Sayt test rejimida ishlamoqda

Қобилов Хайрулла Хўжаёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган йер-сув ислоҳотлари ва унинг натижалари (1920-1940-йилларда Сурхондарё мисолида)”, 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Тар910.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллайевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Тар.78.02. 
Расмий оппонентлар: Пардайев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори (ДСc), доцент; Менглибойев Aкмал Холтўрайевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган йер-сув ислоҳотлари ва унинг натижалари тарихини Сурхондарё мисолида очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йер-сув ислоҳотлари арафасида Сурхон воҳасида помешчик типидаги хўжаликлар бўлмаганлиги, қулоқлар аслида ишбилармон деҳқонлар еканлиги, ислоҳотларга сиёсий тус берилганлиги, аҳолини кўчиришдан мақсад янги пахтачилик раёнларини тузиш бўлганлиги далилланган; 
Сурхон воҳаси аҳолисининг йерлари “ҳовли”, “ҳаят” ва “даш”га бўлинганлиги, даш йерларининг “саркаш”лардан ташкил топганлиги, йерсиз кишиларнинг “дейхон”, ёлланма ишчилар еса “етим” дейилганлиги, Шеробод беклигида йер солиғи “мавлиёт” деб аталганлиги аниқланган; 
йер-сув ислоҳотлари вақтида “имом”, “амалдор”, “ешон”, “қоровулбеги”, “тўқсабо”, “мирохур”, “мударрис”, “ҳожи” унвонига ега кишиларнинг хўжаликлари сиёсий сабабларга кўра тугатилганлиги, бойларнинг озгина қисмига имтиёз берилганлиги ва бу жараён “ликвидация” номини олганлиги асосланган;
йер-сув ислоҳотларидан сўнг тортиб олинган йерларда ташкил етилган колхозларга Шеробод раёни ва Фарғона водийси аҳолиси, шунингдек, қулоқлар ва ҳарбий хизматдан бўшатилган аскарлар жойлаштирилганлиги, бўйсунмаган кишилар қатағон қилинганлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган йер-сув ислоҳотлари ва унинг натижалари Сурхондарё мисолида бўйича олиб борилган тадқиқот иши асосида:
йер-сув ислоҳотлари арафасида Сурхон воҳасида помешчик типидаги хўжаликлар бўлмаганлиги, қулоқлар аслида ишбилармон деҳқонлар еканлиги, ислоҳотларга сиёсий тус берилганлиги, аҳолини кўчиришдан мақсад янги пахтачилик раёнларини тузиш бўлганлиги, Сурхон воҳаси аҳолисининг йерлари “ҳовли”, “ҳаят” ва “даш”га бўлинганлиги, даш йерларининг “саркаш”лардан ташкил топганлиги, йерсиз кишиларнинг “дейхон”, ёлланма ишчилар еса “етим” дейилганлиги, Шеробод беклигида йер солиғи “мавлиёт” деб аталганлиги тўғрисидаги маълумотларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 19-январдаги 06-28-119-сон маълумотномаси). Бу еса, юрт тарихини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ёшлар кўнглида ватанпарварлик, маданий ва маънавий меросга ҳурмат туйғуларини кучайтиришга асос бўлган;
йер-сув ислоҳотлари вақтида “имом”, “амалдор”, “ешон”, “қоровулбеги”, “тўқсабо”, “мирохур”, “мударрис”, “ҳожи” унвонига ега кишиларнинг хўжаликлари сиёсий сабабларга кўра тугатилганлиги, бойларнинг озгина қисмига имтиёз берилганлиги ва бу жараён “ликвидация” номини олганлиги, йер-сув ислоҳотларидан сўнг тортиб олинган йерларда ташкил етилган колхозларга Шеробод раёни ва Фарғона водийси аҳолиси, шунингдек, қулоқлар ва ҳарбий хизматдан бўшатилган аскарлар жойлаштирилганлиги, бўйсунмаган кишилар қатағон қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 24-январдаги 02/08/84-сон маълумотномаси). Натижалар йер-сув ислоҳотлари тўғрисида қўлланма ва рисолалар тайёрлаш ҳамда турли тадбирларни ўтказишда намуна бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish