Sayt test rejimida ishlamoqda

Садикова Чинара Салахиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳар хил ишлаб чиқариш типига мансуб симментал зотли буқачаларнинг гўшт маҳсулдорлиги”, 06.02.03-Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.ПҳД/Қх319
Илмий раҳбар: Aмиров Шавкат Кузибайевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл екологияси илмий-тадқиқот институти, ПҳД05/12.2019.Қх.75.01.
Расмий оппонентлар: Турганбайев Рузимбай Уразбайевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Қурбонова Шахноза Ергашевна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Йетакчи ташкилот: Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг кескин ўзгарувчан иқлим шароитида симментал зотли сут-гўшт ва гўшт-сут ишлаб чиқариш типидаги буқачаларни ўсиш ва ривожланиши, гўшт маҳсулдорлик кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Ўзбекистоннинг кескин ўзгарувчан иқлим шароитида симментал зотли ҳар хил ишлаб чиқариш типидаги буқачаларни жадал ўстириш ва бўрдоқилаш билан 18 ойликда мақбул тирик вазнда гўштга топшириш мумкинлиги аниқланган;
илк бор хўжаликда ҳар хил ишлаб чиқариш типидаги буқачаларни жадал ўстириш ва 500 кг дан ортиқ вазнда гўштга сўйишнинг мақбул ёши исботланган;
гўшт-сут ишлаб чиқариш типидаги буқачалардан фойдаланилганда, сут-гўшт типидагиларга нисбатан тирик вазнда 29,5 кг (5,8%) ва сўйим вазнда 20 кг (7,4%) юқори гўшт маҳсулдорликни намоён етиши аниқланган;
гўшт-сут ишлаб чиқариш типидаги буқачалардан фойдаланиш натижасида, сут-гўшт типидагиларга нисбатан 1,328 млн.сўм кўп фойда олиниб, 9% иқтисодий самарадор еканлиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Симментал зотли гўшт-сут ва сут-гўшт ишлаб чиқариш типидаги буқачаларда олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
симментал зотли гўшт-сут ишлаб чиқариш типидаги буқачалардан самарали фойдаланиш усули Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси” МЧЖ да жорий етилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022-йил 30-декабрда 02/23-562-сон маълумотномаси). Натижада хўжаликда гўшт-сут ишлаб чиқариш типидаги буқалардан, сут-гўшт типидагиларга нисбатан 1 бош буқачадан 1328 минг сўм кўп фойда олинган ва 1 с гўшт йетиштиришдаги харажатларни 400 минг сўмга иқтисод қилиш евазига, самарадорлик даражаси 8,9% га ошган;
буқаларни интенсив технологияда ўстириш усули Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Бош булоқ чорва” масъулияти чекланган жамиятида жорий етилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 30 декабрда 02/23-562-сон маълумотномаси). Натижада жадал равишда ўстирилган швиц зотли 18 ойликгача буқачалардан 1 с гўшт йетиштириш учун сарф ҳаражатлар 22% га ёки бир бош буқага бўладиган харажатлар 2 ой муддатга қисқариб, ҳар бош ҳисобига 5200 минг сўм тежалган ва рентабеллик даражаси 12,1% га ошган; 
интенсив технологиялар асосида симментал зотли гўшт-сут ишлаб чиқариш типидаги буқалардан гўшт йетиштириш усули Aндижон вилояти Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривож чорваси” фермер хўжалигида жорий етилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 30 декабрда 02/23-562-сон маълумотномаси). Натижада хўжаликда интенсив технологияда ўстирилган гўшт-сут типидаги буқалардан гўшт йетиштириш 1 с гўшт йетиштириш учун сарф харажатларни 19% га тежалишини ва рентабеллик даражасини 11,7% га юқори бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish