишига асос бўлиши исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тасаввуф таълимоти ва амалиётини тадқиқ қилишнинг психологик жиҳатлари” мавзусида олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
нақшбандия тариқати асрлар оша назарий (رشحات – ғоявий тамойиллар) ва амалий (رياضة – руҳий-ахлоқий асослар) жиҳатдан тўла шаклланиш босқичларини босиб ўтганлиги сабабли замонавий дин психологияси (псйчологй оф религион) фанининг тасаввуф психологияси номли илмий тармоғига асос бўла олиши ҳақидаги илмий хулосалар асосида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқув режасига “Дин психологияси”, “Ижтимоий психология ва “Етнопсихология” фанлари киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2022-йил 19-майдаги ПМ-17-сон маълумотномаси). Натижада ”Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 27-декабрдаги 1186-сон буйруғига асосан 654-003 рақамли гувоҳномага мувофиқ нашр етилган “Дин психологияси” дарслиги “Дин психологиясининг предмети, вазифалари ва методлари”, “Диний еътиқод ва медитация” мавзуларини ёритиш учун асос бўлган;
Гегелнинг диалектика қонунлари (“Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши”, “Қарама қаршиликлар бирлиги ва кураши”, “Инкорнинг инкори”) аслида Жалолиддин Румийнинг “шакл ва маъно”, “азвож” (зиддий жуфтлик) ва инкорнинг инкори қарашлари асосида яратилганлиги ҳамда моҳиятан улар тасаввуфий ғояларга асосланишига доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг ўқув режасига «Етнопсихология ва дин психологияси» фани киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2022-йил 19-майдаги ПМ-17-сон маълумотномаси). Натижада тасаввуф ва психология фанларининг уйғунлашуви таъминланишига хизмат қилинган;
ислом таълимотидаги “умид ва қўрқув” (“азвож” - жаннатдан умид ва дўзахдан қўрқув) ақидаси тасаввуфда Aллоҳнинг розилигида жамланиши (умид натижасидаги иштиёқ ва Яратгандан узилишдан қўрқув) даражасига чиқиши ҳамда ушбу ҳолат психологияда руҳий хотиржамликнинг юқори босқичи деб талқин қилиниши ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида амалга оширишга оид давлат дастури”нинг амалга ошириладиган тадбирларнинг бешинчи йўналишининг 239-бандига мувофиқ тарзда “Маърифий ислом” мазмунини тайёрлаш ишларини жадаллаштириш»ни таъминлаш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2022-йил 7-июлдаги 1759-сон маълумотномаси). Натижада дин соҳаси вакилларининг аҳоли турли қатламлари онгу-шуурига тасаввуф таълимоти ва амалиётида илгари сурилган хулқ-атвор нормаларига мос равишда амал қилиш зарурлигини сингдириш мақсадида олиб борган маърузаларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
“руҳ” (الروح – ғайримоддий асосни англатувчи тушунча) Исро сурасининг 85-ояти
 (قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ رَبِّي وَمَا أُوتِيتُم مِّنَ الْعِلْمِ إِلَّا قَلِيلًا)га кўра илоҳий масала бўлиб, у замонавий психологиянинг тадқиқот объекти бўла олмаслиги, юксак тараққий қилган материя (мия)нинг тизимли хусусияти бўлган “психика” (ψῡχικός – жонга оид, ҳаётга оид) еса унинг объекти еканлиги тўғрисидаги қараш асоссиз еканлиги тўғрисидаги хулосадан “Тасаввуф таълимоти ва амалиёти: психологик таҳлил” китобда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022-йил 28-июлдаги 02-03/6073-сон маълумотномаси). Натижада “Теология” бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларга нафс ва психология ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хослигини акс еттирувчи маълумотларнинг сингдирилишига хизмат қилган;
мурид психологиясининг ички “асл Мен”и ва “ниқоб Мен”и (одамларнинг кутилмаларига мос ҳолда шаклланган “Мен”) дан иборат бўлган иккита “Мен”ини (иккиюзламачилик, риё) тасаввуф амалиёти (махсус психотехник амалиёт ёрдамида “ниқоб Мен”нинг бартараф етилиши) асосида ягона “Мен”га айлантирилиши шахснинг реинтеграцияси (қайтадан жамланиши) ва дуал (икки тузилмали) индивиднинг яхлитланишига асос бўлиши ҳақидаги илмий хулосаларидан “Тасаввуф таълимоти ва амалиётини тадқиқ қилишнинг психологик жиҳатлари” китобида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 18-июлдаги 02/02/1182-сон маълумотнома). Натижада 5A210201 - Психология (дин психологияси) магистратура таълим йўналишида таҳсил олаётган магистрантлар онгига шахс камолотида тасаввуф босқичларидаги психик ҳодисаларининг роли, мурид психологиясида шахс дуализмининг реинтеграцияси сингари масалаларини акс еттирувчи маълумотларнинг сингдирилишига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish