Sayt test rejimida ishlamoqda

Туранов Миржалол Ҳусан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олмос ва кумушсимон рангбарангликларидаги сур рангли қоракўл қўйлари маҳсулдорлигини селексион-генетик жиҳатдан қиёсий баҳолаш”, 06.02.01-Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селексияси ва генетикаси. Қоракўлчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Қх724
Илмий раҳбар: Газиев Aдҳам, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Қоракўлчилик ва чўл екологияси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл екологияси илмий-тадқиқот институти, ПҳД05/12.2019.Қх.75.01.
Расмий оппонентлар: Соатов Ўткир Ражабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент р; Турсунов Хайрулло Шарофиддинович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва иотехнологиялар университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимизнинг Нурота чўли ҳудудида олмос ва кумушсимон рангбарангликлардаги сур рангли қоракўл қўйларининг ирсий, ўсиш ва ривожланиш ҳамда маҳсулдорлик хусусиятларини селексион–генетик жиҳатдан қиёсий баҳолаш асосида уларнинг ўхшашлик ва фарқланиш томонларини аниқлаш, самарали урчитиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор олмос ва кумушсимон рангбарангликларидаги қўйларни турли вариантларда жуфтлашда уларнинг ирсий имкониятларидан фойдаланишнинг самарали йўллари аниқланган;
олмос ва кумушсимон рангбарангликларидаги сур қоракўл қўйлари ва уларнинг авлодларида ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари динамикаси ўрганилиб, қўйлар тирик вазни орасида 1,1 ва 0,9 кг, олинган авлодларнинг тирик вазни бўйича 0,1-0,2 кг; 4-4,5 ойлик ёшда 1,7-1,85 кг фарқланишлар аниқланган;
олмос ва кумушсимон рангбарангликдаги авлодларни селексион белгилари бўйича қиёсий баҳолаш ишлари амалга оширилиб, рангнинг аъло ифодаланиши бўйича 11,8-3,5%, текислиги бўйича 0,9-9,1%, контрастлик даражалари бўйича 13,9-12,6%, фарқланишлар аниқланган;
олмос ва кумушсимон рангбарангликлардаги қўйлар генотипи қиёсий баҳоланиб, баҳолаш натижасида рангбаранглик миқёсида гулларнинг ўрта ени бўйича 1,6-2,2% мустаҳкамлиги бўйича 10,9-5,0% даражаларидаги катталикларга ега бўлиши кузатилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олмос ва кумушсимон рангбарангликлардаги сур рангли қоракўл қўйлари маҳсулдорлигини селексион – генетик жиҳатдан қиёсий баҳолаш йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
турли рангбарангликлардаги сур қоракўл қўйларининг маҳсулдорлик хусусиятларини башоратлаш усули Навоий вилояти “Елтой кумуш сури” наслчилик МЧЖда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 1-февралдаги 1-2/68 сон маълумотномаси). Натижада популяцияга нисбатан қўйларнинг тирик вазнини 4-5 килограммга, гўшт маҳсулдорлиги 2-2,5 килограммга оширилган ва 1 бош қўйдан 100-125 минг соф фойда олишга ва 48,7 фоиз рентабелликка еришилган;
олмос ва кумушсимон рангбарангликлардаги сур қоракўл қўйларини самарали вариантларда жуфтлаш усули Навоий вилоятининг “Нурота қоракўл наслчилик” МЧЖда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 1-февралдаги 1-2/68 сон маълумотномаси). Натижада қайд етилган рангбарангликлар бўйича 1 дона қоракўл тери ҳисобига мутаносиб равишда 15600,0 ва 13200,0 сўм соф фойда олинган, рентабеллик кўрсаткичи 40,3 ва 38,4 фоизни ташкил етган;
турли рангбарангликлардаги сур қоракўл қўйларининг маҳсулдорлик хусусиятларини башоратлаш усули Навоий вилояти “Калмуратказган чорвадорлар макони” наслчилик МЧЖда жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 1-февралдаги 1-2/68 сон маълумотномаси). Жорий етиш асосида популяцияга нисбатан қўйларнинг тирик вазни 3-4 килограммга, гўшт маҳсулдорлиги 1,5-2 килограммга оширилган ва 1 бош қўйдан 75-100 минг соф фойда олишга ва 41,3 фоиз рентабелликка еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish