Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминова Табассумхон Сиддиқжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳозирги ўзбек қиссаларида бадиий нутқ ва услуб поетикаси (Еркин Aъзам ва Хуршид Дўстмуҳаммад қиссалари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД/Фил2069.    
Илмий раҳбар: Йўлдошхўжа Солижонов, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.05.02.
Расмий оппонентлар: Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори; Сулаймонов Мўминжон Юсубжонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Aндижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Еркин Aъзам ҳамда Хуршид Дўстмуҳаммад қиссаларида нутқ ранг-баранглигининг ўзига хослиги ва услуб поетикасини, бадиий нутқ имкониятларидан фойдаланиш маҳоратини очиб беришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳозирги ўзбек адабиётида қисса жанрига хос тамойиллар, яъни макон ва замон, мавзу, қаҳрамон, мазмун, шакл, талқин ҳамда ушбу жанрнинг тадқиқот обйектларининг қиссалари мисолида монологик қиссахонлик ва икки овозли ҳикоя қилиш, кўп овозли баён, оҳанглар хилма-хиллиги ва ибораларнинг зарбли, ритмик сиқиқлик услуби, лексик жиҳатдан архаизм ва неологизм билан тўйинган муаллиф нутқи сингари ранг-баранглиги очиб берилган; 
Еркин Aъзам ва Хуршид Дўстмуҳаммад қиссаларида ёзувчиларнинг ижодий-индивидуал услуби ва уларга хос инсон табиатини, фазилат ва қусурларини борича акс еттириш, замонавий-бадиий талқиндаги янги инсон образини яратиш, инсон ва жамият ўртасидаги муаммоларни киноя усулида очиб бериш, инсон ҳиссий-руҳий кечинмаларини рамзий ифодалаш каби бадиий ифоданинг услубий имкониятлари аниқланган;
ўрганилаётган қиссаларда ёзувчи, ҳикоячи-“мен”, қаҳрамон, ўзганинг нуқтайи назари далилланиб, оламни бадиий идрок етиш ва уни ифода етиш билан боғлиқ Е.Aъзам асарларида муаллиф нутқи баёнига қаҳрамон овозини олиб кириш, баён оҳангини, нутқ манерасини, оҳанг йўналишини бир тизимга солиш, Х.Дўстмуҳаммадда еса, адабиётда қаҳрамон “мен”ини тасвирлаш, онгидаги еврилишларни кўрсатиш учун қаҳрамон нутқи, руҳий-маънавий оламини ифодалаш, муаллиф ва қаҳрамонларнинг бир-бирини кузатиш каби фарқлари ёритилган; 
ҳар икки ёзувчининг услубини аниқлашда қаҳрамонлар руҳий ҳолатини ифодалашда портрет, пейзаж сингари бадиий тасвир воситаларидан метафора, аллюзия, тимсолли ишора, рамзий-ишоравий детал, истиора, ўхшатишлардан фойдаланиш маҳорати асосланган. 
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий нутқ ва услуб бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан:
ҳозирги ўзбек адабиётида қисса жанрига хос тамойиллар ҳамда ушбу жанрнинг тадқиқот обйектларининг қиссалари мисолида монологик қиссахонлик ва икки овозли ҳикоя қилиш, кўп овозли баён, оҳанглар хилма-хиллиги ва ибораларнинг зарбли, ритмик сиқиқлик услуби, лексик жиҳатдан архаизм ва неологизм билан тўйинган муаллиф нутқи сингари ранг-баранглигига оид хулосалардан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб етишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўпламини (електрон луғатлар) яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2022-йил 8-сентабрдаги 1/04-29-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб етишда миллий менталитетни инобатга олишга оид назарий маълумотлар билан бойитилган;
Еркин Aъзам ва Хуршид Дўстмуҳаммад қиссаларида ёзувчиларнинг ижодий-индивидуал услуби ва уларга хос инсон табиатини, фазилат ва қусурларини борича акс еттириш, замонавий-бадиий талқиндаги янги инсон образини яратиш, бадиий нутқ ва услубий индивидуалликни белгилашда миллий менталитетни инобатга олишга оид хулосалардан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб етишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўпламини (електрон луғатлар) яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2022-йил 8-сентабрдаги 1/04-29-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашган;
оламни бадиий идрок етиш ва уни ифода етиш билан боғлиқ Е.Aъзам асарларида муаллиф нутқи баёнига қаҳрамон овозини олиб кириш, баён оҳангини, нутқ манерасини, оҳанг йўналишини бир тизимга солиш, Х.Дўстмуҳаммадда еса, адабиётда қаҳрамон “мен”ини тасвирлаш, онгидаги еврилишларни кўрсатиш учун қаҳрамон нутқи, руҳий-маънавий оламини ифодалаш, муаллиф ва қаҳрамонларнинг бир-бирини кузатиш каби фарқлари бўйича тайёрланган материаллардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Aдабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” ешиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022-йил 23-июндаги 04-36-987-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларнинг замонавий ўзбек қиссачилигининг бугунги ютуқ ва камчиликлари, ёзувчи бадиий маҳорати ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга еришилган;
ёзувчининг услубини аниқлашда қаҳрамонлар руҳий ҳолатини ифодалашда портрет, пейзаж сингари бадиий тасвир воситаларидан метафора, аллюзия, тимсолли ишора, рамзий-ишоравий детал, истиора, ўхшатишлардан фойдаланиш маҳоратига оид маълумотлардан 2022-йил июл, август ойлари мобайнида “Тошкент” телерадиоканалининг “Гап чиқди”, “Ҳикматли дунё” ссенарийларини ёзишда фойдаланиган (“Тошкент” телерадиоканалининг 2022-йил 24-августдаги 02-02-177-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларда берилган илмий натижалар томошабинларнинг ҳозирги ўзбек тилида адабий нутқ ва услуб, нутқда инсон феъл-атвори, руҳиятининг акс етиши, рамзийлик ва фалсафийликнинг ифодаланиши билан боғлиқ билимлаирнинг ортишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish