Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаражабов Ғайрат Абдулхакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиши ва унинг натижалари (1991-2020 йиллар мисолида)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Таr620.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети. PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори, доцент; Хўшбоқов Панжи Шайманович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиши ва унинг натижалари (1991-2020 йиллар мисолида)  тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари асосан азалдан хонаки ишлаб чиқаришга асосланганлиги ҳамда ўзига хос уй-ҳунармандчилиги хўжалик-маданий анъаналар асосида шаклланганлиги аниқланган;
мустақиллик йилларида ишлаб чиқариш маҳсулотининг товар шаклида, буюртмага ёки натурал хўжалик эҳтиёжлари натижасида уй-ҳунармандчилиги шаклида тараққий этганлиги далиланган;
ҳунармандчиликнинг тўқимачилик, кулолчилик, темирчилик, дурадгорлик тармоқларидаги ҳудудий хусусиятлари хом-ашёга ишлов бериш анъаналари ҳамда маҳсулот турлари, уларнинг бадиий-эстетик қийматига кўра фарқланиши аниқланган;
ҳунармандчилик билан боғлиқ эътиқодий қарашлар, маросимлар, урф-одатлар, устоз-шогирд анъаналари аждодлардан-авлодларга ўтиб келган ва улар моҳиятан ҳомий-пирларга топинишга асосланганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиши ва унинг натижалари (1991-2020 йиллар мисолида) асосида илмий натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида миллий ҳунармандчилик анъаналарининг тарихий тараққиёти, тарихий хусусиятлари ҳамда урф-одатларнинг тарихий асосларига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали ДУК фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали ДУКнинг 2022 йил 19 апрелдаги 06-28-719-сон маълумотномаси). Бу эса фикр ва мулоҳазалар миллий ҳунармандчилик билан боғлиқ анъаналар ва қадриятларни тарғиб қилиш ҳамда номоддий меросимизнинг ушбу намунаси мисолида халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини жамоатчиликка етказишга хизмат қилган;
Жанубий ҳудудларда ўзбек, тожик ва туркман халқлари хўжалигида ҳунармандчиликнинг тўқимачилик, кулолчилик, темирчилик ва дурадгорчилик тармоқларидаги тарихий ҳудудий хусусиятлар ҳунармандчилик марказларида хом-ашё ишлови, асбоб-ускуналар тузилиши, маҳсулот турлари ва уларнинг бадиий - эстетик қийматида намоён бўлишига оид материаллардан Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган (Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фондининг 2022 йил 28 октябрдаги 01/40/28.10.2022-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари халқ амалий санъати дурдоналарини, ҳунармандчилик анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш ҳамда уни жаҳон маданий меросининг бир қисми сифатида тарғиб қилишга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида миллий ҳунармандчилик соҳасига оид ишлаб чиқариш маҳсулотни товар шаклида, марказлардан узоқда жойлашган қишлоқларда эса буюртмага ёки натурал хўжалик эҳтиёжлари натижасида уй-ҳунармандчилиги шаклида тараққий этганлигига оид маълумотлардан Республика «Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти фаолиятида фойдаланилган (Республика «Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 23 ноябрдаги 347-сон маълумотномаси). Ушбу илмий тавсиялар ҳунармандчилик анъаналарини кенг тарғиб этишга, миллий қадриятларни сақлаш қолишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish