Sayt test rejimida ishlamoqda

Холияров Тўлқинжон Чоршанбиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шимолий Бақтриянинг тарихий географияси”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4. PhD/Таr580.
Илмий раҳбар: Саидбобоев Зокиржон Абдукаримович, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор; Тоғаев Жасур Эркинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қадимги даврдан илк ўрта асрларгача бўлган даврдаги Шимолий Бақтриянинг тарихий географиясини мажмуавий ёндашув асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шимолий Бақтрия археологик ёдгорликларини илмий асосда ўрганиш орқали бу ҳудудда антропоген ландшафтларнинг динамик ривожланиши натижасида урболандшафтлар шаклланганлиги, қадимги даврдан Кушон подшолиги даврига қадар қуруқлик, сув йўллари орқали амалга оширилган маҳаллий ва халқаро савдо-сотиқнинг ривожланганлиги далилланган;
сўнгги ёзма, археологик ва эпиграфик манбаларни қиёсий таққослаш орқали Бақтрия ва Суғд тарихий-маданий ўлкаларининг чегараси Окс-Амударёдан эмас, балки бевосита Жанубий Ҳисор тоғ тизмасидан ўтганлиги асосланган;
Македониялик Александрнинг Ўрта Осиё икки дарё оралиғига ҳарбий юришлари давомида Окс-Амударё бўйида асос солинган Окс Александрияси Кампиртепа бўлмасдан, балки Эски Термиз ўрнида мавжуд бўлганлиги далилланган;
Кушон империясининг тарих саҳнасидан кетиши IV аср охирида эмас, балки III асрнинг 40-50-йилларида содир бўлганлиги, Бақтрия ўлкаси шу саналардан бошлаб ёзма манбаларда “Кушаншаҳр” деб номланганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шимолий Бақтриянинг тарихий географиясини тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
Сурхондарё вилоятида жойлашган ўрта палеолит давридан илк ўрта асрларгача бўлган даврларга оид тарихий маданий ёдгорликлари (Тешиктош, Амир Темур ғори, Мачай ғори, Зараутсой қоя тош суратлари, Сополлитепа, Жарқўтон, Далварзинтепа ва бошқалар)нинг географик ўрни ва маълумотларидан Сурхондарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан туризм маршрутларини тузишда фойдаланилган. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида мавжуд бўлган тарихий-географик ёдгорликларни олтита йўналишда (1. Қадимги давр одамлари маконлари бўйлаб; 2. Бронза ва илк темир даври ёдгорликлари бўйлаб; 3. Буюк Ҳинд йўли бўйлаб; 4. Македониялик Александр юрган йўллар бўйлаб; 5. Қадимги диний ёдгорликлар бўйлаб (зиёрат туризми); 6. “Буюк ипак йўли” манзилгоҳлари бўйлаб) илмий туризм маршрутларини ташкил этиш таклифи инобатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 100-сон қарори билан тасдиқланган Узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий туристларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича “Йўл харитаси”нинг “Мамлакатнинг буддавийлик, яҳудийлик, зардуштийликка оид зиёрат туризми салоҳиятини тарғиб қилиш” бобида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги 03-17-02/1166-сон маълумотномаси). Натижалардан илмий ва зиёрат туризмини тарихий-географик манзиллар асосида ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилган;
сўнгги ёзма ва археология тадқиқотлари ҳамда кашфиётларини жалб қилган ҳолда Шимолий Бақтриянинг тарихий географияси янгича ёндашувлар асосида кўриб чиқилганлиги, Бақтриянинг шимолий чегараси муаммоси илмий жиҳатдан тадқиқ этилганлиги, Сурхондарё вилоятида мавжуд бўлган тарихий-географик ёдгорликларининг илмий туризм маршрутларини ташкил этиш истиқболлари тўғрисидаги илмий-тарихий далиллар асосидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 11 февралдаги 06-31-351-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар Шимолий Бақтриянинг тарихий географияси ҳақида “Ўзбекистон тарихи” телеканалида туркум телекўрсатувларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish