Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдуназаров Собир Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг маънавий-мафкуравий механизмлари», 23.00.03-Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.3.ПҳД/Сс232.
Илмий раҳбар: Муминов Aлишер Гаффарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Сс.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўрайев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Холмахматов Aзим Ҳазратқулович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг маънавий-мафкуравий механизмларини аниқлаш, уларни такомиллаштириш ва натижадорлигини ошириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларга оид давлат сиёсати нафақат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий омили, шу билан бирга давлат хавфсизлигининг кафолати сифатида ёшларда ўзи яшаётган вилоят, туман ва шаҳар ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирокини таъминлайдиган ҳар бир маъмурий ҳудуднинг “Ёшлар тараққиёт стратегияси” дастурини қабул қилиш ёшларнинг лидерлик сифатларини оширишга хизмат қилиши аниқланган;
ёшлар ўртасида миллий идентикликнинг: етник хабардорлик (аждодлари ҳамда ўзининг келиб чиқиш тарихини билиш); хулқ-атвор (фуқаролик позициясини кўрсатиш, давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муносабатлар бирлигини таклиф етиш), когнитивлик (миллий онг, миллий манфаатларни англаш (рационаллик)) омиллари замонавий структуравий компонентлар еканлиги очиб берилган;
ёшларни ахлоқий бузилишига олиб келадиган хатти-ҳаракатлар: догматизм, космополитизм, интроверт, релятивизм ва ҳуқуқий нигилизм каби салбий сифатлардан ҳимоя қилишда, ёшларда ҳаётий қадриятларнинг муҳимлик даражасини белгиловчи ижтимоий-хусусий шерикликка асосланган “Ёшлар орасида қадриятлар ва меъёрлар трансформацияси” марказини ташкил етиш зарурати асосланган.
ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишнинг маънавий омили – ёшларда соғлом дунёқараш, ахлоқий хулқ-атворни одат қилиш, ижтимоий фаоллик ва жамоавийликни шакллантиришга, мафкуравий омили – барқарор тараққиётни таъминловчи ғоявийлик, меҳнатга ижодий муносабат, юксак фуқаровийлик масъулиятини намоён бўлиш жиҳатларига узвий боғлиқлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг маънавий-мафкуравий механизмларини такомиллаштириш асосларини ўрганиш натижасида:
ёшларга оид давлат сиёсати нафақат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий омили, шу билан бирга давлат хавфсизлигининг кафолати сифатида ёшларда ўзи яшаётган вилоят, туман ва шаҳар ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирокини таъминлайдиган ҳар бир маъмурий ҳудуднинг “Ёшлар тараққиёт стратегияси” дастурини қабул қилиш ёшларнинг лидерлик сифатларини оширишга қаратилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ўртасида имзоланган ҳамкорликка оид чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2021 йил 13 сентабрдаги 24-14/11-сон маълумотномаси). Натижада, маъмурий ҳудудларда ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол ёшлар қатлами шакилланишига хизмат қилади;
ёшлар ўртасида миллий идентикликнинг: етник хабардорлик (аждодлари ҳамда ўзининг келиб чиқиш тарихини билиш); хулқ-атвор (фуқаролик позициясини кўрсатиш, давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий муносабатлар бирлигини таклиф етиш), когнитивлик (миллий онг, миллий манфаатларни англаш (рационаллик)) омиллари замонавий структуравий компонентларига боғлиқлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази мажлисининг 2021-йил январдаги Ўзбекистон Республикасида 2021-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишининг “Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” ғоясини руёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари” номли 17-бандининг “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғояси асосида маънавий-маърифий ишларни янги босқичга кўтариш, мамлакатда бошланган улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ҳаракати, мақсадли ислоҳотларни кенг халқ оммасига йетказиш, жамиятда фаол фуқаролик туйғусини мустаҳкамлаш, бунда зиёлилар, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндалари, салоҳиятидан унумли фойдаланган ҳолда тизимли тарғиботни амалга ошириш” мавзйсида ўтказилган тарғибот ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 8 сентабрдаги 01/02-1023-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг ушбу йўналишда амалга ошираётган ишлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
ёшларни ахлоқий бузилишига олиб келадиган хатти-ҳаракатлар: догматизм, космополитизм, интроверт, релятивизм ва ҳуқуқий нигилизм каби салбий сифатлардан ҳимоя қилишда, ёшларда ҳаётий қадриятларнинг муҳимлик даражасини белгиловчи ижтимоий-хусусий шерикликка асосланган “Ёшлар орасида қадриятлар ва меъёрлар трансформацияси” марказини ташкил етиш заруриятига оид янгилиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021-йил учун мўлжалланган иш режаси 13-банди (“Ёшларнинг сиёсий билими ва ҳуқуқий маданиятини ошириш ойлиги”ни ташкил етиш мавзусида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 8 сентабрдаги 04-13/1394-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларга оид давлат сиёсатининг шаклланиши ва амалга оширилиши жараёнларини янада такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги сиёсатнинг субйекти сифатида фаолият юритувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш технологиялари ва тарғибот аксияларининг назарий-методологик асоси такомиллаштирилган.
ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишнинг маънавий омили – ёшларда соғлом дунёқараш, ахлоқий хулқ-атворни одат қилиш, ижтимоий фаоллик ва жамоавийликни шакллантиришга, мафкуравий омили – барқарор тараққиётни таъминловчи ғоявийлик, меҳнатга ижодий муносабат, юксак фуқаровийлик масъулиятини намоён бўлиш жиҳатларига узвий боғлиқлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021-йил биринчи ярим йиллик учун мўлжалланган иш режаси 9-банди “Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ёшларга оид ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалиётга жорий етиш” деб номланган йўналишнинг 41-банди “Йилнинг енг фаол ёшлар йетакчиси”, “Йил сардори”, “Йил талабаси” “Талабалар фестивали”, “Камалак юлдузлари”, “Янги Ўзбекистон лидерлари”, “Интеллектуал ўйинлар” ҳафталиги сингари кўрик-танлов ва мусобақаларни ташкил етиш)ни ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 15 сентабрдаги 1-01-23-2305-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларга оид давлат сиёсатининг шаклланиши ва амалга оширилиши жараёнларини янада такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги сиёсатнинг субйекти сифатида фаолият юритувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш технологиялари ва тарғибот аксияларининг назарий-методологик асоси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish