Sayt test rejimida ishlamoqda

Холикулов Aхмаджон Боймахамматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро амирлигининг ташқи сиёсий алоқалари (ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми – ХИХ аср ўрталари)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ДСc/Тар32.
Илмий маслаҳатчи: Сагдуллайев Aнатолий Сагдуллайевич, тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Тар.01.04.
Расмий оппонентлар: Ўраков Дилшодбек Жамолиддинович, тарих фанлари доктори, (ДСc); Исмаилова Жанат Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳайитов Шодмон Aхмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми – ХИХ аср ўрталарида Бухоро амирлигининг ташқи сиёсий алоқалари масалаларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оърта асрлардан бошлаб ўзбек давлатчилигида елчиларни олий даражадаги қабул маросимлари такомиллашиб борганлиги, Бухоро амирлигида маросим иштирокчилари амирнинг тахтига нисбатан “ясо” ва “юсун” қоидалари асосида ўнг қўл ҳамда чап қўл жиҳатларига қараб жойлаштирилганлиги, қабул маросимлари анаъанавий урф-одатларга риоя етилган ҳолда шиғовул мансаби масъуллигида ташкил қилинганлиги, расмий қабулларда амирлар елчиларни қўшни хонликлар билан жанглардаги ютуқ ва талофатларига ҳамда халқаро геосиёсий вазиятга қараб қабул қилганлиги аниқланган;
манғитлар сулоласи ҳукмдорлари қўшни давлатлар билан ўзаро муносабатларида ўтроқ ва кўчманчи давлатчилик шакллари синтези бўлган – Шайбонийлар давридан сиёсий мерос бўлиб келган Туркистон йерларининг Бухоро амирлиги анъанавий ажралмас ҳудуди сифатида қараганлиги, амирликнинг мамлакат ичида, минтақада, ундан ҳам кенгроқ миқёсдаги ҳудудларда йетакчиликка ҳаракат қилиб, Туркистоннинг ташқи алоқаларни белгилаб беришга интилганлиги исботланган;
Бухоро амирларининг давлат миқёсида ўз рақибларини бўйсундириб, олий ҳокимият, сулола ҳукмронлигини тан олдириш, сиёсий мавқеини кучайтириш мақсадидаги ўзга ҳудудларни забт етиш ҳаракатлари мамлакат хавфсизлигини таъминлашдан ташқари янги йерлар, мол-мулкларни қўлга киритиш, давлат даромадларини кўпайтириш, шиаларга қарши “диний” урушлар ҳамда муҳим иқтисодий ва ҳарбий-стратегик аҳамиятга ега бўлган транзит йўлларни назорат қилиш билан боғлиқ бўлганлиги асосланган;
Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари ўртасида елчилик алмашинувлари йўлга қўйилиши ўзаро зиддиятларга барҳам беришга ишора бўлса-да, минтақа давлатлари ўртасида ишончли муносабатларнинг бўлмаганлиги ва сиёсий жараёнларнинг ўзгариб туриши туфайли, хиваликларнинг Қўқон билан яқинлашуви, Буюк Британиянинг Aфғонистонга бостириб кириши ва амирликда ички сепаратизмнинг кучайиб бориши, Бухоро ҳукмдорларининг Россия билан иқтисодий муносабатлари қаторида, сиёсий алоқаларни кенгайтиришга сабаб бўлганлиги очиб берилган;
ХИХ асрнинг биринчи чорагида Бухоро амирлигининг Қўқон ва Хива хонликлари ҳамда Шаҳрисабз, Балх, Марв бекликлари билан ўзаро уришлари натижасида юзага келган сиёсий вазиятдан келиб чиқиб, Aмир Ҳайдарнинг турк султонидан Бухорони Туркистондаги йетакчилигини расмий тан олиб, сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлашини сўраганлиги, турк султони Туркистондаги сиёсий вазиятларга бетараф бўлса-да, лекин Усмонийлар давлати ва Бухоро амирлиги ўртасида маънавий, диний яқинлик тусидаги алоқаларни мунтазам давом етганлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бухоро амирлигининг ташқи сиёсий алоқалари (ХВИИИ асрнинг иккинчи ярми – ХИХ аср ўрталари) мавзусидаги тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ҳамда чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
оърта асрлардан бошлаб ўзбек давлатчилигида елчиларни олий даражадаги қабул маросимлари такомиллашиб борганлиги, Бухоро амирлигида маросим иштирокчилари амирнинг тахтига нисбатан “ясо” ва “юсун” қоидалари асосида ўнг қўл ҳамда чап қўл жиҳатларига қараб жойлаштирилганлиги, қабул маросимлари анаъанавий урф-одатларга риоя етилган ҳолда шиғовул мансаби масъуллигида ташкил қилинганлиги, расмий қабулларда амирлар елчиларни қўшни хонликлар билан жанглардаги ютуқ ва талофатларига ҳамда халқаро геосиёсий вазиятга қараб қабул қилганлигига оид натижалар Ўзбекистон тарихи соҳасига оид Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар давлатчилиги тарихи, халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи ҳамда Ўзбекистонда елчилик муносабатлари тарихи (қадимги даврдан ХХ аср бошларигача) фанлари бўйича Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги 89-05-13-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар давлатчилиги тарихи” “Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи” ва “Ўзбекистонда елчилик муносабатлари тарихи (қадимги даврдан ХХ аср бошларигача)” фанларидан талабаларда умумий ва касбий компетенсияларни шакллантириш жараёни самарадорлигини ошириш имконини берган; 
манғитлар сулоласи ҳукмдорлари қўшни давлатлар билан ўзаро муносабатларида ўтроқ ва кўчманчи давлатчилик шакллари синтези бўлган – Шайбонийлар давридан сиёсий мерос бўлиб келган Туркистон йерларининг Бухоро амирлиги анъанавий ажралмас ҳудуди сифатида қараганлиги, амирликнинг мамлакат ичида, минтақада, ундан ҳам кенгроқ миқёсдаги ҳудудларда йетакчиликка ҳаракат қилиб, Туркистоннинг ташқи алоқаларни белгилаб беришга интилганлигига доир натижалардан “Бухоро давлат музей-қўриқхонаси” да “Бухоро амирлиги тарихи” га доир маълумотларни бойитишда ҳамда Маданий мерос агентлиги Бухоро вилояти бошқармасида, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят муассасасида фаолиятида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022 йил 1 августдаги 01-29/01.08.22-сон маълумотномаси). Натижалар Бухоро амирлиги ташқи сиёсати, халқ дипломатияси тарихига доир мавзуларни тарихий манбалар асосида очиб беришга хизмат қилган;
Бухоро амирларининг давлат миқёсида ўз рақибларини бўйсундириб, олий ҳокимият, сулола ҳукмронлигини тан олдириш, сиёсий мавқеини кучайтириш мақсадидаги ўзга ҳудудларни забт етиш ҳаракатлари мамлакат хавфсизлигини таъминлашдан ташқари янги йерлар, мол-мулкларни қўлга киритиш, давлат даромадларини кўпайтириш, шиаларга қарши “диний” урушлар ҳамда муҳим иқтисодий ва ҳарбий-стратегик аҳамиятга ега бўлган транзит йўлларни назорат қилиш билан боғлиқ бўлганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тавсияси асосида 2017-йил 28-июндаги 434-сонли буйруғига асосан 5220300 – Aрхившунослик бакалавриат йўналиши талабалари учун нашр қилинган “Ўзбекистоннинг давлат муассасалари тарихи. И қисм (Енг қадимги даврлар – ХИХ асрнинг ўрталари)” дарслигининг (Тошкент: ТУРОН-ИҚБОЛ, 2019. – 416 б.) мазмунида ўз аксини топган (Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сонли буйруғи асосидаги гувоҳнома). Мазкур натижалар Бухоро амирлигида давлат муассасаларининг ташқи сиёсий алоқалардаги аҳамияти ва ўрнига оид мавзуни манбалар асосида тўлдириш баробарида талабалар илмий салоҳиятининг ортишига ҳам имкон берган;
Бухоро, Хива ва Қўқон ўртасида елчилик алмашинувлари йўлга қўйилиши ўзаро зиддиятларга барҳам беришга ишора бўлса-да, минтақа давлатлари ўртасида ишончли муносабатларнинг бўлмаганлиги ва сиёсий жараёнларнинг ўзгариб туриши туфайли, хиваликларнинг Қўқон билан яқинлашуви, Буюк Британиянинг Aфғонистонга бостириб кириши ва амирликда ички сепаратизмнинг кучайиб бориши, Бухоро ҳукмдорларининг Россия билан иқтисодий муносабатлари қаторида, сиёсий алоқаларни кенгайтиришга сабаб бўлганлигига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги “Мавзу” ва “Тарихий савол” каби кўрсатувларнинг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02-31-1934-сон маълумотномаси). Натижаларнинг фойдаланилиши ўзбек давлатчилиги тарихидаги ташқи сиёсий алоқалар, дипломатик муносабатларини илмий асослаб берилиши орқали томошабинларнинг Ўзбекистон тарихига оид билимларининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish