Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Хожимурод Ирсалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспериментал диабетик оёқ синдромида реоманнисолнинг патогенетик жиҳатларини ўрганиш» 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология, 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2818.
Илмий раҳбарлар: Каримов Хамид Якубович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Улуғбек Юсуфжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Зокиров Ёркин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баймаков Сайфиддин Рисбаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажриба шароитида диабетик оёқ синдромини комплекс даволашда патоморфологик жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда янги маҳаллий плазма ўрнини босувчи дори воситасининг яра битиши ва эндоген интоксикацияга таъсирини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диабетик оёқнинг полиурия, полидипсия клиник кўринишларини даволаш, ҳайвонларнинг ҳолатини яхшилаш, диабетик оёқли каламушларда токсик-инфекцион интоксикация таъсирини камайтиришда янги маҳаллий плазма ўрнини босувчи дори воситасининг самарадорлиги исботланган;
ўткир экссудатив яллиғланиш белгиларининг эрта йўқолиши, дистрофик, деструктив ҳодисаларнинг камайиши, дермис ва эпидермиснинг репаратив регенерацияси белгиларининг фаоллашиши, барча ҳужайра-толали тузилмаларнинг тикланиши, яраларнинг назоратдан 96 соат олдин битишига олиб келиши исботланган;
диабетик оёғи бўлган каламушларда реоманнисолнинг гепатопротектив таъсири исботланган, бу жигар паренхимасида дистрофик ва деструктив жараёнларнинг йўқолиши, умумий оқсилнинг паст даражасининг ошиши, аминотрансферазалар ва якуний маҳсулотларнинг фаоллигининг пасайиши билан намоён бўлиши асосланган;
диабетик оёғи бўлган каламушларда гиперлипопероксидланиш, эндоген интоксикация ривожланиши, янги маҳаллий плазма ўрнини босувчи дори воситасини қўллаш малондиалдьдегиднинг юқори даражасини пасайтириш, эндотоксемиянинг оғирлиги камайтириш, декомпенсациядан компенсацияга ва қониқарли ҳолатга эрта ўтишига ёрдам бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экспериментал диабетик оёқ синдромида маҳаллий дори воситаларининг патогенетик жиҳатларини баҳолаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
тажриба шароитида чақирилган диабетик оёқ синдромининг тажриба моделида маҳаллий плазма ўрнини босувчи дори воситасининг таъсири оқибатида заҳарли моддаларни эрта зарарсизлантириши ва яралар ҳудудида микроциркуляцияни яхшилаш, дезинтоксикацион, антиоксидант, яраларни даволаш, микроциркуляция ва қон реологиясини яхшилаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Диабетик оёқ синдромининг экспериментал моделида янги реоманнисол препаратини қўллаш билан комплекс даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 8н-з/444-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома маҳаллий плазма ўрнини босувчи дори воситасининг организмдаги эндоген интоксикацияга ва диабетик оёқ синдромида яраларни даволашга ижобий таъсир кўрсатиш орқали беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
экспериментал диабетик оёқ синдромида маҳаллий дори воситаларининг патогенетик жиҳатларини баҳолашни такомиллаштиришни асослаш бўйича олинган илмий натижалар Соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиника стационар бўлими ҳамда «Соғлом умр» хусусий шифохонасининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 10 мартдаги 08-06518-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши диабетик оёқ синдромининг экспериментал моделларида янги маҳаллий плазма ўрнини босувчи дори воситасининг таъсири оқибатида танадаги эндоген интоксикация маҳсулотларини эрта зарарсизлантириши ва тажриба ҳайвонларида диабетик оёқ синдромининг экспериментал моделида яраларни эрта даволаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish