Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Наргиза Мирзоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳакидаги эьлон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баъзи акушерлик ҳолатларида органларни сақловчи операциядан сўнг туғруқдан кейинги аёлларни бошқариш ва реабилитациясини такомиллаштириш», 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган ракам: В2021.1.DSc/Tib504.
Илмий маслаҳатчи: Аюпова Фарида Мирзаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамова, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази. Диссертация йуналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадкикотнинг мақсади туғруқдан кейинги эрта даврда аъзоларни сақловчи операцияларни ўтказган бачадон чоклари етишмовчилиги билан туққан аёлларни даволашнинг патогенетик жиҳатдан асосланган тактикасини, шунингдек уларнинг репродуктив функциясини тиклаш бўйича реабилитация тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадкикотнинг илмий янгилиги:
туғруқдан кейинги даврда асорат кузатилган туққан аёлларнинг қонидаги биокимёвий маркерлар, шу билан бирга ИФН-γ даражаси, кесар кесишдан кейин бачадон чоклари етишмовчилиги бўлган аёлларда, инфекцияни ривожланганлик даражасига мос келиши,  биринчи навбатда инфекцияни тарқалганлик даражаси қон плазмасидаги ИНФγ - интерферон, прокалцитонин (ПКТ), лактатдигидрогеназа (ЛДГ) концентрация даражаси бўйича баҳоланган ва бу кўрсаткичлар SOFA шкаласи, генитал сепсис маркёри сифатида исботланган; 
 SOFA шкаласи бўйича 5-8 баллгача, прокальцитонин 10-12 пг/мл гача, ЛДГ -300 ед/л гача, ИНФγ – 50-100 пг/мл гача  бўлганда кесар кесишдан кейин бачадон чоклари етишмовчилиги кузатилган аёлларда, бачадонни сақлаб қолувчи жарроҳлик амалиёти, метропластика ва метромиорафия даволаш усулларининг юқори самарадорлиги исботланган;
кесарча кесишдан сўнг бачадондаги чокларнинг етишмовчилиги ҳамда метропластикадан кейин бачадондаги дивергент чоклар ҳолатини баҳолашда ултратовуш, допплерометрия ва компрессион эластография текширувлари орқали 3 ва  4 типи аниқланганда - консерватив даво, 5 ва 6 типида «кўк кўз» белгиси кузатилганда - аъзо сақлаб қолувчи жарроҳлик амалиёти белгиланишининг самарадорлик мезонлари исботланган; 
 эндометритни даволашда ва акушерлик перитонитни эрта ташхисотида кесарча кесишдан сўнг чок етишмовчилигини ва мослаштирилган метропластика ва метромиорафияда  гистероскопия ҳамда лапароскопия текширувининг 100 фоизли самарадорлик билан битиши исботланган;
метропластика ва метромиорафия даволаш усулларининг клиник синовларида 1 дан кам коэффициент  билан ижобий натижага эришилиши, икки томонлама статистик тести орқали Р<0,05 қиймати статистик аҳамиятга эгалиги, хавф ва имконият коэффициенти, баҳолаш вазиятини назорат қилиш имкониятлари математик ҳисоблаш усули орқали исботланган.
IV. Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. 
Акушерлик ҳолатларида органларни сақловчи операциядан сўнг туғруқдан кейинги аёлларни бошқариш ва реабилитациясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
аёлларда кесарча кесишдан кейин бачадонда чок сақловчи операция амалиётини такомиллаштириш, асоратларни камайтириш, реабилитация усуллари самарадорлигини ошириш асосида ишлаб чиқилган «Кесарча кесишдан сўнг бачадонда чок етишмовчилигида аъзоларни сақловчи операциялар: клиникаси, диагностикаси ва реабилитатсия усуллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги 8н-з/125-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши акушерлик амалиётига янги даволаш тактикасини жорий этиш, кесарча кесишдан сўнг бачадон чокларининг етишмовчилиги ва перитонит шароитида аъзоларни сақловчи операциялардан кейин ҳайз кўриш ва туғиш функцияларини сақлаш, аёллар ногиронлиги ва ўлимининг олдини олиш имконини берган; 
аёлларда кесарча кесишдан кейинги асоратлар, жинсий аъзолар сепсисини олдини олиш, даволаш усулини такомиллаштириш асосида ишлаб «Кесарча кесишдан сўнг тос жинсий аъзоларининг сепсиси бўлган туғруқдан кейинги аёлларни даволаш тактикаси» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 10 мартдаги                  8н-з/125-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши диагностик эндоскопия, релапаротомия, аъзоларни сақловчи операция ва генитал сепсисни ўтказган аёлларни реабилитация қилиш бўйича қатор чора-тадбирларни жорий этиш, репродуктив функцияни тиклаш орқали ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
туғруқдан кейинги йирингли-септик асоратларни эрта ташхислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Хоразм ва Фарғона вилоятлари перинатал марказларининг амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги 08-01512-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларни амалиётга жорий этилиши кесарча кесишни ўтказган аёлларда генитал сепсисни эрта ва замонавий ташхислаш, гистерэктомия учраш частотасини 23,4% га камайтириш, аёлларнинг репродуктив функциясини сақлаб қолиш ва индивидуал даволаш усулларини аниқлашга ва самарадорлигини ошириш, бачадон сақловчи жарроҳлик амалиёти аёллар репродуктив фаолиятини 100  фойиз тиклаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish