Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаҳноза Aсатуллайевна Aбдурахимованинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ССРда аҳоли саломатлиги ва тиббий хизмат муаммолари (1941-1991 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (Тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: Б2022.4.ПҳД/Тар719.
Илмий раҳбар: Муҳаё Сражидиновна Исакова, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, ДСc.02/30.12.2019.Тар.56.01. 
Расмий оппонентлар: Раҳбархон Ҳамидовна Муртазайева, тарих фанлари доктори, профессор; Гавҳар Есановна Мўминова, тарих фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади 1941-1991 йилларда Ўзбекистон ССРда аҳоли саломатлиги, тиббий хизматнинг ҳолати ва соғликни сақлаш тизимидаги муаммоларнинг ўзбек халқи ижтимоий ҳаётидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
уруш йилларида тиббиёт бошқаруви тўлиқ ҳарбийлаштирилганлиги оқибатида шифокорлар ва мавжуд дори-дармонлар, асосий тиббий воситалар Ўзбекистон ССРда ташкил етилган 129 та ҳарбий госпиталлар фаолиятига йўналтирилганлиги боис аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш янада оғир ҳолатга тушиб қолгани ҳамда айрим ҳудудларда беморлар учун пулли шифохоналар ташкил етилганлиги аниқланган; 
урушдан кейинги йилларда совет ҳукумати томонидан белгилаб берилган талабга кўра, соғлиқни сақлаш тизимидаги ютуқларни асослашда шифо топганлар емас, кўрикдан ўтказилган ва рўйхатга олинган беморлар сони муҳим кўрсаткич ҳисобланганлиги далилланган; 
совет тиббиётининг ютуғи сифатида тарғиб етилган аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохоналар, улардаги жойлар ҳамда бепул даволаниш муддатини узайтириш амалиёти уйдирма бўлиб, аслида бу ўзгаришлар хасталикларнинг тури ва кўлами айниқса юқумли касалликларнинг кўпайиши туфайли юзага келганлиги асосланган; 
талабаларни сурункали мавсумий дала ишларига мажбурий жалб етилиши, амалий соатларининг қисқариб кетиши, тиббиётга оид адабиётлар ва таълимнинг рус тилида еканлиги оқибатида битирувчилар малакавий тиббий кўникмаларига беморни даволаш жараёнида ега бўлганлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
1941-1945 йилларда Ўзбекистон ССР соғлиқни сақлаш тизими бошқаруви тўлиқ ҳарбийлаштирилганлиги натижасида барча шифокорлар ва мавжуд дори-дармон, асосий тиббий воситалар ташкил етилган 129 та ҳарбий госпиталлар фаолиятига йўналтирилганлигига оид хулосалар “Ўзархив” агентлигининг архив ҳужжатларининг изоҳли рўйхатини шакллантирилган (“Ўзархив” агентлигининг 2022-йил 31-октябрдаги 01-26-06/1463-сон маълумотномаси). Aниқланган ҳужжатлар ҳарбий тиббиётнинг шаклланиши ва ривожланиши тарихига доир тадқиқотлар сифатини янада оширишга хизмат қилган; 
урушдан кейинги йилларда СССР томонидан белгилаб берилган тартибга кўра, республика соғлиқни сақлаш тизимидаги ютуқларни рақамлар билан асослаб беришда даво топганлар емас, аксинча кўрикдан ўтказилган ва рўйхатга олинган беморлар сони муҳим кўрсаткич бўлганлигига оид назарий хулосалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022-йил 12-сентябрдаги 485-36-478-сон маълумотномаси). Тақдим етилган тарихий манбалар, илмий муомалага киритилмаган архив ҳужжатлари ва янги маълумотлар 1941-1991 йилларда Ўзбекистон ССРда аҳоли саломатлиги ва тиббий хизматнинг ҳолатини, соҳадаги муаммоларни ёритишда, телетомошабинларнинг ижтимоий ҳаётга оид тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish