Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Соҳиб Собировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Кўп функционалли тўлдирувчилар асосида янги кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларни олиш”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т2166
Илмий раҳбар: Сиддиқов Икромжон Иминжонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти етакчи илмий ходими, техника фанлари доктори, профессор Бекназаров Хасан Сойибназарович ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра бошлиғи техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Сабиров Эркабой Эркинбаевичлар тавсия этилди. 
Йетакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. 
II. Тадқиқотнинг мақсади кальций карбонат, кальций стеарат, тальк ва кремний (IV) оксиди асосида юқори оқувчанлик, гидрофоблик ва ёнғин ўчириш самарадорлигига эга, модификацияланган янги кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларни яратиш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ этиш ҳамда ёнғин ўчириш амалиётига жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
замонавий физик-кимёвий жиҳозлар асосида олинган таҳлилларга мувофиқ, кальций карбонат, кальций стеарат, тальк ва кремний (IV) оксиди ва уларнинг турли хил нисбатли механик аралашмаларидан ташкил топган, самарадор кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларини олишнинг оптимал концентрациялари аниқланган;
илк бор кўп функционалли гидрофоб тўлдирувчилар ва улар асосида янги кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларнинг физик-кимёвий хоссалари тадқиқ қилиниши эвазига, кальций карбонат CаCО3, кремний (IV) оксиди SiО2, кальций стеарат Ca(C17H35COO)2 каби кимёвий бирикмалар  асосида кремний 1 ва кремний 2  деб номланган янги олинган ёнғин ўчириш кукунли таркиблари олинишига эришилган.
янги кремний 1 ва кремний 2  деб номланган янги олинган ёнғин ўчириш кукунли ёнғинларни тезкорлик билан ўчириш имконияти ва самарадорлиги 20–25% гача яхшиланлиги, ёнғин ўчоғига кўкун моддасини тезкорлик пуркаши орқали қаттиқ ва суюқ моддаларни бенуқсон ўчира олиш хусусияти оширилган 
янги олинган кукунли ёнғин ўчирувчи таркиблар ёнғин ўчириш хоссаси бўйича таҳлил қилинганда А1, А2, В1 ва В2 синфларга мансуб бўлган моддаларни тезкорлик билан самарали ўчириши амалий жиҳатдан исботланиши билан биргаликда, ёнғин ўчириш кукун таркибларини тўлиқ саноат миқёсида махаллийлаштириш ва ишлаб чиқариш технологияси дан дастлабки намуналари олинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп функционалли тўлдирувчилар асосида янги кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларни олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
янги олинган кукунли ёнғин ўчирувчи таркиблар Бухоро вилояти Ёнғиндан сақлаш жамоат бирлашмаси ва мазкур бирлашманинг Когон тумани бўлими, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида жорий этилган (Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2023 йил  21 январдаги далолатномаси). Натижада, янги олинган кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларнинг солиштирма самарадорлиги мос равишда импорт қилинган аналоглардан ўртача 25 ва 30% га самарадор эканлиги ўрганилган. Таклиф этилаётган ёнғин ўчирувчи таркиблар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 24 январдаги 6/4/38-210-сон маълумотномаси). Натижада, янги кукунли ёнғин ўчирувчи таркибларни қўлланилганда, уларнинг А1, А2, В1 ва В2 синфларга мансуб бўлган моддаларни ўчиришда юқори самарадорлиги аниқланган; 
Бундан ташқари, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини “Ҳаёт фолияти хавфсизлиги” кафедраси 5640100-Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги бакалавриат таълим йўналиши бўйича “Ёнғин хавфсизлиги”, “Портлаш ва ёнғин хавфсизлиги” ҳамда” “Бино ва иншоотларни ёнғинга қарши барқарорлиги” фанларини ўқитишда жорий қилинган. (Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг 2022 йил 28 июндаги далолатномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish