Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлимкулов Элёр Aбдувалийевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги диний-мистик рамзларнинг тарихий-қиёсий таҳлили”, 07.00.04 – Диншунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.ПҳД/Тар686.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ДСc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Aхаджон Aхмеджанович, тарих фанлари доктори, профессор; Булатов Саидаҳбор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги диний-мистик рамзларни тарихий-қиёсий ўрганиш ва уларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
милоддан аввалги И минг йиллик ўрталарида фетишистик моҳиятга ега бўлган буюмлар (исириқ, мунчоқ, қалампир) уларнинг моҳиятидаги “ёмон руҳлардан сақловчилик” хусусиятидан ташқари тиббий ва кундалик таскин берувчи истеъмол воситалари бўлгани сабабли монотеистик динлар ривожланганидан кейин ҳам амалий санъатда безак ва етнолокал рамзга трансформациялашгани аниқланган;
қадимдан Шарқ халқларида давлатчилик тимсоли сифатида талқин етилган “яримой” (الهلال) рамзи ХИВ асрдан мусулмон саркардалар томонидан ҳарбий юришларда махсус-сирли белги ўлароқ қўлланила бошлаб, кейинчалик ислом динини англатувчи тимсолга айлангани мисолида рамзларнинг замон ва макон алмашинуви натижасида доимий ўзгариб бориши асослаб берилган;
олти жиҳат ва кунни акс еттирган гексограмма яҳудийликдаги ““מָגֵן דָוִד – Маген Давид”, зардуштийликдаги “Тирик юлдуз” (Зудлуй кирит), ҳиндуийликдаги “Вишну юлдузи” (विष्णुतारकम्, विष्णु का तारा), христианликдаги “Ремфана юлдузи” (Ρεμφανά αστέρι) тимсоллари шаклида акс етган бўлиб, исломда ҳам дунёнинг олти томонига алоҳида еътибор берилгани сабабли мусулмон меъморчилигида (Мир Aраб мадрасаси, Йетти пир зиёратгоҳи, Оқостона мақбараси) ҳам геометрик орнамент сифатида фойдаланилгани очиб берилган;
“Aл-Қоида”, “Ҳизбут-таҳрир” ва “ИСҲИД” сингари екстремистик ташкилотлар ўз байроқларидаги қора рангни “Машриқ тарафдан чиқадиган қора байроқли Маҳдий қўшини”га оид Ибн Можа ривоятидаги ҳадисдан олгани ва бунга енг муносиб жамоа ҳақидаги даъволари бу каби қора байроқли гуруҳлар ҳар бир асрда пайдо бўлганлиги сабабли асоссиз екани далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тасаввуф таълимоти ва амалиётини тадқиқ қилишнинг психологик жиҳатлари” мавзусида олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
милоддан аввалги И минг йиллик ўрталарида фетишистик моҳиятга ега бўлган буюмлар (исириқ, мунчоқ, қалампир) уларнинг моҳиятидаги “ёмон руҳлардан сақловчилик” хусусиятидан ташқари тиббий ва кундалик таскин берувчи истеъмол воситалари бўлгани сабабли монотеистик динлар ривожланганидан кейин ҳам амалий санъатда безак ва етнолокал рамзга трансформациялашгани аниқлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан Дин ишлари бўйича қўмита буюртмаси асосидаги “Дунё динлари тарихи”, “Диншунослик”, “Ибтидоий динлар ва мифология” сингари ўқув қўлланмаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 ноябрдаги 02-03/8704-сон маълумотномаси). Натижада талабаларни динлараро бағрикенглик ва тотувликка таҳдид солаётган хуружларнинг олдини олиш, ёшларни соғлом еътиқод ва бағрикенглик руҳида тарбияланишга хизмат қилган;
қадимдан Шарқ халқларида давлатчилик тимсоли сифатида талқин етилган “яримой” (الهلال) рамзи ХИВ асрдан мусулмон саркардалар томонидан ҳарбий юришларда махсус-сирли белги ўлароқ қўлланила бошлаб, кейинчалик ислом динини англатувчи тимсолга айлангани мисолида рамзларнинг замон ва макон алмашинуви натижасида доимий ўзгариб бориши асослаб берилгани тўғрисидаги илмий хулосалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази буюртмаси асосида тайёрланган “Ўзбекистонда ўрта асрлар меъморий безакларида рамзий ифодаларнинг ривожланиши” номли китобида фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 20 ноябрдаги 01-423-сон маълумотномаси). Натижада, илмий-тадқиқот маркази илмий ходимларининг маданий мерос объектларида қўлланилган диний-мистик рамзларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш имконияти яратилганига хизмат қилган;
олти жиҳат ва кунни акс еттирган гексограмма яҳудийликдаги ““מָגֵן דָוִד – Маген Давид”, зардуштийликдаги “Тирик юлдуз” (зудлуй кирит), ҳиндуийликдаги “Вишну юлдузи” (विष्णुतारकम्, विष्णु का तारा), христианликдаги “Ремфана юлдузи” (Ρεμφανά αστέρι) тимсоллари шаклида акс етган бўлиб, исломда ҳам дунёнинг олти томонига алоҳида еътибор берилгани сабабли мусулмон меъморчилигида (Мир Aраб мадрасаси, Йетти пир зиёратгоҳи, Оқостона мақбараси) ҳам геометрик орнамент сифатида фойдаланилгани очиб берилгани ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маркази музей експозициясининг “Исломгача Марказий Осиё” бўлимини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2022 йил 15 ноябрдаги 849-сон маълумотномаси). Натижада илмий жамоатчилик ҳамда музейга ташриф буюрувчиларнинг диний рамзларга оид билимларини ошишига хизмат қилган; 
“Aл-Қоида”, “Ҳизбут-таҳрир” ва “ИСҲИД” сингари екстремистик ташкилотлар ўз байроқларидаги қора рангни “Машриқ тарафдан чиқадиган қора байроқли Маҳдий қўшини”га оид Ибн Можа ривоятидаги ҳадисдан олгани ва бунга енг муносиб жамоа ҳақидаги даъволари бу каби қора байроқли гуруҳлар ҳар бир асрда пайдо бўлганлиги сабабли асоссиз екани далиллангани тўғрисидаги илмий хулосалардан диний таълим муассасалари талабалари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси буюртмаси асосида чоп етилган “Екстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2022 йил 14 ноябрдаги 2989-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар орасида ислом дини билан боғлиқ бўлган диний-мистик рамзларни нотўғри талқин қилишнинг зарари тўғрисидаги тушунчаларнинг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish