Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдувахобов Ғиёсиддин Ғайратжон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги авлод омонимлар ўқув луғати мобил иловасини яратишнинг лингвистик асослари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Aмалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Фил1898.    
Илмий раҳбар: Aбдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.05.02.
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзаахмедович, филология фанлари доктори, профессор; Гулямова Шахноза Кахрамоновна, филология фанлари доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили омонимлар ўқув луғатининг таркибий қисми сифатида лексик, аффиксал ва фразеологик тил бирликларининг омонимик парадигмасини шакллантириш, ўқув луғатларининг компютер лексикографияси нуқтаи назаридан янги авлодларини яратишнинг назарий асосларига таянган ҳолда ўзбек тилининг омонимлар мобил луғатини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқув луғатларидан фойдаланишда мобил таълим назариясининг мултимедиа, расм, аудио ва шу каби методологик имкониятлари асосида яратилган омонимлар ўқув луғати маълумотлар базасига омограф, омоформа ва омофон бирликлари киритилиб, уларнинг лингвистик имкониятлари очиб берилган;
замонавий електрон ўқув луғатларининг асосий вазифалари маълум бир соҳага оид сўз ва атамаларни тўплаш, улардан фойдаланиш меъёрларини белгилаш, коммуникатив функциялардан иборат еканлиги аниқланган;
електрон ўқув луғатнинг лексик воситаларни мавзу йўналишига мувофиқ танлаш, терминологик тизимда мавжуд бўлган мантиқий ва консептуал муносабатларни ҳисобга олган ҳолда омонимлар луғатини тузиш ва тизимлаштириш, контекстли манба матн қисмини киритиш учун енсиклопедик қисм яратиш, очиқлик, яъни ўқув материалини ўзгартириш ва тўлдириш имконияти каби хусусиятлари билан боғлиқлиги далилланган; 
омонимлар ўқув луғати мобил иловаси учун грамматик, лексик, матний билимлар базалари асосида лингвистик таъминот яратилиб, уни доимий равишда янгилаб бориш, янги кириб келаётган омоним бирликларни киритиш имконияти асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги авлод омонимлар ўқув луғати мобил иловасини яратишнинг лингвистик асосларидан
електрон ўқув луғатнинг лексик воситаларни мавзу йўналишига мувофиқ танлаш, терминологик тизимда мавжуд бўлган мантиқий ва консептуал муносабатларни ҳисобга олган ҳолда омонимлар луғатини тузиш ва тизимлаштириш, контекстли манба матн қисмини киритиш учун енсиклопедик қисм яратиш, очиқлик, яъни ўқув материалини ўзгартириш ва тўлдириш имконияти каби хусусиятлари билан боғлиқлиги хусусидаги хулосалардан 2018-2021 йилларга мўлжалланган Ерасмус + халқаро лойиҳаси доирасида “Cласс – Марказий Осиё университетларида Компютер лингвистикаси магистратура дастурини ривожлантириш” номли халқаро амалий лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 16 ноябрдаги 04/1-3158-сон маълумотномаси). Натижада компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ривожлантириш, янги авлод ўқув луғатлари моҳиятини магистрантларга йетказиш, омонимларнинг маълумотлар базасини яратиш орқали лексикографик тадқиқотларнинг назарий асосларини далиллаш, луғат яратиш мезонларини таснифлашнинг илмий-амалий жиҳатлари бойитилган;
ўқув луғатларидан фойдаланишда мобил таълим назариясининг мултимедиа, расм, аудио ва шу каби методологик имкониятлари асосида яратилган омонимлар ўқув луғати маълумотлар базасига омограф, омоформа ва омофон бирликлари киритилиб, уларнинг лингвистик имониятларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2022 йилда амалга оширилган AМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги инновацион илмий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 21 декабрдаги 01/4-3528-сон маълумотномаси). Натижада ўқув луғатларининг мобил иловасини яратиш орқали таълим жараёнида мобил луғатнинг интерактивлигини таъминлашга доир фикрлар илмий асосланган;
омонимлар ўқув луғати мобил иловаси учун грамматик, лексик, матний билимлар базалари асосида лингвистик таъминот яратилиб, уни доимий равишда янгилаб бориш, янги кириб келаётган омоним бирликларни киритиш имкониятига оид материалларидан 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Бедорлик», «Ижод завқи», «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият» ешиттиришларининг сенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 27 декабрдаги 04-36-2142-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларда берилган мазкур илмий натижалар тингловчиларнинг мулоқот маданияти, бадиий тафаккур, фалсафий қарашлари борасидаги билимлари ошишига хизмат қилган

Yangiliklarga obuna bo‘lish