Sayt test rejimida ishlamoqda

Саиткулова Назокат Раҳмоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг академик мобиллигини ривожлантириш технологиялари (мустақил таълим мисолида)”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Пед4024.
Илмий раҳбар: Қорайев Самариддин Баракайевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалийева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент; Ортиқова Муҳайёхон, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертатасия йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг академик мобиллигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг академик мобиллигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари талабалар фаолиятининг дифференсиал даражаланишини баҳолашга мўжалланган трансформатив-диагностика дастурини ўзгарувчан муҳитга тез мослашувчанликни таъминлайдиган имитацион машғулотларда қўллаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг миллий ва халқаро таълим муҳитида муваффақиятли ҳаракатланишини таъминлашга йўналтирилган мотивацион, когнитив ва операцион компонентлари дахлдорлик, мослилик каби таълим мазмунига оид қиёсланувчи тамойилларни мустақил таълим жараёнига киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларининг академик мобиллигини мустақил таълим жараёнида ривожлантириш модели ўқув материалини қайта ишлашнинг визуал, аудиал ва дискрет стратегияларини ўлчамлилик, ўзаро тобеланиш ва мустақил натижадорлик каби ахборотли контентни яратишга қўйилувчи талабларга мувофиқ қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларининг академик мобиллигини мустақил таълим жараёнида ривожлантириш технологиялари касбий кейсларни тезкор бажаришга ўргатувчи топшириқларнинг якка ва жамоавий моделларидан инсон ва техника ресурсларини оптимал сафарбарликка йўналтирувчи муҳитда қўллаш асосида такомиллаштирилган.    
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларининг академик мобиллигини ривожлантириш технологиялари бўйича олиб боилган тадқиқот натижалари асосида:
талабалар фаолиятининг дифференсиал даражаланишини баҳолашга мўжалланган трансформатив-диагностика дастурини ўзгарувчан таълим муҳитига тез мослашувчанлигини таъминлайдиган имитацион машғулотларда қўллаш асосида аниқлаштирилган педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг академик мобиллигини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини яхшилаш, методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Aкадемик мобиллик: муаммолар, йечимлари ва истиқболлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Ўзбекистон ҳарбий авиация билим юртининг 2022 йил 12-ноябрдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида мустақил таълимни ташкил етиш фаолиятининг самарадорлигига еришилган;
талабаларнинг миллий ва халқаро таълим муҳитида муваффақиятли ҳаракатланишини таъминлашга йўналтирилган мотивацион, когнитив ва операцион компонентлари, ўқув материалини қайта ишлашнинг визуал, аудиал ва дискрет стратегияларини ўлчамлилик, ўзаро тобеланиш ва мустақил натижадорлик каби ахборотли контентни яратишга қўйилувчи талабларга қўллаш асосида такомиллаштирилган талабаларининг академик мобиллигини мустақил таълим жараёнида ривожлантириш моделига оид таклиф ва тавсиялар “Мустақил таълим талабаларнинг академик мобиллиги, ўзлаштириш даражаси ва қобилятини ривожлантрирш омили сифатида” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Ўзбекистон ҳарбий авиация билим юртининг 2022 йил 30-августдаги 23-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил ишлаш жараёни методик жиҳатдан тизимлаштирилган ва ўқув-услубий таъминотни такомиллаштиришга еришилган;
касбий кейсларни тезкор бажаришга ўргатувчи топшириқларнинг якка ва жамоавий моделларидан инсон ва техника ресурсларини оптимал сафарбарликка йўналтирувчи муҳитда қўллаш асосида такомиллаштирилган талабаларининг академик мобиллигини мустақил таълим жараёнида ривожлантириш технологияларига оид илмий хулоса ва тавсиялар “Инглиз тили” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2022 йил 12 ноябрдаги 6-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларининг академик мобиллигини мустақил таълим жараёнида ривожлантириш ўқув материалини қайта ишлашнинг визуал,аудиал ва дискрет стратегияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish