Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиходжаева Дилбар Иргашевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аргументлаш мантиқий-коммуникатив назариясининг фалсафий таҳлили”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (Фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2017.1.ДСc/Фал5.
Илмий маслаҳатчи: Тураев Бахтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.01.05.
Расмий оппонентлар: Иззетова Емине Мустафаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Aртиков Тўланбой Артикович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Султанова Гулноза Сабировна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади аргументлаш мантиқий-коммуникатив назариясининг фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг коммуникатив ва интераксионал жиҳатларига ижтимоий-психологик, лингвистик омиллар диалектик ўзаро алоқадорлигининг таъсири тушунтириш ва тушуниш, ишонтириш ва ишониш, ўзи учун хулоса чиқаришда намоён бўлиши исботланган;
 аргументлашнинг коммуникатив структурасида чинлик ва мақбулликнинг ўзаро нисбатига мувофиқ, мантиқдаги ёлғон (фикр мулоҳазаларнинг объектив реалликка мос келмаслиги) ва аргументлашдаги ёлғон (атайлаб оламнинг бузилган манзарасини шакллантиришга қаратилган интеракция) тушунчаларининг формал-мантиқий ва прагма-диалектик фарқи очиб берилган; 
 ахлоқий ва диний қадриятларнинг аргументлаш жараёнида нуқтаи назарнинг шаклланиши, ўзгаришига конструктив ва деструктив таъсири кўрсатилиб, уларни мантиқий асосланишнинг демонстратив ва нодемонстратив усуллари аниқланган; 
коммуникатив моделларда коммуникатив агентларнинг интеллектуал фазилати (коммуникативлик, холислик, интеллектуал жасорат ва б.) аргументлаш жараёнининг самарадорлигига таъсир кўрсатиши, низоларнинг мантиқий асослари ва аргументлаш жараёнида енг кўп йўл қўйиладиган хатолар интеллектуал нуқсонларга (беқарорлик, журацизлик, муросасизлик ва б.) боғлиқлиги исботланган; 
Ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқ мутафаккирларининг аргументлаш назариясининг шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссалари баҳс-мунозара юритишнинг диалектик қонун-қоидалари, нотиқнинг нутқига қўйиладиган когнитив ва лингвистик талаблар ҳақидаги ғояларининг миллий менталитетимиз, миллий қадриятларимизни ғоявий ҳужумлардан ҳимоя қилишда парадигмал аҳамиятга егалиги далилланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Аргументлаш мантиқий коммуникатив назариясининг фалсафий таҳлили” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
 аргументлаш мантиқий-коммуникатив назариясининг фалсафий асослари тахлил қилиниб, инсонлар ўртасидаги мулоқотнинг енг муҳим жиҳатлари тушуниш ва тушунтириш, ишонтириш ва ишониш, ўзи учун хулоса чиқариш еканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан «Мантиқ тарихи ва назарияси» номли дарсликда фойдаланилган (Ўқув адабиётининг нашр рухсатномасини рўйхатга олиш рақами 744-074, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ етиш марказининг 2022 йил 17 ноябрдаги 02/01-01-72-сон маълумотномаси). Натижалар дарсликни янги илмий фактик маълумотлар билан бойитиш имконини берган; 
 аргументлашнинг коммуникатив структурасини ташкил етувчи елементлардан нуқтаи назарнинг шаклланиши, ўзгариши ва қабул қилиниши (рад етилиши) билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди, аргументлашдаги ёлғон тушунчаси билан мантиқдаги ёлғон тушунчасининг фарқига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси ўқув машгулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясининг 2022 йил 15 ноябрдаги 3129-сон маълумотномаси). Коммуникатив маконда чинлик ва мақбулликнинг ўзаро нисбати ва аргументлашнинг миллий менталитетимизга хос усулларидан фойдаланишга оид назарий хулосалар ва амалий таклифлар шахсий таркиб билан олиб борилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларда миллий маънавиятимизга ёт ғояларга қарши курашишга, жамоатчилик фикрини шакллантиришга, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
 ахлоқий қадрият, диний қадрият тушунчаларидан ҳар бирининг бажарадиган вазифаси (нуқтаи назар ва асос, аргумент сифатида) ва асослаш механизмларига оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти томонидан чоп етилган «Жаҳон фалсафаси қомуси» (1 ва 2 жилд) ва «Маънавият изоҳли луғати»да фойдаланилган (Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамиятининг 2022 йил 29 ноябрдаги 14-сон маълумотномаси). Мазкур адабиётлардаги айрим тушунчаларга илмий асосланган таъриф берилиши, фалсафий моҳияти очиб берилишига хизмат қилган; 
 коммуникатив моделларда низоларнинг мантиқий асослари тахлил қилиниб, келишувнинг турлари (ҳақиқий ва сохта) аниқланди ва коммуникатив агентларнинг интеллектуал фазилат ва интеллектуал нуқсонлари аргументлаш жараёнининг самарадорлигига таъсир кўрсатиши борасидаги илмий хулосалар ва амалий таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази хузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йилда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг В йўналишида белгиланган “Тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил етиш, соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар”нинг 18 банди бўйича ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази хузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 28 ноябрдаги 366-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар глобал ахборот макони таъсирида миллий менталитетимиз, миллий қадриятларимиз, азалий анъана ва урф-одатларимизнинг қадрини ошириш, ғоявий тарбия механизмини кучайтириш учун назарий ва методологик асос бўлиб хизмат қилган;
 Ўрта аср Яқин ва Ўрта Шарқ мутафаккирларининг аргументлаш назариясининг шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссалари ва илгари сурган ғояларининг миллий менталитетимиз, миллий қадриятларимизни ғоявий ҳужумлардан ҳимоя қилишдаги аҳамиятига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон телевидениесининг Ўзбекистон тарихи каналида 2021 йилда ефирга узатилган «Буюк сиймолар” кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2022 йил 5 декабрдаги 02-31-1984 сон маълумотномаси). Илмий натижалар телетомошабинларни Абу Наср Форобий, Абу Али Ибн Синонинг хулоса чиқариш ва исботлаш, диалектик баҳс юритиш қонун-қоидалари, нотиқнинг нутқига қўйиладиган талаблар ҳақидаги илмий хулосалари, Бурҳониддин Марғинонийнинг илмий мероси билан яқиндан таништириш, миллий-маънавий меросимизни кенг тарғиб қилиш ва жамиятимиз аъзолари тафаккурини кенгайтириш ва билим даражасини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish