Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиев Бекзод Муҳаммадумаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигини мустаҳкамлашнинг маънавий-мафкуравий омиллари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4ПҳД/Фал.641.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, ПҳД.03/30.04.2021.Ф.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.СҲ., илмий даражаси ва унвони: Жўраев Рўзимат Тўхтасинович, сиёсий фанлар доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Маматов Мамаджан Aхмаджанович, фалсафа фанлари доктори, профессор, Исақова Замира Рухитдиновна фалсафа фанлари доктори (ДСc), доцент.
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигини мустаҳкамлашнинг маънавий-мафкуравий омилларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлашувининг йетакчи омиллари жамият интеграцияси (бирдамлик) ва халқ маданияти (қадриятлар, меъёрлар, идеаллар, еътиқод) шахсда миллий ўзлик ҳамда умуминсоний негизларнинг шаклланишига таъсир етиши орқали жамиятнинг конструктив атрибутларини таъминловчи рационал кўрсаткичлар (истеъмол савати, турмуш даражаси, турмуш сифати)ни ривожланишига олиб келиши аниқланган;
жамиятдаги маънавий-ахлоқий императивлар (тафаккури кучи, идрок қобилияти) кишиларнинг креатив фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятига диалектик боғлиқлиги сабабли жамият интеллектуал ҳаётидаги жтимоий тизимнинг статик барқарорлигини таъминловчи динамик кўрсатгичлар еканлиги асосланган; 
жамиятнинг маънавий тараққиётида миллий қадриятларни ижтимоий гомеостазини таъминловчи асосий (ўз-ўзини бошқарув ва тартибга солиш) механизмлари инсоннинг когнитив имкониятларини ривожлантириб жамият ва шахс ўртасидаги конструктив муносабатларни ифодаловчи социал детерминизм еканлиги исботланган;
замонавий ўзбек жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлиги ижтимоий ҳаётнинг объектив (социал институтлар, хокимиятнинг бўлиниш тизими, сиёсий маданият) ва субъектив (қонунийлик ва самарадорлик) омилларига боғлиқлиги сабабли жамиятнинг интеграцион алоқаларини юксалтирувчи рационал кўрсаткичлар атрибути еканлиги очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимиз ҳаётида миллий ғоянинг субстансионал ва институционал хусусиятларини тадқиқ етиш асосида: 
жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлашувининг йетакчи омиллари жамият интеграцияси (бирдамлик) ва халқ маданияти (қадриятлар, меъёрлар, идеаллар, еътиқод) шахсда миллий ўзлик ҳамда умуминсоний негизларнинг шаклланишига таъсир етиши орқали жамиятнинг конструктив атрибутларини таъминловчи рационал кўрсаткичлар (истеъмол савати, турмуш даражаси, турмуш сифати)ни ривожланишига олиб келишига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИХ йўналишида белгиланган “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, екстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш” 38-банди “Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида хориж ва республикадаги геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш ва ойлик таҳлилий маълумотларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш”мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 16 декабрдаги 02553-сон маълумотномаси). Натижада, жамият ижтимоий-сиёсий барқарорлигини таъминлашда ва шахс онгида миллий ўзликни англаш ва уларда умуминсоний негизларнинг шаклланиши юртимиз аҳолиси, хусусан ёшларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини янада юксалтириш каби ишлар самарадорлигига таъсир етиши орқали жамиятнинг конструктив атрибутларини таъминловчи рационал кўрсаткичлар (истеъмол савати, турмуш даражаси, турмуш сифати)ни очиб беришга хизмат қилган; ривожланишига олиб келиши аниқланган;
жамиятдаги маънавий-ахлоқий императивлар (тафаккури кучи, идрок қобилияти) кишиларнинг креатив фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятига диалектик боғлиқлиги сабабли жамият интеллектуал ҳаётидаги жтимоий тизимнинг статик барқарорлигини таъминловчи динамик кўрсатгичларига доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг Ўзбекистон ёшлар агентлигининг ёшларда миллий маданиятга содиқ қолган ҳолда умуминсоний тамойиллар асосида, ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришга, “Янги Ўзбекистоннинг миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғояси доирасида амалга оширилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 7 ноябрдаги 4-13-23-3714-сон маълумотномаси). Натижада, жамият интеллектуал ҳаётидаги жтимоий тизимнинг статик барқарорлиги таъминловчи динамик кўрсатгичларни аниқлашга хизмат қилган; 
жамиятнинг маънавий тараққиётида миллий қадриятларни ижтимоий гомеостазини таъминловчи асосий (ўз-ўзини бошқарув ва тартибга солиш) механизмлари инсоннинг когнитив имкониятларини ривожлантириб жамият ва шахс ўртасидаги конструктив муносабатларни ривожлантиришига оид хулосаларидан Республика маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги”ни юқори савияда ўтказишга оид турли тадбирлар, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил етишда Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятлари ҳамда “Менинг оилам – менинг бахтим”, “Маҳаллам – менинг фаҳрим”, “Маҳалламнинг фаол тадбиркори ва инновацион тафаккур” каби лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган. (Республика маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 7 ноябрдаги 02-04/553-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшларда демократик ислоҳотларга аксиологик ёндашиш ҳамда миллий тафаккурни ривожлантирувчи қадриятлар самарадорлигини ошириш жамият аксиологик динамикасини ифодаловчи прагматик индикаторларини очиб беришга хизмат қилган;
замонавий ўзбек жамиятнинг ижтимоий-сиёсий барқарорлиги ижтимоий ҳаётнинг объектив (социал институтлар, хокимиятнинг бўлиниш тизими, сиёсий маданият) ва субъектив (қонунийлик ва самарадорлик) омилларига боғлиқлиги сабабли жамиятнинг интеграцион алоқаларини юксалтирувчи рационал кўрсаткичлар атрибути еканлигига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Гулдаста” маънавий маърифий мусиқий информацион дастури ссенарий режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 18 январдаги 02-4-17-сон маълумотномаси). Натижада, жамият фаолиятининг тўрт елементи (инсон, фаолият, тил, ижтимоий муносабат) билан ижтимоий ҳаётнинг объектив (сиёсий институтлар, хокимиятнинг бўлиниш тизими, сиёсий маданият) ва субъектив (жамиятда хокимият самарадорлиги ва қонунийлиги) омиллари ўртасидаги назарий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish