Sayt test rejimida ishlamoqda

Куватов Зохид Хайитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сирка кислотасидан захарланишда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2177.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Мусаходжаева Дилорам Абдуллаевна, биология фанлари доктори, профессор; Козлов Иван Генрихович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Йетакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сирка кислотаси билан заҳарланиш асоратлари патогенезида тизимли яллиғланиш реакцияси синдромини ўрганиш асосида иммун дисфункциянинг, аҳамиятини аниқлашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сирка кислотаси билан ўткир заҳарланган беморлар госпитализация қилинган кунданок қондаги интерлейкин-6, интерлейкин-10, прокальцитонин каби тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми маркёрлари ошиши аниқланган бўлиб, тизимли яллиғланиш реакцияси синдромининг интенсив ривожланиши касалхона ичи пневмонияси ва сеспис каби асоратлар билан боғлиқлиги исботланган;
сирка кислотаси билан заҳарланган беморларда клиник ва иммунологик текширишнинг мақсадга мувофиқлигини асосланган, яллиғланиш асоратларини прогнозлаш, пневмония диагностикаси учун биринчи куни энг сезгир ва информацион кўрсаткичлар - интерлейкин-6, интерлейкин-10, прокальцитонин, D-димер, C-реактив оқсил сезгирлиги ва информативлиги учинчи кунгача сақланиб қолиши исботланган;
сирка кислотаси билан заҳарланган беморларда пневмония ривожланишининг юқори эҳтимоли интерлейкин-6 қон зардобидаги концентрацияси 161 пг/мл ва ундан кўп, интерлейкин-10 ники 66 пг/мл ва ундан кўп, прокальцитонинники 0,8 нг/мл ва ундан кўп ва D-димерники 1,48 мкг/мл ва ундан кўп бўлиши билан тавсифланиши аниқланган;
ушбу беморларда заҳарланишнинг биринчи кунида ўлим хавфи учун сезгир ва прогностик мезонлар интерлейкин-6 нинг қон зардобидаги концентрацияси 201 пг/мл ва ундан юқори, интерлейкин-10 нинг 131 нг/мл ва ундан юқори, прокальцитониннинг 1,9 нг /мл ва ундан юқори, D-димернинг 2,93 мкг/мл ва ундан юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сирка кислотаси билан захарланишда тизимли яллиғланиш реакцияси синдроми  бўйича олинган маълумотлар асосида:
сирка кислотаси билан заҳарланиш асоратлари ва натижаларида тизимли яллиғланиш реакцияси синдромининг ролини баҳолашга имкон берадиган «Сирка кислотаси билан заҳарланиш асоратлари ва натижаларида тизимли яллиғланиш реакцияси синдромининг роли» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 8н-з/488-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сирка кислотаси билан заҳарланиш асоратлари ва натижаларида тизимли яллиғланиш реакцияси синдромининг ролини аниқлаш ва баҳолаш имконини берган;
сирка кислотаси билан заҳарланишда тизимли яллиғланиш реакцияси синдромидаги ўзгаришларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ғиждувон ва Бухоро туман тиббиёт бирлашмалари фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 июндаги  08-16054-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот сирка кислотаси билан ўткир заҳарланишларда шиллиқ қаватлар зарарланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ташҳислаш, даволаш ва прогнозлаш усулларини ишлаб чиқишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish