Sayt test rejimida ishlamoqda

Пиримқулов Абдураҳмон Эшонқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.  
“Ҳозирги ўзбек шеъриятида мумтоз поэтик тамойиллар”, 10.00.02  –Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Fil330.
Илмий раҳбар: Эшонқулов Жоппор Салиевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон Республикаси Фанлар      академияси Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори, профессор; Йўлдошев Солижон, филология фанлари доктори, профессор; Эшонқулов Ҳусниддин Пиримович, филология фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек шеъриятидаги анъанавийлик, ворисийлик, издошлик, ўзига  хослик, таъсир ва  ўзаро адабий таъсир сингари мумтоз поэтик тамойилларни  замондош шоирлар ижоди  мисолида очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замондош шоирларнинг анъанавий мумтоз лирик жанрлар тараққиётига қўшган ҳиссаси  ва  сўз қўллаш, мавзу ва ғояни ривожлантириш, образ яратиш, шеърий санъатлардан фойдаланиш каби санъаткорлик маҳорати очиб берилган;
бағишлов-мадҳия характеридаги асарлар (қасида, марсия, табрикнома  мазмунидаги шеърлар, мадҳия-таҳсинга асосланган бағишлов ва мувашшаҳлар, табиий офат ва кутилмаган кулфатлар билан боғлиқ  бағишловлар  ҳамда  умумлашма мазмундаги шеърлар)  мумтоз адабиётдаги анъананинг янги шакллари сифатида далилланган;
давр адабиётида муҳим ўрин тутган  сатирик ва юмористик асарлар (Э.Воҳидов, А.Орипов, А.Обиджон, С.Саййид ва А.Худойберди ижоди мисолида) мумтоз ҳажвчиликнинг бугунги етакчи хусусияти эканлиги очиб берилган;
ҳозирги замон шеъриятига хос мажозий образлар (бўри, от, ит) тавсифи, қофия ва бадиий мантиқ муносабатлари мумтоз анъаналар таъсирида шаклланганлиги далилланган;
мумтоз анъаналарнинг яшовчанлиги, таҳрир эҳтиёжи ва эҳтиёжсизлиги, қофия санъатининг муаллиф бадиий ғояси билан чамбарчас боғлиқлиги муайян шеърий матнлар асосида очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳозирги ўзбек шеъриятида мумтоз поэтик тамойиллар” мавзусидаги диссертация тадқиқотида олинган илмий  натижалар асосида:
ҳозирги ўзбек шеъриятида юзага  келган турли мумтоз лирик  жанрлар,  адабий анъаналарнинг узвий давоми ҳамда ижодий эстетик жараён экани, юзага келган шеърий асарларнинг китобхон маънавий-руҳий эҳтиёжини қондириш хусусиятларини кўрсатиш, шеъриятда глобаллашув,  дид ва идрок муаммолари, лирик ва сатирик қаҳрамонларнинг муштарак ва фарқли томонларини кўрсатиш,  образ, қофия, шеърий санъатларнинг моҳирона қўлланиши, мавзу, ғоя, таҳрир ва талқин муаммолари ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан ОТ-ФБ–78 рақамли “Ўзбек адабиёти 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш фундаментал илмий лойиҳа”сини бажаришда  ҳамда ЎзР Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейида қайтадан ташкил этилаётган  “ХХ аср ўзбек адабиёти” номли экспозицияси тақдимотида   фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2022 йил 1 мартдаги 3/1255-500 - сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги ўзбек шеъриятининг баъзи намуналари мафкуравий тазйиқ остида нашрдан нашрга турлича таҳрир билан чоп этилгани, унинг энг мақбул биринчи – муаллиф вариантини тиклаш, бундан кейинги  нашрларда инобатга олиш лозимлиги асосланган.  Сатира, юмор, тип, образ, қаҳрамон, прототип ва бағишлов турлари ҳамда таъсир ва ўзаро адабий таъсир хусусидаги мавжуд илмий-назарий қарашлар бойитилган;
замондош шоирларнинг анъанавий мумтоз лирик жанрлар тараққиётига қўшган ҳиссаси  ва  сўз қўллаш, мавзу ва ғояни ривожлантириш, образ яратиш, шеърий санъатлардан фойдаланиш каби санъаткорлик маҳорати очиб берилганлиги хусусидаги янгилик Қозоғистон Республикаси ўзбеклари этномаданий бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги “Ижодкор” адабий бирлашмаси ўз тадбирларида амалий фойдаланган  (Қозоғистон Республикаси ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамиятининг 2021 йил 29 ноябрдаги 58-рақамли маълумотномаси). Натижада Қозоғистон Республикаси ўзбеклари этномаданий бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги “Ижодкор” адабий бирлашмаси аъзолари ва ўша ерда яшовчи ўзбек миллатига мансуб кишилар Э.Воҳидов ва А.Орипов адабий меросининг бугунги ижтимоий ва маънавий ҳаётимиз учун нечоғли аҳамият касб этишини англашга мувофақ бўлган;
бағишлов-мадҳия характеридаги асарлар (қасида, марсия, табрикнома  мазмунидаги шеърлар, мадҳия-таҳсинга асосланган бағишлов ва мувашшаҳлар, табиий офат ва кутилмаган кулфатлар билан боғлиқ  бағишловлар  ҳамда  умумлашма мазмундаги шеърлар)  мумтоз адабиётдаги анъананинг янги шакллари сифатида далилланганлиги хусусидаги таклифлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали  “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”  ҳамда  “Бедорлик”  номли эшиттиришлар тайёрлашда амалий фойдаланилган. Ж.Жабборов, А.Орипов ва А.Ўктам ҳақидаги  ҳужжатли фильмлар тайёрлашда ҳам диссертантнинг мазкур шоирлар ҳақидаги мақолаларидан фойдаланилган. Бугунги адабий жараёнда фаол қатнашиб келаётган А.Худойбердининг 60 йиллик юбилейига бағишланган кечада диссертант шоир ижодининг муҳим қирралари ҳақида маъруза ўқиган  ва “Адабий жараён” номли эшиттириш учун махсус интервью берган ҳамда 2018 йилнинг май ойида “Ҳафта меҳмони” рукнидаги адабий эшиттиришда асосий ҳамсуҳбат сифатида иштирок этган ва ҳозирги ўзбек шеъриятининг тараққиёт тамойиллари ҳақида диққатга молик фикрларни баён қилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 20 декабрдаги 04-25-1912-сон далолатномаси). Натижада ушбу тадқиқот объектига кирган шоирлар ҳақидаги ҳужжатли телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар  мазмунли бўлишига эришилган;
мумтоз анъаналарнинг яшовчанлиги, таҳрир эҳтиёжи ва эҳтиёжсизлиги, қофия санъатининг муаллиф бадиий ғояси билан чамбарчас боғлиқлиги муайян шеърий матнлар асосида очиб берилганлиги юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган адабий кечаларда, “Адабий танқид” кенгашининг 2017 ва 2021 йилги йиллик ҳисоботини тайёрлашда ҳамда уюшманинг Тошкент вилояти бўлими фаолиятида фойдаланилган  (Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 18 мартдаги 01-03/439-сон маълумотномаси). Натижада Республика Ёзувчилар уюшмасида тайёрланган ҳисоботлар мазмуни бойитилган ҳамда Тошкент вилояти ижодкорлари ҳам ҳозирги ўзбек шеъриятининг тараққиёт тамойиллари ҳақида адабий-илмий маълумотларни ўзлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish