Sayt test rejimida ishlamoqda

Садиев Эрали Самиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туғма юрак нуқсонлари жарроҳликдан кейинги бронхопулмонар асоратларини патологоанатомик ташхисоти» 14.00.15-Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2486.
Илмий раҳбар: Исраилов Ражаббай, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Нишанов Даниёр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори; Реймназарова Гулсара Джамаловна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак туғма нуқсонлар жарроҳлик амалиётидан кейин ривожланадиган бронхопулмонар асоратларнинг морфогенези ва патоморфологик белгилари хақидаги маълумотларни аниқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма юрак нуқсонлари жарроҳлик амалиётидан кейин касал болаларнинг клиник-анамнестик таҳлили асосида она қорнида ривожланишнинг биринчи даврида туғма нуқсонга олиб келувчи хавфли омилларига сабаб бўлувчи муайян хавфли инфекциялар билан боғлиқлиги исботланган;
юрак қоринчалар оралиғи девор нуқсон бўйича жарроҳлик амалиётидан кейинги бронхо-пульмонал асоратлар турларининг ўзига хослиги ва ҳар бирида касалликка хос бўлган патоморфологик белгилари асосланган;
юрак бўлмачалар оралиғи нуқсони бўйича жарроҳлик амалиётидан кейинги бронхо-пульмонал ўзгаришларнинг асоратларнинг хаёт учун хавфлилик даражаси ва ҳар бирининг патоморфологик ўзгаришлари ва морфогенези исботланган;
аорта коарктацияси бўйича жарроҳлик амалиётидан кейинги бронхо-пульмонал асоратларнинг ҳар бирига хос патоморфологик ўзгаришлар таснифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туғма юрак нуқсонлари жарроҳликдан кейинги бронхопулмонар асоратларини патологоанатомик ташхисотини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туғма юрак нуқсонлари жарроҳликдан кейинги бронхопулмонар асоратларини патологоанатомик ташхисотини баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Юрак нуқсони бўйича жаррохлик амалиётидаги асоратларини патоморфологик аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/680-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юрак туғма нуқсонлари бўйича жаррохлик амалиёти ўтказилган болаларда ривожланган бронхопулмонар асоратларни макро ва микроскопик кўрсаткичларни баҳолаш орқали асоратларни олдини олишнинг патолого анатомик хусуситялари баҳолаш имконини берган;
туғма юрак нуқсонлари жарроҳликдан кейинги бронхопулмонар асоратларини патологоанатомик ташхисотини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика патологик анатомия маркази, шунингдек, Хоразм ва Бухоро вилоятлари патологик анатомия бюроларининг фундаментал тадиқотлар амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни  сақлаш  вазирлигининг  2023  йил  13 мартдаги 23-z/002-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий этилиши туғма юрак нуқсонларидан қоринчалар оралиқ девор туғма нуқсони энг кўп, 23%гача, бўлмачалар оралиғи нуқсони 16,5% гача, аорта коарктацияси 15,2% гача учраши, туғма нуқсонлар хавфли омили сифатида онанинг ҳомиладорлик пайтида, аксарият ҳолларда биринчи уч ойлигида ўткир респиратор вирусли инфекция (31,3%), камқонлик (22,9%), цитомегаловирус (14,6%), герпес вирус (10,9%) учраганлиги касаллкни эрта ташхислаш ва даволаш ва асоратларни олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish