Sayt test rejimida ishlamoqda

Музаффарова Назокат Шарабовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий тўқимачилик материалларини оловбардошлигини ошириш учун олигомер антипиренлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3247.
Илмий раҳбар: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.16/30.12.2019.К/Т.87.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Хасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Муртазаев Қувондиқ Мустафаевич, техника фанлари доктори. 
Йетакчи ташкилот Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги таркибли антипиренлар олиш ва улар асосида табиий тўқимачилик материалларни оловбардошлигини ошириш ҳамда самарадор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пентаэритрит, мочевина, ортофосфат кислотаси, рух оксиди, магний гидроксиди, моноэтаноламин, аммофос ва р-фенилендиамин кимёвий бирикмаларини олигомерлаш асосида табиий тўқимачилик материалларни оловбардошлигини ошиувчи янги таркибли антипиренлар олинган;
олинган металл, фосфор ва азот сақлаган ФМ, ФПМ, ПА, ФП ва ФММ маркали олигомер антипиренлар билан тўқимачилик материалларини 100-140оС ҳароратларда модификaциялашнинг оптимал нисбатлари ўрганилган ҳамда аланга таъсир этган майдон узунлиги 110 мм, узулишдаги куч 5 Н га яхшиланганлиги илмий исботланган;
таркибида металл, фосфор ва азот сақлаган олигомер антипиренлар билан модификацияланган тўқимачилик материалларни масса йўқотилиши 97,6 % дан 20,5% гача пасайиши ҳамда кислород индекси (КИ) 35,6% га ошганлиги тажриба натижалари орқали аниқланган;
таркибида металл, фосфор, азот сақлаган мочевина, фосфат кислота ва рух оксиди асосида ФМ маркали олигомер антипиренларни олиш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда оловбардош тўқимачилик материалларга антипиренлар сарфи 0,10 кг/м2  гача самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Табиий тўқимачилик материалларини оловбардошлигини ошириш учун олигомер- антипиренлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги ФПМ, ПА, ФП ва ФММ маркали олигомер – антипиренлари “Савдоэнерго” АЖ  ва “Чароғон текстил” МЧЖ ишлаб чиқариш фаолиятида табиий тўқимачилик материалларни оловбардошлигини оширишда амалиётга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 7 декабрдаги 03/25-3441-сон маълумотномаси). Натижада, оловбардош тўқимачилик материаллари олиш учун полифункционал хусусиятга эга олигомер антипиренлар ишлаб чиқариш имконини берган;
ФМ маркали олигомер антипиренларни пахта толали ип газлама матоларида “Зиф текстил” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 7 декабрдаги 03/25-3441-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилган олигомер антипиренларнинг тан нархини камайтириш ҳамда иқтисодий самарадорлигини ўртача 15-18% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish