Sayt test rejimida ishlamoqda

Ханкелов Тавбай Қаршийевич
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қаттиқ маиший чиқиндиларни зарба асосида майдалаш ва саралашга мўлжалланган машиналарини яратишнинг илмий асослари”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари”.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: Б2023.1.ДСc/Т379.
Илмий маслаҳатчи: Aсқарходжаев Тулкун Ишанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги ДСc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, проф. Шарипов Конгратбай Aвезимбетович; техника фанлари доктори, проф. Иргашев Aмирқул; техника фанлари доктори, проф. Aстанақулов Комил Дуллийевич.
Йетакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети. 
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қаттиқ маиший чиқиндиларни зарба асосида қайта ишлашга мўлжалланган майдалаш ва саралаш машиналарини яратишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қаттиқ маиший чиқиндилар хоссаларини ҳисобга олган ҳолда ўхшашлик назарияси ва моделлаштириш усуллари асосида енергия ва материал сиғими кўрсаткичлари паст бўлган ва юқори самарадорликни таъминлайдиган майдалаш ва саралаш машиналарининг конструксиялари ишлаб чиқилган;
қаттиқ маиший чиқиндиларнинг массалари ва радиуслари ҳамда физик-механик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда зарба назарияси асосида майдалаш жараёни қонунияти аниқланган ва жараён математик модели ишлаб чиқилган;
енергия ва материал сиғими кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда машиналар самарадорлигини баҳолашнинг жамловчи мезони асосида майдалаш ва саралаш машиналари самарадорлигини баҳолашнинг умумлаштирилган мезонлари ишлаб чиқилган;
маиший чиқиндиларнинг мустаҳкамлик чегараси, еластиклик модули, ҳажмлари ва массаларини ҳисобга олган ҳолда зарба тезлиги критик қийматининг аналитик ифодаси енергиянинг сақланиш қонуни асосида такомиллаштирилган;
майдалаш ва саралаш жараёнларига таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда тажрибаларни режалаштириш назарияси асосида тажриба йўли билан майдалаш ва саралаш машиналарининг рационал қийматлари аниқланган;
саралаш жараёнида чиқиндиларнинг олган бошланғич тезликлари, зарба бурчаги ва тикланиш коеффицийентини ҳисобга олган ҳолда динамиканинг иккинчи қонуни асосида маиший чиқиндилар учиш узоқлигини ҳисоблашнинг аналитик ифодаси ва компютер дастури ишлаб чиқилган;
қаттиқ маиший чиқиндиларнинг хоссаларини ҳисобга олган ҳолда интеграл аналоглар ва ўлчамлар таҳлили усуллари асосида маиший чиқиндиларни майдалаш ва саралаш жараёнларини физик моделлаштириш услуби ишлаб чиқилган;
зарба назарияси асосида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш жараёнига таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда майдалаш ва саралаш машиналари асосий параметрларини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қаттиқ маиший чиқиндиларни зарба асосида қайта ишлашга мўлжалланган майдалаш ва саралаш машиналарини яратишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишда олинган натижаларга асосланиб қуйидагилар жорий қилинди:
қаттиқ маиший чиқиндиларни майдалаш ва саралаш машиналарига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро ва фойдали моделларига патентлар олинган (№ 5865, -1999 йил; №ФAП 01345-2018 йил). Натижада маиший чиқиндиларни майдалаш ва саралаш технологияларининг шарт ва талабларига мослашувчан ва самарадорлиги юқори бўлган машиналар конструксияларини ишлаб чиқиш имкони яратилган.
зарба асосида ишлайдиган майдалаш ва саралаш машиналарининг асосий параметрларини ҳисоблаш услуби Тошкент вилояти Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси “Тоза ҳудуд” ДУК тасарруфидаги полигонлардан фойдаланиш ташкилотида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 13 октябрида берилган № 03-02/7-2222 сонли маълумотномаси). Натижада енергия ва материал сиғими кўрсаткичлари 1,5-2 баробар кам бўлган майдалаш ва саралаш машиналарини ишлаб чиқиш имкони яратилган.
саралаш жараёнида маиший чиқиндилар учиш узоқлигини ҳисоблашнинг аналитик ифодаси ва компютер дастури Тошкент вилояти Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси “Тоза ҳудуд” ДУК тасарруфидаги полигонлардан фойдаланиш ташкилотида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 13 октябрида берилган № 03-02/7-2222 сонли маълумотномаси ). Натижада қия металл плита билан жиҳозланган саралаш машинасининг умумий компановкасини ишлаб чиқиш ва айланувчи ротор билан жиҳозланган саралаш машинасида еса саралаш машинаси бункерининг габарит ўлчамларининг рационал қийматларини аниқлаш имкони яратилган.
қаттиқ маиший чиқиндиларни майдалаш ва саралаш жараёнларини физик моделлаштириш услуби Тошкент вилояти Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси “Тоза ҳудуд” ДУК тасарруфидаги полигонлардан фойдаланиш ташкилотида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 13 октябрида берилган № 03-02/7-2222 сонли маълумотномаси). Натижада зарба асосида маиший чиқиндиларни майдалаш ва саралаш машиналарининг тажриба наъмуналарини яратишга сарфланадиган ҳаражатлар сезиларли камайган.
майдалаш ва саралаш машиналарининг самарадорлигини баҳолашнинг умумлаштирилган мезонлари Тошкент вилояти Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси “Тоза худуд” ДУК тасарруфидаги полигонлардан фойдаланиш ташкилотида (Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 13 октябрида берилган № 03-02/7-2222 сонли маълумотномаси) жорий қилинган. Натижада юқори техник-експлуатацион кўрсаткичларга ега бўлган майдалаш ва саралаш машиналарини танлаш имконияти яратилган. Бу орқали майдалаш ва саралаш машиналари иш унумдорлигини 22-25% оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish