Sayt test rejimida ishlamoqda

Ақманова Шаҳноза Алимбоевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек  тили библионимларининг структур ва функционал-семантик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil410.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари номзоди, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Қудайбергенов Мамбеткарим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор;  Бобожонов Фарҳод Курбанбаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек адабий тилидаги библионимларнинг структур ва функционал-семантик тадқиқини амалга оширишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги 
библионимларнинг антропонимлар, топонимлар, гидронимлар, зоонимлар, астронимлар каби кўпгина атоқли отлардан фарқли равишда муайян предмет ёки тушунчанинг умумий белгиларини ифода этиши ва матннинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланиши асосланган;
библионимлар давр, макон ва замон, ижтимоий муҳит, китобхон эҳтиёжи ҳамда ёзувчи маҳоратига боғлиқ ҳолда такомиллашиб, ривожланиб бориши аниқланган;
библионимларнинг семантик-типологик хусусиятлари орқали уларнинг метафора, метонимия, ўхшатиш, эллипсис, оксюморон,  гипербола, литота, ирония каби троплар билан ифодаланиши, ўзбек тили библионимларининг мазмунига кўра уларнинг лингвомаданий восита сифатида воқеланиши далилланган;
ўзбек тили библионимларининг номинатив, аккумулятив, интертекстуаллик, дискурсив ва трансонимизацион функциялари замонавий парадигмалар ёрдамида изоҳланиб, уларнинг полифункционаллиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили библионимларининг структур ва функсионал-семантик хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
библионимларнинг антропонимлар, топонимлар, гидронимлар, зоонимлар, астронимлар каби кўпгина атоқли отлардан фарқли равишда муайян предмет ёки тушунчанинг умумий белгиларини ифода этиши ва матннинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланиши асослангани билан боғлиқ хулосалардан ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва  адабиётшунослигини  тадқиқ  этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 27 августдаги 305/1-сон маълумотномаси).  Натижада мазкур  тадқиқот  материаллари  ўзбек тилидаги, шу билан бирга, айрим материаллар қиёсланиши жараёнида қорақалпоқ тилидаги библионимларнинг шаклланиши ва тараққиёт даражаси кўрсатиб берилган;
библионимлар давр, макон ва замон, ижтимоий муҳит, китобхон эҳтиёжи ҳамда ёзувчи маҳоратига боғлиқ ҳолда такомиллашиб бориши аниқланганига доир хулосалардан ФА-Ф1-Г002 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016) ва Ф1-ФА-0-13229 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” (2012-2016) мавзуларидаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022 йил 27 августдаги 305/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қорақалпоқ тилидаги библионимларнинг қиёсий таҳлилини амалга ошириш ҳамда изоҳлаш имкони яратилган;
    библионимларнинг семантик-типологик хусусиятларини тавсифлаш орқали уларнинг метафора, метонимия, ўхшатиш, эллипсис, оксюморон,  гипербола, литота, ирония каби троплар билан ифодаланиши, ўзбек тили библионимларининг мазмуний гуруҳларини таснифлаш асосида уларнинг лингвомаданий восита сифатида воқеланиши далиллангани ҳақидаги хулосалардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм”, “Тилимизни ўрганамиз” кўрсатувларида ўзбек тили библионимларининг асосий хусусиятлари, мазмун-моҳияти билан боғлиқ хулосаларидан фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 15 сентябрдаги 1079-сон маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларда библионимларнинг аҳамияти ва ўзига хосликлари кенгроқ очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish