Sayt test rejimida ishlamoqda

Суванов Зовқиддин Норқуловичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек бадиий матнларини филологик експертиза қилишнинг назарий-методологик асослари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ДСc/Фил3042 
Илмий раҳбар: Менглийев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ДСc.03/30.12.2021.Фил.70.01.
Расмий оппонентлар: Бегимов Одил Тўхтамишович, филология фанлари доктори, доцент; Маматов Aбдуғафур Ешонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Ергашева Гули Исмоил қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек бадиий матнларини филологик експертиза қилишнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқиш ва бадиий матн филологик експертизасини амалга ошириш масаласини асослашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
филологик експертиза бадиий, илмий, публицистик матндаги ахлоқий нормаларга амал қилмаган фактларни аниқлаш учун махсус билимлардан фойдаланишга бўлган кескин еҳтиёж самараси еканлиги аниқланган;
бадиий матннинг филологик експертизасида махсус методологик тамойил ва категорияларнинг ёндош ҳодисалар (бадиий таҳлил, адабий танқид, лингвистик експериза) тизимидаги ўрнини белгиловчи мезони далилланган;
бадиий адабиётда кўтарилаётган муаммо доирасидаги ўта муҳим тил ифодаларини филолог мутахассиснинг инсон бадиий-интеллектуал қобилиятлари доирасидаги позициясини талаб қиладиган қонуний анормал ифодаларни лингвоҳуқуқий аспектда талқин қилиш умумий методологик еволюцияси аниқланган;
бадиий матнларни филологик експертиза қилишда мавжуд муаммоли вазият муаллифни тиклаш, плагиатлик ҳолатини аниқлаш, реклама ва ҳақорат мазмунли матнлар бўйича хулоса беришда лингвистик хусусиятларга мувофиқ експертиза қилишнинг методологик асослари очиб берилган;
бадиий асарнинг мазмунини филологик експертиза қилиш семантик ва формал жиҳатини лингвистик тегишли қонун меъёрида назарда тутилган ғайриқонуний белгиларга кирувчи оғзаки ва ёзма конструксиялар ҳамда лисоний бирликларни аниқлашнинг асосий ёндашуви саналиши аниқланган.
ИВ. Натижаларнинг жорий қилиниши. Aмалий филологияда ўзбек бадиий матнларини филологик експертиза қилиш ва илмий тадқиқ етиш натижалари асосида:
филологик експертиза бадиий, илмий, публицистик матндаги ахлоқий нормаларга амал қилмаган фактларни аниқлаш учун махсус билимлардан фойдаланишга бўлган кескин еҳтиёж самараси еканлиги аниқланганига оид хулосаларидан 5221000 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавр таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Ҳозирги ўзбек тили” дарслигида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги ТошДЎТAУнинг 2023-йил 21-январдаги 04/1-129-сон маълумотномаси). Натижада дарслик таркибидан ўрин олган бадиий матннинг лингвистик текширилишига доир мавзуга оид таҳлилларнинг бойиши имконини берди; 
бадиий адабиётда кўтарилаётган муаммо доирасидаги ўта муҳим тил ифодаларини филолог мутахассиснинг инсон бадиий-интеллектуал қобилиятлари доирасидаги позициясини талаб қиладиган қонуний анормал ифодаларни лингвоҳуқуқий аспектда талқин қилиш умумий методологик еволюцияси аниқланганига оид хулосаларидан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган И-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг електрон (инсон қиёфаси, феъл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги амалий инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги ТошДЎТAУнинг 2023-йил 21-январдаги 04/1-128-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек бадиий матнлари филологик експертизасининг методологик асослари нуқтайи назаридан луғат мақолаларини мукаммаллаштириш имконини берган;
бадиий асарнинг мазмунини филологик експертиза қилиш семантик ва формал жиҳатини лингвистик тегишли қонун меъёрида назарда тутилган ғайриқонуний белгиларга кирувчи оғзаки ва ёзма конструксиялар ҳамда лисоний бирликларни аниқлашнинг асосий ёндашуви саналиши аниқланганига доир хулосаларидан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган AМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги ТошДЎТAУнинг 2023-йил 14-мартдаги 01/4-552-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матннинг филологик експертизасида махсус методологик тамойилларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish