Sayt test rejimida ishlamoqda

Яриев Алишер Алижоновичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ варикоз касаллиги ва унинг асоратлари патогенезида яллиғланиш медиатори ҳамда вена деворини қайта тиклаш модификатор генларининг аҳамияти», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib704.
Илмий маслаҳатчи: Утямышев Равшан Гуламжанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Азимова Севара Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Жураева Мохигул Азимжоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гильдиева Маргарита Сабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Хожи Ахмад Ясавий номдаги қозоқ-турк тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оёқнинг варикозли касалликлари ва унинг асоратлари патогенезида матриксли металлопротеиназалар генларининг полиморфизмини баҳолаш, эрта ташхислаш, ривожланиши ва клиник кечишини башоратлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оёқ веналари касаллиги ва унинг асорати ривожланиш механизмида қон томирлар тонусини назорат қилишда иштирок этувчи ангиогенез – VEGF-А (rs2010963), MMP1 (rsl799750), ММР-12 (rs2276109) ва TGF-Β1 (rs1800471) иммун жавоби, MTHFR (rs1801133) фолат даври регулятор генлари полиморф вариантларининг аҳамияти аниқланган;
оёқ веналари касаллиги ва оёқнинг чуқур веналари тромбози шаклланиш молекуляр механизмида MTHFR (rs1801133), VEGF-А (rs2010963), MMP1 (rsl799750) генлари генотипик вариантларининг мустақил ўрни ҳамда генларнинг аллел вариантлари мустақил ёки мазкур патология ривожланишида хавфнинг ошиши ёки камайиши билан сезиларли даражада ассоциацияланувчи ўзаро таъсири исботланган;
оёқ веналари касаллиги кузатилган беморларда тромбоэмболитик асоратнинг шаклланиши ва яллиғланишга қарши цитокин ҳисобланган TGF-Β1 (rs1800471) иммун жавоб генининг нохуш генотипик варианти ташувчилари ўртасида сезиларли ассоциатив боғлиқлик исботланган;
ангиогенез регуляциясида бевосита иштирокига қарамай, оёқ веналари касаллиги ва унинг асорати патогенезида ММР-12 гени полиморфизмининг rs2276109 мустақил ўрни йўқлиги исботланган;
оёқ веналари касаллигининг шаклланиши ва унинг тромботик асоратига ирсий мойиллигида  бета ўзгарувчан ўсиш омили (TGF-β1 гени rs1800471), қон томир –эндотелиал ўсиш омили (VEGF-A гени  rs2010963), матрикс металл протеиназ (MMP1 гени rsl799750 ва ММР-12 гени rs2276109) метиленфолатредуктаза (MTHFR генида rs1801133) генларининг гомо- ва гетерозигот вариантлари ўрни ҳамда жалб қилинганлик даражаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оёқ варикоз касаллиги ва унинг асоратлари патогенезида яллиғланиш медиатори ҳамда вена деворини қайта тиклаш модификатор генларининг аҳамиятини баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
оёқ варикоз касаллиги ва унинг асоратлари патогенезида яллиғланиш медиатори ҳамда вена деворини қайта тиклаш модификатор генларининг аҳамиятини баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оёқларнинг варикоз касаллиги ва флеботромбозларни олдини олишда матриксли металлопротеиназалар генларини эрта ташхислаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 8н-з/691-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эркак фертиллиги бузилиши патогенезида ксенобиотиклар биотрансформацияси CYP1A1 ва CYP2C19 генларининг энг функционал полиморф локуслари учраш тезлиги ва қийматлари белгилаш, уларнинг репродуктив тизим фаолияти бузилиши шаклланишидаги ҳиссасини ишлаб чиқиш имконини берган;
оёқ варикоз касаллиги ва унинг асоратлари патогенезида яллиғланиш медиатори ҳамда вена деворини қайта тиклаш модификатор генларининг аҳамиятини баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оёқларнинг варикоз касаллиги ва унинг асоратларида метилентетрагидрофолатредуктаза MTHFR генини эрта аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 декабрдаги 8н-з/691-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома эркак фертиллиги бузилиши патогенезида ксенобиотиклар биотрансформацияси CYP1A1 ва CYP2C19 генларининг энг функционал полиморф локуслари учраш тезлиги ва қийматлари белгилаш, уларнинг репродуктив тизим фаолияти бузилиши шаклланишидаги ҳиссасини ишлаб чиқиш имконини берган;
оёқ варикоз касаллиги ва унинг асоратлари патогенезида яллиғланиш медиатори ҳамда вена деворини қайта тиклаш модификатор генларининг аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика шошилнч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали ва Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 9 март 01-4/130-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши MTHFR геннинг rsl801133 полиморфизмини аниқлаш орқали оёқ варикоз касаллиги ва унинг чуқур веналари тромбозини эрта ташхислаш ва даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда унинг кечишини башоратлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish