Sayt test rejimida ishlamoqda

Aтабайева Маъмурахон Садирдин қизининг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза ва унинг мажмуидаги екинларни йетиштиришда екиш олдидан ишлов бериш усулларини илмий асослари (Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ДСc/Қх210
Илмий маслахатчи: Карабайев Икрамжан Турайевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, ДСc.05/04.03.2022.Қх.13.01. 
Расмий оппонентлар: Насиров Бахтиёр Салахиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Тўхтақўзийев Aбдусалим, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади. Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдой ва такрорий екинларни йетиштиришда екиш олдидан минимал усулда, ғўза парваришлашда комбинацион агрегат ёрдамида ишлов бериб, бир йўла пушта олиниб, пушта остига суюқ аммиак қўллаш технологиясининг тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда екинлардан юқори ва ертаги ҳосил йетиштиришнинг ресурстежамкор агротехнологиясини илмий асослашдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўза ва ғўза мажмуидаги екинларни парваришлашда тупроққа екиш олдидан ишлов беришнинг ресурстежамкор агротехнологияси илмий асосланган;
комбинасион агрегат ёрдамида ишлов бериб, бир йўла пушта олиб, пушта остига азотли ўғитни 100 кг/га миқдорида суюқ аммиак шаклида қўлланилганда, тупроқнинг ҳайдов қатламидаги гумус миқдори 0,004 % гача, кузги буғдой ва такрорий екинларни парваришлашда йерга минимал усулда ишлов бериб, ғўзани парваришлаш учун комбинасион агрегат ёрдамида ишлов берилганда еса 0,019 % гача ортиб боришига еришилган;
кузги буғдой ва такрорий екинларни парваришлашда минимал усулда ишлов бериб, ғўза парваришлаш учун комбинасион агрегат ёрдамида ишлов бериб, пушта остига азотни суюқ аммиак шаклида қўлланилганда ҳайдов қатламида тупроқнинг ҳажм массасини 0,060-0,087 г/см3 гача камайиши, ғоваклик 2,2-3,2 % гача, донадорлик 2,7-2,4 % гача, сувга бардошли фраксиялар миқдори 6,5-4,4 % гача, сув ўтказувчанлик жами 6 соатда 154,4 м3/га гача ортиши аниқланган;
кузги буғдой ва такрорий екин йерёнғоқни парваришлаш учун минимал усулда ишлов берилиб, ғўза парваришлашда комбинасион агрегат ёрдамида ишлов бериб, азотли ўғитни пушта остига суюқ аммиак шаклида қўлланилганда ҳайдов қатламда тупроқнинг ҳажм массаси 0,085-0,054 г/см3 гача камайиши, ғоваклиги 3,1-2,0 % гача ортиши, такрорий екин сифатида йерёнғоқ парваришланиши ҳисобига еса (кунгабоқар майдонига нисбатан) ҳажм массаси 0,031 г/см3 гача камайиши, ғоваклик еса 1,1% гача, донадорлик 4,4-5,9 % гача ортиб бориши аниқланган;
кузги буғдой, такрорий екинлар (ясмиқ, йерёнғоқ, кунгабоқар, ловия) ни йетиштиришда йерга минимал усулда, келгуси йил ғўза парваришлаш учун майдон комбинасион агрегат билан ишлов берилганда соф фойдани 0,736 -3,397 минг сўмгача, рентабеллик даражаси еса 7,0-25,6 % гача юқори бўлиши, такрорий екин йерёнғоқ йетиштирилган фонда ғўза парваришландида еса соф фойдани 1,300-3,150 минг сўмгача, рентабеллик даражасини 9,5-24,3 % гача юқори бўлиши ҳисобига бу технологияни иқтисодий самарадорлиги юқори еканлиги яна бир бор исботланган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оч тусли бўз тупроқлар шароитида ғўза ва унинг мажмуидаги екинлар екиш олдидан Тупроққа ишлов беришни ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ҳамда екинлардан мўл ҳосил йетиштиришни илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
кластер ва фермер хўжаликлари учун “Ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил йетиштиришда ресурстежамкор технологиянинг самарадорлиги” ҳамда “Ғўза ва унинг мажмуидаги екинларни йетиштиришда екиш олдидан ишлов бериш усулларини илмий асослари (Aндижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида)” номли тавсияномлар тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 февралдаги №07/21-21-05/421-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномалар бугунги кунда фермер хўжаликлари ҳамда кластерларда ғўза ва ғўза мажмуидаги екинларни парваришлашда екиш олдидан йерга ишлов беришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ғўза ва унинг мажмуидаги екинларни парваришлашда екиш олдидан тупроққа ресурстежамкор комбинасион агрегат ёрдамида ишлов берилиб, пушта остига ўтмишдош екинларнинг илдиз-анғиз қолдиқларини ҳамда суюқ аммиак қўллаш агротехнологияси Aндижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида 185,0 гектар майдонда жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 февралдаги №07/21-21-05/421-сон маълумотномаси). Натижада, техника воситаларини майдонга 25-30% гача кам кириши натижасида тупроқнинг ҳажм массасини 0,040 г/см3 гача камайиши, ғоваклигини 0,2-0,5% гача ортиши, сув ўтказувчанлигини 21,3-199,1 м3/га гача кўп бўлишига еришилган;
кузги буғдой ва такрорий екинларни йетиштиришда минимал, ғўзани парваришлашда комбинасион агрегат ёрдамида ишлов берилиб, пушта остига суюқ аммиак қўллаш технологияси Aндижон вилоятининг Aндижон туманида 70,0 гектар майдонда жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 февралдаги №07/21-21-05/421-сон маълумотномаси). Натижада, ЁММ сарфини 17-18% гача қисқариши ва ишчи кучи харажатларини 30-35 % гача камайиши натижасида рентабеллик даражаси 17,5-19,6% гача ортиши кузатилган.
кузги буғдой ва такрорий екинларни йетиштиришда минимал, ғўзани парваришлашда комбинасион агрегат ёрдамида ишлов берилиб, пушта остига суюқ аммиак қўллаш технологияси Фарғона вилоятида 85,0 гектар майдонда жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 3 февралдаги №07/21-21-05/421-сон маълумотномаси). Бунда, ўтмишдош екин сифатида йетиштирилган кузги буғдой ва такрорий екин йерёнғоқни тупроқда қолдирадиган илдиз-анғиз қолдиқларини чуқур кўмилиши ҳамда улардан самарали фойдаланиш ҳисобига келгуси йили парваришланган ғўзанинг униб чиқиши, ўсиши ва ривожланиши яхшиланиб, пахта ҳосили 42,9-44,6 с/га ни ташкил етиб, қўшимча 3,8-4,5 с/га гача пахта ҳосили олишга еришилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish