Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Aбдураззоқ Низамиддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим кластери шароитида ўқувчиларнинг електромагнетизмга оид амалий компетенсияларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ПҳД/Пед4230.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мухамедов Гафурджан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.03. 
Расмий оппонентлар: Ергашов Махаматрасул, техника фанлари доктори, профессор; Курбанов Мирзаахмад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади таълим кластери шароитида ўқувчиларнинг електромагнетизмга оид амалий компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларнинг електромагнетизмга оид амалий компетенсияларини ривожлантиришда таълим кластери шароитининг дидактик имкониятлари физик ҳодисаларни ўрганишда топшириқлар ҳаётийлигини таъминловчи фан лабораториялари ҳамда ишлаб чиқариш уйғунлигининг синергетик таъсирчанлигига кўра аниқланган; 
таълим кластери шароитида ўқувчиларнинг електромагнетизмга оид амалий компетенсияларини ривожлантириш модели ўқувчиларнинг академик траекториясини ижобий динамикли ташкил етишга мўлжалланган ўқув топшириқларини фанлараро интеграция муҳитида шахсий ўсиш ва касбий йўналганликда қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
електромагнетизмга оид амалий компетенсияларни ривожлантириш технологиялари шахсий мушоҳада, тезкор қарор каби експериментал масалаларни йечиш кўникмаларини ўқувчиларда барқарор шакллантиришнинг таълимий кластерларини сифатга йўналтирилган мониторингли муҳитда қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
ўқувчиларнинг амалий компетенсияларининг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари академик рефлексияни намоён етишнинг репродуктив, продуктив, креатив даражаларини ахборотни ўзлаштириш, қайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнига дифференсиал мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик таълим инновацион кластеридан фойдаланиб ўқувчиларнинг електромагнетизмга оид амалий компетенсияларини ривожлантириш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг електромагнетизмга оид амалий компетенсияларини ривожлантиришда таълим кластери шароитининг дидактик имкониятлари физик ҳодисаларни ўрганишда топшириқлар ҳаётийлигини таъминловчи фан лабораториялари ҳамда ишлаб чиқариш уйғунлигининг синергетик таъсирчанлигига оид тавсияларидан Жиззах политехника институтида бажарилган “AИФ1/4- «Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва електроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш» мавзусидаги халқаро илмий-амалий лойиҳасини (2019-2021) бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Жиззах политехника институтининг 2022 йил 19 декабрдаги 02-3157-3146-сон маълумотномаси). Натижада, таълим кластери асосида ишлаб чиқилган инновацион ёндашув методи ўқувчиларнинг физика фани бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг фанга оид амалий компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган;
таълим кластери шароитида ўқувчиларнинг електромагнетизмга оид амалий компетенсияларини ривожлантириш модели ўқувчиларнинг академик траекториясини ижобий динамикли ташкил етишга мўлжалланган ўқув топшириқларини фанлараро интеграция муҳитида шахсий ўсиш ва касбий йўналганликда қўллаш асосидаги тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини «Ўзбекистон» телерадиоканалида ефирга узатилган «Таълим ва тараққиёт», «Ўзбекистон ёшлари» номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 19 декабрдаги 04-36-2094-сон маълумотнома). Натижада, физика фанини таълим кластери асосида ўқитишда ўқувчиларнинг амалий компетенсияларини ривожлантиришнинг зарурий кўникмалар тизимини ишлаб чиқиш имконини берган;
електромагнетизмга оид амалий компетенсияларни ривожлантириш технологиялари шахсий мушоҳада, тезкор қарор каби експериментал масалаларни йечиш кўникмаларини ўқувчиларда барқарор шакллантиришнинг таълимий кластерларини сифатга йўналтирилган мониторингли муҳитда қўллашга доир тавсиялардан ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ўқув фаолиятлари учун методик ёрдам сифатида фойдаланилган. Шунингдек, физик ҳодисаларни ўрганишдаги топшириқларнинг ҳаётийлигини таъминловчи лойиҳа ишлари, фан лабораториялари ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясига доир ёндашувлар 7-, 10- синфлар “Физика” дарсликлари мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2023 йил 16 январдаги 01/11-01/9-13 - сон маълумотномаси). Натижада, таълим кластери асосида ишлаб чиқилган инновацион ёндашув методи ўқувчиларнинг физика фани бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш, умумий ўрта таълим мактаблари ўкувчиларининг фанга оид амалий компетенсияларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish