Sayt test rejimida ishlamoqda

Аннаева Зарифа Мусурмонқуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистон жанубий ҳудудларида Экологик ҳолат ва уни барқарорлаштириш шартлари (ХХ аср охири ва ХХI аср бошлари)”, 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Таr598.
Илмий раҳбар: Маврулов Абдулҳалил Абдулҳаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети. PhD.03/30. 12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор; Раҳимова Гулчеҳра Собиржоновна тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср охири ва ХХИ аср бошларида Ўзбекистондаги экологик ҳолатнинг аҳволи ва уни барқарорлаштириш шартларини жанубий ҳудудлар мисолида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет ҳокимияти даврида Республика иқтисодиётининг бир томонлама ривожланиши ва аграр соҳада пахта якка ҳокимлигининг ўрнатилиши ҳамда қишлоқ хўжалигида заҳарли перепаратлар меъёридан ортиқ қўлланилиб, жанубий ҳудудларда 1 гектар ерга 14 кг заҳарли моддалар ишлатилганлиги оқибатида минтақада экологик мувозанат бузилиб, биохилма-хилликка жиддий зиён етказилганлиги далилланган;
ХХ асрнинг 80-йилларида экологик оғир вазият туфайли жанубий ҳудудларда болалар ва оналар ўлими кўпайиб республикада оналар ва болалар ўлими бўйича жанубий ҳудудлар учинчи ўринда турганлиги минтақада аграр соҳадаги хатолар туфайли шўрланган ерлар йил сайин ортиб борганлиги жами шўрланган ерлар 26400 гектар, кучсиз шўрланган ерлар 16350 гектар, ўртача шўрланган ерлар 7200 гектар, кучли шўрланган ерлар 2850 гектардан ортиқлиги ҳамда ернинг шўрланиши қисқа даврда қарийиб беш баравар кўпайганлиги исботланган;
жанубий ҳудудлардаги оғир экологик вазият ҳамда Тожикистон алюминий заводидан чиқарилаётган фторли газлар туфайли Сурхондарёнинг шимолий ҳудудлари аҳолиси орасида флюролиз, онкологик, вирусли, аллергик ҳамда аномал касалликларнинг кўпайиб бораётганлиги асосланган;
“Европа тикланиш ва тараққиёт банки” иштирокида жанубий вилоятларда ҳам ер шўрланишини олдини олиш ҳамда “Франция тараққиёт агентлиги” (FAR) иштирокида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш, шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ ишлар бажарилганлиги ҳудудлар кесимида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср охири ХХI аср бошларида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида экологик ҳолат ва уни барқарорлаштириш шартлари юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
совет ҳокимияти даврида Республика иқтисодиётининг бир томонлама ривожланиши ва аграр соҳада пахта якка ҳокимлигининг ўрнатилиши ҳамда қишлоқ хўжалигида заҳарли перепаратлар меъёридан ортиқ қўлланилиб, жанубий ҳудудларда 1 гектар ерга 14 кг заҳарли моддалар ишлатилганлиги оқибатида минтақада экологик мувозанат бузилиб, биохилма-хилликка жиддий зиён етказилганлиги, ХХ асрнинг 80-йилларида экологик оғир вазият туфайли жанубий ҳудудларда болалар ва оналар ўлими кўпайиб республикада оналар ва болалар ўлими бўйича жанубий ҳудудлар учинчи ўринда турганлиги минтақада аграр соҳадаги хатолар туфайли шўрланган ерлар йил сайин ортиб борганлиги жами шўрланган ерлар 26400 гектар, кучсиз шўрланган ерлар 16350 гектар, ўртача шўрланган ерлар 7200 гектар, кучли шўрланган ерлар 2850 гектардан ортиқлиги ҳамда ернинг шўрланиши қисқа даврда қарийиб беш баравар кўпайганлиги исботланган билан боғлиқ маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи”, “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 6 июлдаги 06-31-850-сон маълумотномаси). Натижада томошабинларнинг совет даврида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида экологик вазиятни издан чиқиш сабаблари ва унинг ижтимоий оқибатлари бўйича янги маълумотлар олишга хизмат қилган; 
жанубий ҳудудлардаги оғир экологик вазият ҳамда Тожикистон алюминий заводидан чиқарилаётган фторли газлар туфайли Сурхондарёнинг шимолий ҳудудлари аҳолиси орасида флюролиз, онкологик, вирусли, аллергик ҳамда аномал касалликларнинг кўпайиб бораётганлиги, Европа тикланиш ва тараққиёт банки” иштирокида жанубий вилоятларда ҳам ер шўрланишини олдини олиш ҳамда “Франция тараққиёт агентлиги” (FAR) иштирокида атмосфера ҳавосини ифлослантиришнинг олдини олиш, шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ ишлар бажарилганлиги ҳудудлар кесимида асосланган боғлиқ маълумотлардан  Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлимининг 2020-2021 йиллардаги тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 30 декабрдаги 02-22/594-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг экологик кўникмаларини юксалишига ҳамда 2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг олтинчи йўналишидаги 79-80-мақсадларни тарғиботини амалга оширишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish