Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Саодат Кадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мия қон томирлари шикастланишида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги  ўзгаришларнинг патогенетик жиҳатлари», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.2. PhD/Tib1243.
Илмий раҳбар: Хайдаров Артур Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Демьяненко Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Зойиров Тулкин Элназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: М.Аспанова номидаги Ғарбий-Қозоғистон тиббиёт университети (Қозоғистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади мия қон айланиши бузилишининг оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликлари пайдо бўлишида патогенетик ролини аниқлаш ва аниқланган бузилишларнинг диагностикаси ва олдини олишни яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мия ишемиясининг патогенетик ва функционал бузилишлари билан ОБШҚнинг функционал ҳолати ўзаро боғлиқлиги исботланган; 
врач-стоматолог амалиётида ОБШҚ касалликларида мия қон айланиши бузилишининг мавжудлигини инобатга олган ҳолда комплекс диагностик ва профилактик ёндашувнинг қўлланилиши илмий асосланган; 
клиник-функционал кўрсаткичлар бўйича ОБШҚ ва пародонтнинг яллиғланиш-деструктив шикастланишини сифатий ва миқдорий даражаси объектив аниқланган;
илк бор қондаги ва оғиз суюқлигидаги гормонал ҳолатнинг маҳаллий иммунитет ҳолати ва СМИ билан оғриган беморларда оғиз шиллиқ қаватининг эпителия ҳужайралари физиологиясига боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Мия қон айланиши бузилишларида оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати зарараланишининг патогенетик тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
сурункали мия ишемияси билан касалланган беморларда стоматологик статус ва гемостаз бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Сурункали мия ишемияси билан касалланган беморларда стоматологик статус ва гемостаз кўрсаткичлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 июлдаги 8н-р/683-сон хулосаси). Мазкур услубий тавсиянома оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг патологиясини юзага келишида мия қон айланиши бузилишларининг патогенетик ролини аниқлаш имкониятини берган;
мия қон томирлари шикастланишида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги  ўзгаришларнинг патогенетик жиҳатлари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётида, жумладан, Тошкент Давлат стоматология институти клиникасида ва Давлат унитар корхонасининг Самарқанд шаҳар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятга тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 августдаги 8н-з/273-сонли маълумотномаси). Натижада ташхислаш алгоритмини ҳисобга олган ҳолда қўллаш мия қон айланиши бузилган беморларда стоматологик касалликларининг дастлабки аломатларини аниқлаш, асоратларнинг олдини олиш ва йўқ қилишга имкон берди, бу эса консерватив даволашни касалликнинг клиник шаклларидан келиб чиқиб оқилона ташкил қилишга ҳисса қўшди, ногиронлик ва ўлим даражасини пасайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish