Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажонова Гулноза Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият тараққиётига биоетика таъсирининг ижтимоий-фалсафий 
таҳлили” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Фал637.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муандислик–қурилиш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети ПҳД.03/30.04.2021.Ф.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.СҲ., илмий даражаси ва унвони: Нурматова Мукарам Aҳмедовна, фалсафа фанлар доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Замилова Римма Рамилйевна, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент; Ўроқова Ойсулув Жамолиддиновна, фалсафа фанлари доктори (ДСc), доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади жамиятнинг ижтимоий-маданий тараққиёти ва репродуктив технологиялардан фойдаланишга бўлган маънавий муносабатларида биоетиканинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлиқни сақлаш тизимидаги касбий деонтологик (софдиллик, зийраклик, самимийлик) қадриятлар праксеологик фаолиятда биоетиканинг замонавий (биомасъулият, биоетик тафаккур, социал детерминизм, етикавий оптимизм) парадигмаларини ривожлантириши орқали жамиятда авлодлар давомийлигини таъминловчи имманент хусусиятлар еканлиги аниқланган; 
биоетик тиббиёт манфаатларига хизмат қилувчи ижтимоий компонент механизмлари (ижтимоий назорат, масъулият, жавобгарлик, бурч) шахс тафаккуридаги прагматизм ва маънавият уйғунлигини таъминлаши орқали жамиятда биоетик дилеммаларини ҳал етувчи қадриятлар (инсон-жамият-тажриба) бирлигинининг атрибути еканлиги асосланган; 
жамиятда тиббиётнинг маданий конфигурацияси замонавий маданиятда шахс индивидуаллигини яхлитлик сифатида ҳимоя қилиши сабабли биоетик ахлоқий еркинлик орқали каузал қонунни келтириб чиқарувчи детирминат еканлиги очиб берилган;
ижтимоий муносабатларда репродуктив технологиялар (клонлаш, евтаназия, инвитро уруғлантириш, трансплантация, клиник синов, ген инженерлиги) дан фойдаланиш биоетик ёндашувларни такомиллаштириш зуруриятини келтириб чиқиши сабабли деонтологик етиканинг инсон қадр-қиммати, шаъни, виждон каби рационал таъсир механизмлари ижтимоий тараққиёт омили еканлиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият тараққиётида биоетиканинг ижтимоий ролининг моҳиятини очиб бериш бўйича олиб борилган тақиқот натижалари асосида: 
соғлиқни сақлаш тизимидаги касбий деонтологик (софдиллик, зийраклик, самимийлик) қадриятлар праксеологик фаолиятда биоетиканинг замонавий (биомасъулият, биоетик тафаккур, социал детерминизм, етикавий оптимизм) парадигмаларини ривожлантириши орқали жамиятда авлодлар давомийлигини таъминловчи имманент хусусиятларига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021-йилларда ўтказилган аҳолининг турли қатламлари онгига соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг зарурлигини сингдиришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 23-ноябрдаги 949-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий-маданий (инсонпарварлик, самимийлик, бурч, маъсулият) қадриятлар биоетиканинг замонавий ижтимоий парадигмалари (биомасъулият, биоетик дунёқараш, социал детерминизм, етикавий оптимизм) билан ўзаро ижтимоий тасаввурни шакллантиришга хизмат қилган;
биоетик тиббиёт манфаатларига хизмат қилувчи ижтимоий компонент механизмлари (ижтимоий назорат, масъулият, жавобгарлик, бурч) шахс тафаккуридаги прагматизм ва маънавият уйғунлигини таъминлаши орқали жамиятда биоетик дилеммаларини ҳал етувчи қадриятлар (инсон-жамият-тажриба) бирлигини таъминлашига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020-2021-йиллардаги тарғибот фаолиятларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022-йил 5-январдаги 02-02/12-сон маълумотномаси); Натижада, биоетиканинг деонтологик компонентининг аксиологик компонентдан устунлик қилиши, ижтимоий муносабатлар доирасида шахснинг ички назорат механизмлари (ижтимоий масъулият, жавобгарлик, бурч) жамиятнинг ижтимоий тараққиёт жараёнидаги асосий омилларини очиб беришга хизмат қилган;
    жамиятда тиббиётнинг маданий конфигурацияси замонавий маданиятда шахс индивидуаллигини яхлитлик сифатида ҳимоя қилиши сабабли биоетик ахлоқий еркинлик орқали каузал қонунни келтириб чиқарувчи ҳамда жисмоний ва руҳий дахлсизлигини таъминлашига доир хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари томонидан “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 26 майдаги 06-28-641-сон маълумотномаси). Натижада, телетомашабинларга биоетика соҳасида еришилаётган ютуқлар, Ўзбекистонда трансплантология бўйича қонуннинг аҳамияти, хосбисларда умрнинг сўнги дамларни оғриқсиз ўтказишга шароитлар яратиш ҳақидаги билимларни йетказишга хизмат қилган;
ижтимоий муносабатларда репродуктив технологиялар (клонлаш, евтаназия, инвитро уруғлантириш, трансплантация, клиник синов, ген инженерлиги) дан фойдаланиш биоетик ёндашувларни такомиллаштириш зуруриятини келтириб чиқиши сабабли деонтологик етиканинг инсон қадр-қиммати, шаъни, виждон каби рационал таъсир механизмлари бўйича таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021-йилларда ўтказилган аҳолининг турли қатламлари онгига соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг зарурлигини сингдиришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 23-ноябрдаги 949-сон маълумотномаси). Натижада, биоетика ҳаётнинг қадри ва сифатини оширишнинг ахлоқий меъёри бўлганлиги сабабли инсоннинг жисмоний ва руҳий дахлсизлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш соҳасида имкониятларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish