Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибатов Нодир Абдуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ташқи буруннинг деформацияси бўлган беморларни комплекс даволашни такомиллаштириш», 14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1489.
Илмий раҳбар: Шамсиев Джаҳангир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Добрецов Константин Григорьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Бакиева Шахло Хамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Асфандиёров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети  (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ташқи бурун деформацияси бўлган беморларни жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейинги даврида даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташқи буруннинг қўшма деформацияси бўлган ва бурун ичи тузилмаларинининг коррекцияси ўтказилган беморларни жарроҳлик йўли билан муваффақиятли даволаш учун буруннинг нафас ёки эстетик функциялари бузилишининг аҳамияти исботланган; 
эндоскопик ва цитологик тадқиқотлар асосида бурун бўшлиғидаги регенератив ва репаратив жараёнларнинг тезлиги ҳар доим жарроҳлик амали техникасининг хусусиятларига ва жарроҳлик амалидан кейинги даврда қўлланиладиган даволашга боғлиқлиги исботланган;
ташқи бурун деформацияси бўлган беморларни жарроҳлик амалидан олдин текшириш ва тайёрлаш ҳамда уларни жарроҳлик амалидан кейинги парваришлаш алгоритмларининг оптимал ҳажми ишлаб чиқилган;
клиник-функционал тадқиқот асосида ташқи бурун деформацияси бўйича жарроҳлик аралашувларни ўтказишда бурун бўшлиғи эпителийсининг функцияси ва морфологиясини тиклаш учун муҳим шартлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ташқи буруннинг деформацияси бўлган беморларни комплекс даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ташқи буруннинг деформацияси бўлган беморларни комплекс даволашни такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ташқи буруннинг деформацияси бўлган беморларни жарроҳлик амалидан олдинги тайёрлаш ва парваришлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 19 августдаги 8н-р/282-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ташқи буруннинг деформацияси бўлган беморларни жарроҳлик амалиётини самарадорлигини ошириш  орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
ташқи буруннинг деформацияси бўлган беморларда жарроҳлик амалиёти бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ташқи буруннинг деформациясида жарроҳлик даволашдан сўнг бурун бўшлиғи жароҳат жараёнини кечишининг ўзига хослиги» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 19 августдаги 8н-р/281-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ташқи буруннинг деформацияси бўлган беморларда жарроҳлик амалиётидан кейинги беморларни парваришлаш тартибини татбиқ этиш ва бурун бўшлиғи шиллиқ қавати функциясини тез тикланиши имконини берган;
ташқи буруннинг деформацияси бўлган беморларни комплекс даволашни такомиллаштиришга қаратилган илмий-тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси ва Тошкент шаҳар 7-сон шифохонасида клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 14 мартдаги 8н-р/134-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши натижасида эндоскопик ва цитологик тадқиқотлар асосида ташқи бурун деформацияларини жарроҳлик йўли билан коррекциялашдан сўнг бурун бўшлиғидаги жароҳат битишида ҳосил бўлган қон лахтаги остида битиш, жаррохлик амалиётида кейинги лимфатик шиш, тўқимавий қайта тузилиш ва эпителизацияни амалга ошириш, бурун бўшлиғидаги регенератив ва репаратив жараёнларнинг тезлиги жарроҳлик амалиётининг хусусиятлари ва жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда қўлланиладиган даволаш самарадорлигига боғлиқлигини имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish