Sayt test rejimida ishlamoqda

Умронов Элдорбек Содировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик корхоналарда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти” ва 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Иқт2065
Илмий раҳбар: Мирзайев Aбдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.И.60.03
Расмий оппонентлар: Ештайев Aлишер Aбдуғанийевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Бекмирзайев Мирзохид Aдашалийевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, (ПҳД) доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади туристик корхоналарда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вилоятнинг екологик, табиий, транспорт, ижтимоий-маданий, ландшафт салоҳиятини ҳисобга олиб Бешариқ, Олтиариқ, Фарғона туманларини тиббий туризм тадбиркорлигига ихтисослаштириш таклифи асосланган;
Қўқон шаҳрида миллий ҳунармандчилик музейи ва туризм марказини, Риштон туманида ҳунармандчилик туризми (кулолчилик) тадбиркорлигини, Сўх туманида екотуризм тадбиркорлигини ташкил етиш таклифи асосланган;
кириб келаётган туристлар ҳамда туризм соҳасига йўналтирилган инвестицияларни ҳисобга олиб туристлар сонининг 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
туризм соҳасидаги тадбиркорлик субйектлари сони ва аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал умумий даромадлар ҳажмини ҳисобга олиб туризм соҳасидан олинадиган даромадлар ҳажмининг 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туристик корхоналарда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
вилоятнинг екологик, табиий, транспорт, ижтимоий-маданий, ландшафт салоҳиятини ҳисобга олиб Бешариқ, Олтиариқ, Фарғона туманларини тиббий туризм тадбиркорлигига ихтисослаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги ВМҚ-221-сон “2022 – 2026 йилларда Фарғона вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 19-августдаги 04-18/4323-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий етиш натижасида Фарғона вилояти туризм тадбиркорлигини самарали ташкил қилишга еришилган ҳамда туристик корхоналарда тадбиркорлик фаолияти хизматлари ҳажмининг 8 фоизли ижобий самарасини таъминлаш имконияти яратилган;
Қўқон шаҳрида миллий ҳунармандчилик музейи ва туризм марказини, Риштон туманида ҳунармандчилик туризми (кулолчилик) тадбиркорлигини, Сўх туманида екотуризм тадбиркорлигини ташкил етиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги ВМҚ-221-сон “2022 – 2026 йилларда Фарғона вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-3-иловаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 19-августдаги 04-18/4323-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида ҳунармандчилик ва екотуризм тадбиркорлигини ривожлантиришнинг истиқболли имкониятлари ҳисобига ҳудудлар туризм салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлиги 12 фоизли ижобий самарасига еришиш имконияти яратилган;
кириб келаётган туристлар сони, туризм соҳасига киритилаётган инвестисиялар ҳажмини ҳисобга олиб, туристлар сонининг 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги 
ВМҚ-221-сон “2022 – 2026 йилларда Фарғона вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 
2022-йил 19-августдаги 04-18/4323-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий етиш натижасида туристик корхоналарда тадбиркорлик фаолиятининг истиқболда даромадларини 2,1 марта ижобий самарасига еришиш имконияти яратилган;
туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъйектлари сони ва аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал умумий даромадлар ҳажмини ҳисобга олиб, туризм соҳасидан олинадиган даромадлар ҳажмининг 2026-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-апрелдаги ВМҚ-221-сон 
“2022 – 2026 йилларда Фарғона вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 19-августдаги 
04-18/4323-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий етиш натижасида туристик корхоналар фаолиятининг прогноз кўрсаткичлари аниқлиги 11 фоизга ижобий ўзгаришига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish