Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Aхмаджон Махмуджон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари капиталини иқтисодий баҳолаш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Иқт2018. 
Илмий раҳбар: Каримов Норбой Ганийевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, ДСc.03/30.12.2019.И.17.01. Расмий оппонентлар: Омонов Aкром Aбдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каралийев Шербек Турабойевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, досент.
Йетакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банклари капиталини самарали бошқариш ва баҳолаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари устав капиталини ошириш орқали молиявий барқарорлигин таъминлашда 2 фоизгача бўлган аксия пакетлари “битта аксия – битта лот” тамойили асосида халқ ИПО сини ўтказиш тартибида оммавий савдолар орқали сотиш таклиф етилган;
тижорат банкларининг ўз маблағлари манбалари таркибида тақсимланмаган фойдасининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорини захира капиталига йўналтириш таклиф етилган; 
тижорат банклари биринчи даражали капитали йетарлилигини таъминлашда уларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган бозор рискининг умумий рисклардаги улуши 10% дан ошмаслигини таъминлаш зарурлиги асосланган;
банклар капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш учун капиталнинг консервасия буфери рискларни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захира яратиш зарурлиги асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банк капиталини иқтисодий баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари устав капиталини ошириш орқали молиявий барқарорлигин таъминлашда 2 фоизгача бўлган аксия пакетлари “битта аксия – битта лот” тамойили асосида халқ ИПОсини ўтказиш тартибида оммавий савдолар орқали сотиш таклифи «Туронбанк» AТБнинг 2022 йил учун «Банкнинг емиссион сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Туронбанк» AТБнинг 2022 йил 2 декабрдаги №16/02-97 сон маълумотномаси). Натижада, «Туронбанк» AТБнинг маҳаллий фонд бозорида халқ ИПОсини ўтказиш тартиби асосида 2 фоиз аксиялари оммавий савдолар орқали хусусийлаштириш бўйича қарор қабул қилинган ва банк капиталининг йетарлилик даражаси таъминланган;
тижорат банкларининг ўз маблағлари манбалари таркибида тақсимланмаган фойдасининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорини захира капиталига йўналтириш ҳисобига уларнинг молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражасини 25 фоизгача ошириш таклифи «Туронбанк» AТБнинг 2022 йил учун банкнинг емиссия сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Туронбанк» AТБнинг 2022 йил 2 декабрдаги №16/02-97 сон маълумотномаси). Натижада «Туронбанк» AТБ молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражаси, хусусан захира фонди ҳажми 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 132,7 млрд сўмга ошишига еришилган;
тижорат банклари биринчи даражали капитали йетарлилигини таъминлашда уларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган бозор рискининг умумий рисклардаги улуши 10 фоиздан ошмаслигини таъминлаш зарурлиги бўйича таклифи «Туронбанк» AТБнинг 2022 йил учун “Рискларни бошқариш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Туронбанк» AТБнинг 2022 йил 2 декабрдаги №16/02-97 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг 2022 йил учун риск сиёсати такомиллашган, банк капитали 705 млрд сўмга ошган ҳамда бозор риски ҳажмини 5,3 фоизга пасайтиришга еришилган; 
банклар капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш учун капиталнинг консервасия буфери рискларни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захира яратиш зарурлиги бўйича таклифи «Туронбанк» AТБнинг 2022 йил учун “Банкнинг емиссион сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Туронбанк» AТБнинг 2022 йил 2 декабрдаги №16/02-97 сон маълумотномаси). Натижада «Туронбанк» AТБнинг капиталлашув даражаси 2022 йилда 58,2 фоизга ошган ва захира капиталининг жами капиталдаги улуши 8,9 фоизни ташкил етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish