Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Хушвақт Aшуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбошимчаликнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.ПҳД/Ю383.
Илмий раҳбар: Aбдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/13.05.2020.Ю.22.03.
Расмий оппонентлар: Тахиров Фарход, юридик фанлар доктори, профессор; Хасанов Темур Халмаматович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Aкадемияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбошимчаликнинг обйектив ва субйектив белгиларининг мазмуни ва моҳиятини тушунишга нисбатан тўғри илмий ёндашувни ишлаб чиқиш, унинг бошқа ўхшаш жиноятлардан фарқли жиҳатларини аниқлаш, унга доир жиноят қонуни нормаларини такомиллаштириш, тергов ва суд амалиётини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар таркибига ўзбошимчалик билан жазолаш номли янги нормани жиноят қонунига киритиш лозимлиги асослантирилган;
қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда суғориладиган йер участкаларини ўзбошимчалик билан егаллаб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши зарурлиги асослантирилган;
ўзбошимчаликни квалификация қилувчи белгиларини, жумладан бир гуруҳ шахслар томонидан, зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиб, жуда кўп миқдорда зарар йетказган ҳолда ўзбошимчалик содир етиш ҳолатларини қонунга киритиш ҳамда ушбу жиноят учун жазо чораларини такомиллаштириш зарурлиги асосланган;
ер участкаларини ўзбошимчалик билан егаллаб олган шахсларнинг йер участкасини қонунда белгиланган муддатда қайтарилишини таъминлаган ва қилмишнинг оқибатларини бартараф етган шахсларга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмаслиги лозимлиги асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбошимчалик жиноятининг жиноят-ҳуқуқий жиҳатларини тадқиқ етишнинг илмий натижалари асосида:
жиноят қонунига “Ўзбошимчалик билан жазолаш” номли янги моддани киритиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекситон Республикасининг Жиноят кодекси янги лойиҳасининг 
173-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси 
2022-йил 10-майдаги 27/2-83-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ўзбошимчалик билан жазолаш каби ижтимоий хавфли қилмишларни олдини олиш, уларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва жазо мақсадларига еришишга хизмат қилган; 
ўзбошимчалик учун жавобгарлик белгиланган жиноят қонуни нормасида озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларни назарда тутиш лозимлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси 
2022-йил 10-майдаги 27/2-83-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жуда кўп зарар йетказиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зарар йетказиб, такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан содир етилган ўзбошимчалик жиноятлари учун жазо чораларини дифференсиация қилишга хизмат қилган;
йер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда суғориладиган йер участкаларини ўзбошимчалик билан егаллаб олиш каби ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилаш лозимлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 16-августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Aйрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги (ЎРҚ-708-сон) Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2291-моддаси матнини ҳамда модданинг иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 
2-декабрдаги 04/2-09/5708-сон далолатномаси) Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши ўзбошимчалик билан содир қилинадиган жиноятларни олдини олиш, мазкур жиноятларни тўғри квалификация қилиш ва адолатли жазо тайинлашга хизмат қилган; 
жиноят аниқланган кундан еътиборан ўттиз кунлик муддатда ўзбошимчалик билан егалланган йер участкасининг қайтарилишини таъминлаш ҳамда ўзбошимчалик билан егаллаб олишнинг оқибатларини бартараф етиш озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг қўлланилмаслигига сабаб бўлиши тўғрисидаги рағбатлантирувчи нормани киритишга оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 
16-августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Aйрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги (ЎРҚ-708-сон) Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2291-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининнг 2022-йил 
2-декабрдаги 04/2-09/5708-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жиноят қонунчилигини либераллаштиришга қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish