Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирхамидова Нодирахон Aзимовнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзанинг конвергент дурагайлаш усулида олинган оилалари асосида юқори тола сифатига ега бўлган тизмалар яратиш”, 06.01.05 – Селексия ва уруғчилик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.ПҳД/Қх510 
Илмий раҳбар: Холмуродова Гўзал Рузийевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селексияси, уруғчилиги ва йетиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, ДСc.05/04.03.2022.Қх.13.01. 
Расмий оппонентлар: Aманова Махфурат Ешмуродовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Набийев Саидғани Мухторович, биология фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети Самарканд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади. Ғўзанинг мураккаб ва конвергент дурагайлаш усулида олинган оилаларидан трансгрессив ўзгарувчанлик асосида хўжалик учун қимматли белгиларнинг юқори даражадаги ижобий мажмуасига ега, тола сифати ИВ типга мансуб янги ғўза тизмаларини яратишдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба конвергент ғўза оилаларида тола сифати ва бошқа хусусиятларнинг чатиштиришларда қатнашган навлардаги гетерогенлиги асосида трансгрессив шаклларни ажралиб чиқиш кўламини оширишга муваффақ бўлинган;
конвергент шакллар популяциясида ажралиб чиққан трансгрессив ўсимликларни якка танлаш асосида толанинг юқори сифат кўрсаткичлари уйғунлашган генотиплар олинган; 
оилаларда толанинг сифат кўрсаткичларини бошқа қимматли хўжалик белгилари билан ўзаро корреляциясини ўрганиш асосида хўжалик учун фойдали белгиларнинг ижобий мажмуига ега бўлган О-32/35, О-85/90, О- 329/30, О-325/26, О-388/91, О-521/26, О-630/32, О-634/35, О-20/19 оила ва Л-2019, Т-379-392, Т-265-279 тизмалар ажратилган;
юқори селексион қийматга ега бўлган ашёларда белгиларнинг шаклланишини таҳлил қилиш ва самарали танловлар натижасида ўрта толали ғўзанинг барқарор генотипли Л-2019, Т-379-392, Т-265-279 тизмалари яратилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўзанинг конвергент дурагайлаш усулида олинган оилалари асосида юқори тола сифатига ега бўлган тизмалар яратишдаги аҳамияти бўйича олинган натижалар асосида:
ўрта толали ғўзанинг барқарор генотипли тезпишар, ҳосилдор, тола сифати ва чиқими юқори бўлган Т-818-824, Т-1014-17, Т-1133-1136, Т-506-510, Т-876-891 ва Л-2019 тизмалари яратилган ва республика ғўза коллексияси фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 октябрдаги №07/22-04/7981-сон маълумотномаси). Натижада, генетик-селексион изланишларда фойдаланиш учун янги донорлар яратиш учун тадқиқотларда кенг миқёсда фойдаланиш имконини берган;
Л-2019 тизмаси Пахта селексияси, уруғчилиги ва йетиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтининг Хоразм илмий-тажриба стансияси тажриба майдонининг 0,5 гектар майдонида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 октябрдаги №07/22-04/7981-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг Л-2019 тизмаси ўртача 110-112 кунда пишиб йетилиб, тола сифати ИВ саноат типни, солиштирма узилиш кучи 30,7 г.куч/текс.ни, битта кўсакдаги пахтанинг вазни 6,5-6,9 г ни, тола чиқими 42 фоизни, ҳосилдорлиги 45,2 с/гани ташкил етган ва андоза навига нисбатан 3,0-4,2 с/га қўшимча ҳосил олинган; 
ғўзанинг ўрта толали янги яратилган Л-2019, Т-876-891 ва Т-379-392 тизмалари Жиззах вилояти Пахтакор туманида 0,3 га майдонда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 октябрдаги №07/22-04/7981-сон маълумотномаси). Натижада, ғўзанинг Л-2019, Т-876-891 ва Т-379-392 тизмалари қимматли хўжалик белгиларининг юқори мажмуига егалиги, толаси ИВ типга хослиги, тола узунлиги андоза навидан 2-2,5 мм га, толасининг узилиш узунлиги 1-2 г.куч/текс га устунлиги ва толасини майинлиги, ҳосилдорлиги, тезпишарлиги ва вертицеллёз вилтга бардошлилиги бўйича навидан устунлик қилиб, 2,0-3,0 с/га қўшимча ҳосил олинган.
ғўзанинг яратилган Т-265-279, Л-2019, Т-876-891 ва Т-379-392 тизмалари Aндижон вилоятининг Aсака туманида 0,4 гектар майдонда, Избоскан туманида 0,3 гектар майдонда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 октябрдаги №07/22-04/7981-сон маълумотномаси). Натижада, толаси ИВ типга хос, тола узунлиги андоза навдан 2-2,5 мм узун, толанинг узилиш узунлиги 1,2 г.куч/текс устун, толаси майин бўлиб, ҳосилдор, тезпишар ва вертицеллёз вилт касаллигига бардошли бўлган.
ғўзанинг янги яратилган Л-2019, Т-818-824, Т-1024-17, Т-1133-1136, Т-506-510, Т-876-891, Т-379-392 ва Т-265-279 тизмаларининг бирламчи уруғчилик кўчатзорлари ташкил етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 29 октябрдаги №07/22-04/7981-сон маълумотномаси). Натижада, Давлат нав синовини ташкил етиш ҳамда екин майдонларини кенгайтириш учун йетарли миқдордаги навдорлиги юқори бўлган оригинал уруғликлари тайёрланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish