Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозорова Нигина Собиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалардаги сурункали нефритик синдромда матриксли металопротеиназа полиморф генлари, ҳамда унинг тўқимавий ингибиторларининг роли”, 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган paқам: B 2022.2.PhD/Tib1682
Илмий раҳбар: Зиядуллаев Шухрат Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Рустамов Мардонқул Рустамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Халматова Барно Турдиходжаева, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ижевск Давлат тиббиёт академияси.
II. Тадқиқотпинг мақсади сурункали нефритик синдромнинг ривожланишида генетик омилларнинг аҳамиятини аниқлаш ва клиник кечиш хусусиятларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда сурункали нефритик синдром кечишининг оғирлик даражаси клиник (аста-секин ривожланиши, диспепсия, қоринда огрик) ва қонда Цистатин С миқдори билан узаро боғлиқлиги аниқланган;
илк бор сурункали нефритик синдромда ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 генотипи учраган беморларда пролиферация жараёнининг кучайиши оқибатида склеротик учоқлар ривожланиши каслалликнинг клиник кечиши огирлашишига олиб келиши аниқланган;
болаларда сурункали нефритик синдромда ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 полиморф генлари ва унинг тўқимавий ингибиторлари ТИМП-2 (C536Т) rs 11551797 касалликни ташхислашда эрта диагностик маркер эканлиги исботланган;
илк бор ММП-9 (A-8202G) rs 11697325 генларининг аллеллари ва G/G гомозиготали генотипи сурункали нефритик синдромли болаларда касаллик ривожланиш хавфини аниқлашда прогностик аҳамияти исботланган.
IV. Тадқикот натижаларинииг жорий қилиниши. 
Болалардаги сурункали нефритик синдромда матриксли металопротеиназа полиморф генлари, ҳамда унинг тўқимавий ингибиторларининг роли  бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
“Болаларда учрайдиган сурункали нефритик синдромда матриксли металопротеиназа полиморф генлари ҳамда унинг тўқимавий ингибиторларининг роли” услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 8н-р/554 сонли маълумотнома). Тавсия этилган тавсияномалар болаларда сурункали нефритик синдром ривожланишини прогноз килишда ва профилактик чора тадбирларни такомиллаштиришга имкон берган; 
сурункали нефритик синдромни эрта ташхислаш ва прогнозлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Болаларда учрайдиган нефритик синдромда клиник-лаборатор кўрсаткичлар динамикаси” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 30 майдаги 8н-р/555 сонли маълумотномаси). Тавсия этилган тавсиянома болалардаги нефритик синдромни турли формаларида касалликни даволаш тактикасини оптималлаштиришга имкон берган;
олинган натижалар Соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятида, хусусан Республика Болалар Миллий тиббиёт марказида, Самарканд Давлат тиббиёт университетининг 1-клиникасида ва Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида амалга оширилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 нюндаги 8н-з/324-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга тадбиқ этилиши болаларда касалликни қайталаниш даражасини камайтиришга, касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва касалликни диагностикаси ва профилактикасига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish