Sayt test rejimida ishlamoqda

Саймуратова Ижобат Турсункуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Истиқлол даври ўзбек романларида шакл ва услуб (Х.Дўстмуҳаммад ва И.Султон романлари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Фил1277. 
Илмий раҳбар: Якубов Исломжон Aхмеджанович, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, ПҳД.03/27.02.2020.Фил.91.02.
Расмий оппонентлар: Хамроқулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори, доцент; Ҳасанов Шавкат Aҳадович, филология фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади истиқлол даври ўзбек романларида шакл ва услуб билан боғлиқ янгиланишларнинг бадиий талқинда адабий поетик анъана, ижодий ўзига хослик ва муштараклик каби жиҳатларини Хуршид Дўстмуҳаммад ҳамда Исажон Султон романлари мисолида очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётида мавжуд бадиийлик модусларини замонавий ўзбек романчилигига таъсири поетик нутқ услуби, ривоя тарзи, бадиий деталлар функсионаллиги, сюжет қурилиши, шакл унсурининг естетик бутунлик таркибидаги моҳияти ҳамда рамзий-аллегорик тимсоллар салмоғи ортишида намоён бўлиши далилланган;    
хронологик сюжет ва композиция, анъанавий ифода услубларига таянувчи романлар билан ёнма-ён тарзда модерн ва постмодерн поетик ифода услублари фаол қўлланилаётган шакли, услуби, бадиий тасвир ҳамда поетик ифода тизими жиҳатдан сезиларли ўзгаришларга ега интеллектуал романлар ҳам ривож топаётганлиги асосланган;
истиқлол романчилигида киноя ва ўткир қочиримлар, рамзий ишоравийликка кенг ўрин берилганлиги, епик баённинг муаллиф ва персонаж тилидан олиб боришга, хотира ва тасаввур фаоллиги негизида турли тушунчалар семантик-ассоциатив боғланишлари орқали образ яратиш, муайян тушунчанинг бошқа ишоравий белги-сифатлар билан қўшилишидан ассоциатив комплексни юзага чиқаришга интилганлиги исботланган;
постмодерн услубдаги романларда хатти-ҳаракат онг соҳаси ва тафаккурга кўчирилиши, турли образ ва мотивлар айнан тафаккурда туташиб, қаҳрамон ҳаёти, фикр-ўйларига боғланиши, онгда кечаётган воқеалар яхлит кўриниш сифатида шаклланиши Хуршид Дўстмуҳаммад романлари мисолида очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Истиқлол даври ўзбек романларида шакл ва услуб масаласини тадқиқ етиш ҳамда унинг назарий асосларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
жаҳон адабиётида мавжуд бадиийлик модусларини замонавий ўзбек романчилигига таъсири поетик нутқ услуби, ривоя тарзи, бадиий деталлар функсионаллиги, сюжет қурилиши, шакл унсурининг естетик бутунлик таркибидаги моҳиятига доир хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини яратиш мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқотда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022-йил 17-августдаги 32-32/4636-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек адабиётида роман жанрининг назарий табиати ва ўзига хос хусусиятлари белгиланиб, бадиий-естетик таҳлиллар мазмунини бойишига еришилган;
постмодерн услубдаги романларда хатти-ҳаракат онг соҳаси ва тафаккурга кўчирилиши, турли образ ва мотивлар айнан тафаккурда туташиб, қаҳрамон ҳаёти, фикр-ўйларига боғланиши, онгда кечаётган воқеалар яхлит кўриниш сифатида шаклланишига доир маълумотлардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-20170926459-рақамли Навоийшунослик тарихи (ХХ-ХХИ асрлар) номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 7-ноябрдаги 04/1-3061-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек романчилигида янгиланган адабий-естетик тафаккурнинг инъикос етиши, такомил тадрижи, муаллиф поетик маҳорати муаммоларини очиб беришга имкон берган;
истиқлол романчилигида киноя ва ўткир қочиримлар, рамзий ишоравийликка кенг ўрин берилганлиги, епик баённинг муаллиф ва персонаж тилидан олиб боришга, хотира ва тасаввур фаоллиги негизида турли тушунчалар семантик-ассоциатив боғланишлари орқали образ яратиш, муайян тушунчанинг бошқа ишоравий белги-сифатлар билан қўшилишидан ассоциатив комплексни юзага чиқаришга интилганлиги натижасида чиқарилган илмий хулосалардан 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида “Китоб маҳсулотларини нашр етиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорнинг 35-банди доирасида келтирилган вазифаларнинг ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022-йил 5-апрелдаги 01-12-01-1238-сон маълумотномаси). Натижада, истиқлол даври ўзбек романларини қиёсий аспектда ўрганиш асосида адабий таъсир ва ижодий ёндашувнинг ўзига хос хусусиятларига оид масалалар илмий далиллар билан бойитилган;
хронологик сюжет ва композиция, анъанавий ифода услубларига таянувчи романлар билан ёнма-ён тарзда модерн ва постмодерн поетик ифода услублари фаол қўлланилаётган шакли, услуби, бадиий тасвир ҳамда поетик ифода тизими жиҳатдан сезиларли ўзгаришларга ега интеллектуал романлар ҳам ривож топаётганлиги билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Мутола”, “Биз сув ичган дарёлар” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 19-апрелдаги 158- ва 159-сон маълумотномалари). Натижада, мазкур кўрсатувлар янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилиб, уларнинг илмий-маърифий савиясини янада юксалишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish