Sayt test rejimida ishlamoqda

Турумбетова Замира Юсупбайевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Глобаллшув шароитида ривожланган хорижий давлатларнинг олий та᾽лим тизимига интегратив ёндашувнинг илмий-педагогик асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД/Пед2600.
Илмий раҳбар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, ДСс.03/30.01.2020.Пед.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзийевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳамроев Aлижон Ро᾽зиқулович педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор. 
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида ривожланган хорижий давлатларнинг олий та᾽лим тизимига интегратив ёндашув бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллшув шароитида ривожланган хорижий давлатларнинг олий та᾽лим тизимига интегратив ёндашувнинг таркибий тузилмаси таълимни ривожлантиришнинг демократлаштириш, давомийлик, диверсификация, шахсийлаштириш, халқаролаштириш, фундаментализация, стандартлаштириш тенденцияларига мослигини аниқлаш ҳамда мақсадли таҳлилий интерпретация қилиш имкониятларига устворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ривожланган хорижий давлатлар олий таълимидаги илғор тажрибаларни интеграциялашишнинг педагогик имкониятлари бўлажак мутахассисларнинг шахсий, ижтимоий, махсус, технологик, екстремал касбий компетенцияларини дидактик жараён мазмуни билан нтерактив педагогик дастйрий ишланмаларнинг таълимий-технологик мақсадларини изчил уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ривожланган хорижий давлатларнинг олий та᾽лим тизимига интегратив ёндашув мазмуни илғор хорижий тажрибаларга кўра бўлажак мутахассисларнинг касбий-педагогик тафаккурини ривожлантириш, плюрализм, кўп вариантлилик, муваффақиятли вазиятлар ҳосил қилиш ва рефлексия ёндашув тамойиллари билан босқичма-босқич конструктив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим тизимига интеграциялаш самарадорлиги ўқитувчи позициясига тютер, фасилататор, супервайзер, едвайзерлик фаолиятини киритиш, ҳамда експедицион ўрганиш, сўровга асосланган таълим, турли хил нуқтаи назарлар, симуляция, тўғридан-тўғри кўрсатмалар, кинестетик ўрганиш, турли йўриқномаларни интенсив равишда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим тизимига интегратив ёндашувнинг илмий-педагогик асосларини такомиллаштириш юзасидан олинган натижалар асосида:
глобаллшув шароитида ривожланган хорижий давлатларнинг олий та᾽лим тизимига интегратив ёндашувнинг таркибий тузилмаси таълимни ривожлантиришнинг демократлаштириш, давомийлик, диверсификация, шахсийлаштириш, халқаролаштириш, фундаментализация, стандартлаштириш тенденцияларига мослигини аниқлаш ҳамда мақсадли таҳлилий интерпретация қилиш имкониятларига устворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Хорижий тил ва адабиёти” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022- йил 30- декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-56 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада педагогик туркум фанлари мазмуни такомиллаштирилиш имкони яратилган;
ривожланган хорижий давлатлар олий таълимидаги илғор тажрибаларни интеграциялашишнинг педагогик имкониятлари бўлажак мутахассисларнинг шахсий, ижтимоий, махсус, технологик, екстремал касбий компетенцияларини дидактик жараён мазмуни билан интерактив педагогик дастйрий ишланмаларнинг таълимий-технологик мақсадларини изчил уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган A1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммолари” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 18 апрелдаги 02-07-1387/04 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак мутахассисларни касбий мотивация асосида амалий фаолиятга ўргатиш, фаоллаштириш, ўз устида ишлаш компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик тизими бойитилган;
ривожланган хорижий давлатларнинг олий та᾽лим тизимига интегратив ёндашув мазмуни илғор хорижий тажрибаларга кўра бўлажак мутахассисларнинг касбий-педагогик тафаккурини ривожлантириш, плюрализм, кўп вариантлилик, муваффақиятли вазиятлар ҳосил қилиш ва рефлексия интегратив ёндашув тамойиллари билан босқичма-босқич конструктив интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Хорижий тил ва адабиёти” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022- йил 30- декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-56 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада педагогик туркум фанларни ўқитиш жараёни такомиллаштиришга шароит яратилган;
ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим тизимига интеграциялаш самарадорлиги ўқитувчи позициясига тютер, фасилататор, супервайзер, едвайзерлик фаолиятини киритиш, ҳамда експедицион ўрганиш, сўровга асосланган таълим, турли хил нуқтаи назарлар, симуляция, тўғридан-тўғри кўрсатмалар, кинестетик ўрганиш, турли йўриқномаларни интенсив равишда қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 18 апрелдаги 02-07-1387/04 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим тизимига интегратив ёндашув асосида талабаларнинг касбий-педагогик тафаккурини ривожлантириш самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish