Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжабаева Дилафруз Абдисалимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида деонтологик компетентликни ривожлантириш”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/3372.
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умид Умрзоқович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертатсия ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида деонтологик компетентликни ривожлантиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида деонтологик компетентликни ривожлантириш тузилмаси мотивацион, когнитив-деонтологик, рефлексив, ташкилий-коммуникатив, қадриятли компонентларнинг ўзаро таъсир кўрсатиш даражасининг доимий барқарорлиги ва қайта алоқаси динамиклигини барқарор ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган; 
интегратив ёндашув асосида бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида деонтологик компетентликни ривожлантириш жараёни фанлараро модулли таълим, ихтисослик ва педагогик-психологик фанларнинг имкониятларини кенгайтириш, ўқув мавзулари мазмунига фанлараро интеграция асосида ўқув мавзуларини ўрганишга тайёргарликни ҳосил қилувчи деонтологик компетентликнинг хусусий ва педагогик таъсир воситаларини мувофиқлаштирувчи умумий тушунчалар ўртасидаги бевосита алоқадорликни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида деонтологик компетентликни ривожлантириш модели деонтологик компетентлик компонентлари ва ўқитувчи деонтологик сифатларининг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш ва назарий-амалий фаолиятни ташкил этишда толерантлик, коммуникатив, тарбиявий, ривожлантирувчи, прогностик функсияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
деонтологик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари хорижий тил ўқитувчиси шахсининг деонтологик қиёфасини аниқлаштириш, бўлажак хорижий тил ўқитувчисининг фан тайёргарлигини аксиологизатсиялаш, деонтология, касбий ва коммуникатив маданиятга оид билимларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида деонтологик компетентликни ривожлантиришга доир олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
 бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида деонтологик компетентликни ривожлантириш тузилмаси мотивацион, когнитив-деонтологик, рефлексив, ташкилий-коммуникатив, қадриятли компонентларнинг ўзаро таъсир кўрсатиш даражасининг доимий барқарорлиги ва қайта алоқаси динамиклигини барқарор ҳисобга олишга доир таклиф ва тавсиялардан “Педагогик деонтология ва компетентлик” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи асосидаги 106-129-сон гувохномаси). Натижада, олий таʼлим муассасалари тизимига тегишли дарслик ва ўқув қўлланмаларда деонтологик компетентликка оид ўқув топшириқларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш имконини яратган; 
интегратив ёндашув асосида бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида деонтологик компетентликни ривожлантириш жараёни фанлараро модулли таълим, ихтисослик ва педагогик-психологик фанларнинг имкониятларини кенгайтириш, ўқув мавзулари мазмунига фанлараро интегратсия асосида ўқув мавзуларини ўрганишга тайёргарликни ҳосил қилувчи деонтологик компетентликнинг хусусий ва педагогик таъсир воситаларини мувофиқлаштирувчи умумий тушунчалар ўртасидаги бевосита алоқадорликни таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Педагогик деонтология ва компетентлик” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги  106-сон буйруғи асосидаги 106-129-сон гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасалари тизимига тегишли дарслик ва ўқув қўлланмаларда деонтологик компетентликка оид ўқув топшириқларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш имконини яратган;
бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида деонтологик компетентликни ривожлантириш модели деонтологик компетентлик компонентлари ва ўқитувчи деонтологик сифатларининг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш ва назарий-амалий фаолиятни ташкил этишда толерантлик, коммуникатив, тарбиявий, ривожлантирувчи, прогностик функсияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Педагогик деонтология ва компетентлик” номли ўқув қўлланмани мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи асосидаги 106-129-сон гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг деонтологик компетентлик сифатини ривожлантириш асосида ўқув ютуқларига эришишга тайёрлашнинг коммуникатив шаклларини амалиётга қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
деонтологик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари хорижий тил ўқитувчиси шахсининг деонтологик қиёфасини аниқлаштириш, бўлажак чет тиллари ўқитувчисининг фан тайёргарлигини аксиологизатсиялаш, деонтология, касбий ва коммуникатив маданиятга оид билимларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан олий ўқув юртларида ўқитувчилик касбига оид тўгарак гуруҳ фаолиятининг методик ва дидактик таъминотини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи асосидаги 106-129-сон гувоҳномаси). Натижада, ёш профессор-ўқитувчилар ўқув курси машғулотлари давомида деонтологик компетентликни ривожлантириш усуллари ва воситаларига оид назарий ва амалий материаллар билан бойитишга хизмат қилган. Шунингдек, тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан “Таълим ва тараққиёт”,  “Болалар ва биз” номли эшиттиришлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022-йил 13-сентябрдаги 04-36-1494-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларга хорижий тил ўқитиш жараёни самарадорлигини ошириш хусусида берилган тавсия хулосалар ҳақида радио тингловчиларга, жумладан бўлажак хорижий тил ўқитувчиларида ўқитувчилик касбига бўлган компетентликни шакллантириш бўйича профессор-ўқитувчилари ва талабаларга маълумот берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish