Sayt test rejimida ishlamoqda

Сотволдийев Ойбек Хайрулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳаммад ибн Саъд Зуҳрийнинг “ат-Табақот ал-кубро” асари – ислом тарихига оид муҳим манба”, 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ПҳД/Тар970.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ДСc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01.
Расмий оппонентлар: Муминов Aширбек Курбанович, тарих фанлар доктори, профессор; Лутфуллайев Ҳамидилло Муродиллайевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Муҳаммад ибн Саъд Зуҳрий томонидан ёзилган “ат-Табақот ал-кубро” асарининг ислом тарихини ўрганишдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ибн Саъд (ваф. 230/845) ислом тарихчилари орасида биринчилардан бўлиб, Пайғамбар (с.а.в.)нинг Таврот ва Инжилдаги васфлари (صفته في التوراة والإنجيل), хулқлари (أخلاقه), ташқи кўринишлари ( (خلقتهва вақфлари (صدقاته)сингари мавзулардаги ривоятларни ўз асарида алоҳида бобларга жамлаш орқали ислом тарихнавислигида шамоил (شمائل) жанрининг илк намуналаридан бирини яратгани исботланган;
Ибн Саъд “ат-Табақот ал-кубро” асарида Ибн Ишоқ ва Воқидий каби тарихчиларнинг асарларида учрамайдиган сарийялар (سرية – саҳобийлар бошчилигидаги експедиция), жангларнинг аниқ географик ўрни, иштирок етган қўшинлар сони ҳамда мусулмонларнинг ҳарбий тактикалари ҳақидаги хабарларни нақл қилиш орқали мағозий (مغازي – илк ислом тарихидаги жанглар) жанрининг сарийялар тармоғини тизимлаштиргани далилланган;
“ат-Табақот ал-кубро” асарида пайғамбарлар, халифалар, саҳобийлар, тобеийлар ва муаллиф давригача яшаб ўтган олимлар биографиясининг аниқ тарихий узвийликда ёритилиши кейинги даврларда “Тарих ар-русул ва-л-мулук”, “Тарих ал-ислом”, “ал-Бидоя ва-н-ниҳоя” сингари умумий ислом тарихи (التاريخ الإسلامي العام) китобларининг ёзилишига асос бўлгани очиб берилган;
Халифа ибн Хайёт ва Ҳумайд ибн Занжуя каби ҳижрий ИИИ аср табақот муаллифларидан фарқли ўлароқ, Ибн Саъд саҳобийлар (الصحابة) авлодини исломга кириш тарихи ва насабига кўра беш табақага, тобеийлар (التابعون) авлодини еса, ҳадисдаги ровийси ҳамда яшаган даврига кўра йетти табақага ажратиб, табақалар таснифининг ўзига хос услубини қўллагани аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Aт-Табақот ал-кубро” асарининг ислом тарихини ўрганишдаги аҳамиятини очиб бериш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ибн Саъд ислом тарихчилари орасида биринчилардан бўлиб, Пайғамбар (с.а.в.)нинг Таврот ва Инжилдаги васфлари (صفته في التوراة والإنجيل), хулқлари (أخلاقه), ташқи кўринишлари ( (خلقتهва вақфлари (صدقاته) сингари мавзулардаги ривоятларни ўз асарида алоҳида бобларга жамлаш орқали ислом тарихнавислигида шамоил (شمائل) жанрининг илк намуналаридан бирини яратгани борасидаги хулосалар Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан буюртма асосида тайёрланган “Буюк аждодларимиз” номли туркум китоблар мазмунига сингдирилган (Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 10-февралдаги 03-03/817-сон маълумотномаси). Натижада, шамоил жанрининг келиб чиқишига доир янги маълумотлар илмий жамаотчиликка йетиб боришига хизмат қилган;
Ибн Саъд “ат-Табақот ал-кубро” асарида Ибн Ишоқ ва Воқидий каби тарихчиларнинг асарларида учрамайдиган сарийялар (سرية – саҳобийлар бошчилигидаги експедиция), жангларнинг аниқ географик ўрни, иштирок етган қўшинлар сони ҳамда мусулмонларнинг ҳарбий тактикалари ҳақидаги хабарларни нақл қилиш орқали мағозий (مغازي – илк ислом тарихидаги жанглар) жанрининг сарийялар тармоғини тизимлаштиргани ҳақидаги илмий хулосалар Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг буюртмаси асосида тайёрланган “Ислом сивилизацияси” қомусий луғатида фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 7-февралдаги 05-13/15-сон маълумотномаси). Натижада, “ат-Табақот ал-кубро” асарининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилишига хизмат қилган;
“ат-Табақот ал-кубро” асарида пайғамбарлар, халифалар, саҳобийлар, тобеийлар ва муаллиф давригача яшаб ўтган олимлар биографиясининг аниқ тарихий узвийликда ёритилиши кейинги даврларда “Тарих ар-русул ва-л-мулук”, “Тарих ал-ислом”, “ал-Бидоя ва-н-ниҳоя” сингари умумий ислом тарихи (التاريخ الإسلامي العام) китобларининг ёзилишига асос бўлгани ҳақидаги илмий хулосалар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг буюртмаси асосида тайёрланган “Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 8-февралдаги 02/61-сон маълумотномаси). Натижада, Ибн Саъд илмий меросининг кейинги давр тарихчилари ижодига таъсирини асослаш имконини берган;
Халифа ибн Хайёт ва Ҳумайд ибн Занжуя каби ҳижрий ИИИ аср табақот муаллифларидан фарқли ўлароқ, Ибн Саъд саҳобийлар (الصحابة) авлодини исломга кириш тарихи ва насабига кўра беш табақага, тобеийлар (التابعون) авлодини еса, ҳадисдаги ровийси ҳамда яшаган даврига кўра йетти табақага ажратиб, табақалар таснифининг ўзига хос услубини қўллангани ҳақидаги хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан ефирга узатилган “Буюк юрт алломалари” ва “Халқ мулки” номли тизимли кўрсатув ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 08-февралдаги 06-31-213-сон маълумотномаси). Натижада, “ат-Табақот ал-кубро” асарининг табақот жанрига оид манба сифатидаги ўзига хос жиҳатларини ёритишга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish