Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажонов Шухратжон Aскаровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълимда екологик тарбия механизмларини ривожлантириш технологиялари”. 
13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик талимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ДСc/Пед376.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ПҳД.03/30.11.2021.Пед.05.07. 
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Aламжон Aмируллайевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Aртикова Муҳайё Ботиралийевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий педагогик таълим жараёнида екологик тарбияни амалга оширишнинг назарий асослари, механизмлари ва технологияларини ҳамда талабаларнинг екологик тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмиу янгилиги:
олий педагогик таълим тизимида талабаларни екологик тарбиялашнинг назарий асослари, педагогик шарт-шароитлари ўқув жараёнини ташкил етишнинг мотивацион, амалий-фаолиятли соҳаларини етноекологик, етнопедагогик ёндашувларини дидактик компедиумида интеграциялаш, макон, замон ва инсон омилига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
“екологик тарбия”, “екологик тафаккур”, “екологик маданият”, “екологик компетенсия”, “екологик хавфсизлик” тушунчаларини ўқув модулларига сингдириш, екологик билимларни тадрижийлик принсипига таянган ҳолда тақдим етишнинг педагогик шарт-шароитлари таянч ва таълимий компетенсияларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлашга йўналтирилган педагогик тизим ўқув жараёнини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
олий педагогик таълимда ўқитиладиган фанлар – “Екология”, “Екология ва табиатни муҳофаза қилиш”; “Халқ педагогикаси” фанларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш асосида талабаларнинг умуминсоний қадриятлар тизими (инсонпарварлик, тарихийлик, тинчлик, саломатлик, маданий, екологик барқарорлик)га асосланган табиат, ўзи ва ўзгаларга нисбатан масъулият билан ёндашиш кўникмаларини креатив таълим муҳитида ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда екологик мустақил таълимни ривожлантиришга мўлжалланган когнитив ва амалий компетенсиялар евристик масалаларни очиқ ахборот маконидан юклаб олиш имкониятларининг дидактик траекторияси фаолиятли-функсионал, тузулмавий-рефлексив барқарор натижавийлигига еришишга кўра такомиллаштирилган;
екологик тарбия механизмлари педагогик жараён моделини такомиллаштириш натижасида талабаларда зарур ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион фаолият елементларини аудитория ва аудиториядан ташқарида қўллаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий педагогик таълимда екологик тарбия механизмларини ривожлантириш, талабаларда екологик компетенцияларни ошириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
олий педагогик таълим тизимида талабаларни екологик тарбиялашнинг назарий асослари, педагогик шарт-шароитлари ўқув жараённи ташкил етишнинг мотивацион, амалий-фаолиятли соҳаларини етноекологик, етнопедагогик ёндашувлар билан интеграциялаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФЗ-2016-0910202206 – рақамли “Олий таълимда екологик тарбия механизмларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик хусусиятлари” мавзусидаги лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 5-январдаги 02-07-07/04-сон маълумотномаси). Натижада ўқув модулларининг педагогик имкониятлари таянч ва таълимий компетенсияларнинг алоқадорлигини таъминлашга йўналтирилган методик тизим асосида такомиллаштирилган;
“екологик тарбия”, “екологик тафаккур”, “екологик маданият”, “екологик компетенсия”, “екологик хавфсизлик” тушунчаларини ўқув модулларига сингдириш, екологик билимларни тадрижийлик принсипига таянган ҳолда тақдим етишнинг педагогик шарт-шароитлари, мазмуни, таянч ва таълимий компетенсияларнинг ўзаро алоқадорлигини таъминлашга йўналтирилган педагогик тизим ўқув жараёнини такомиллаштиришга доир таклифлар “Кимё ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи асосида берилган 356/7-008 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, таълим самарадорлиги ошган, талабаларда “Екологик тарбия”, “екологик тафаккур”, “екологик маданият”, “екологик компетенция”, “екологик хавфсизлик” тушунчаларини ривожлантиришга еришилган;
олий педагогик таълимда ўқитиладиган фанлар – “Екология”, “Екология ва табиатни мухофаза қилиш”, “Халқ педагогикаси” нинг фанлараро интегратив ўқитилишининг дидактик таъминоти талабаларнинг умуминсоний қадриятлар тизимига асосланган педагогик масъулият ва ўзгаларга, ўзига бўлган муносабатнинг етика елементларини оптималлаштириш асосида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган 
ФЗ-2016-0910202206 – рақамли “Олий таълимда екологик тарбия механизмларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик хусусиятлари” мавзусидаги лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 5-январдаги 02-07-07/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг умуминсоний қадриятлар тизимига асосланган педагогик масъулият ва ўзгаларга, ўзига бўлган муносабатнинг етика елементларини оптималлаштириш асосида фанлараро интегратив ўқитилишининг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
талабаларда екологик мустақил таълимни ривожлантиришга мўлжалланган когнитив ва амалий компетенсиялар евристик масалаларни очиқ ахборот маконидан юклаб олиш имкониятларининг дидактик траекторияси фаолиятли-функсионал, тузулмавий-рефлексив барқарор натижавийлигига еришишга кўра такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Кимё ўқитиш методикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғига асосан 356-7-008 қайд рақами билан рўйхатга олинган гувоҳнома). Натижада талабаларнинг касбий компетенсиясларини ташкил қилувчи соғлом турмуш тарзини белгиловчи компонентлар: коммуникативлик, натижаларни прогноз қилиш, саломатликни сақлаш ва назорат қилиш кабиларни ривожлантиришга хизмат қилган;
екологик тарбия механизмлари педагогик жараён моделини такомиллаштириш натижасида талабаларда зарур ҳаётий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион фаолият елементларини аудитория ва аудиториядан ташқарида қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтида бажарилган И-ОТ-2019-8 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларининг табиий (физика ва биология) фанлари учун янги авлод електрон ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ва ўқув жараёнига жорий етиш” мавзусидаги лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 5-январдаги 02-07-07/04-сон маълумотномаси). Натижада таълим самарадорлигини ошишига, таҳсил олувчиларда зарур ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish