Sayt test rejimida ishlamoqda

Авулчаева Феруза Журакузиевнанинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt1930.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гульчехра Жалгасовна Аллаева, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган мухандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф, тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини баҳолаш менежмент самарадорлиги кўрсаткичларига кўра “заиф бошқарув тизими” (0-3,49), “самарали бошқарув тизими” (3,50-4,45) ва “кучли бошқарув тизими” (4,46-5,00) мезонларини ишлаб чиқиш асосида таклиф этилган;
кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини қисман, оптимал, тўлиқ усулларда реструктуризация қилиш, корхонанинг молиявий ҳолатини баҳолаш, рақобатчилар стратегиясини таҳлил қилиш, реструктуризация қилиш механизмини ишлаб чиқиш асосида таклиф этилган;
“Фарғонаазот” АЖга замонавий бошқарув моделини қўллаш эҳтимолий рискларни баҳолаш, рақамли трансформацияни амалга ошириш, стратегик ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
кимё саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини бошқаришда харажатлар бўйича илғорлик стратегиясини қўллаш, кўламдан тежаш, электр-энергия, хом-ашё харажатларини минималлаштириш асосида таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини баҳолаш менежмент самарадорлиги кўрсаткичларига кўра “заиф бошқарув тизими” (0-3,49), “самарали бошқарув тизими” (3,50-4,45) ва “кучли бошқарув тизими” (4,46-5,00) мезонларидан фойдаланиш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналардан “Фарғонаазот” АЖ фаолиятида жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖ 2023 йил 7 февралдаги 18-369-сонли маълумотномаси). Натижада, “Фарғонаазот” АЖ бошқарув самарадорлиги 2020 йилга нисбатан 2021 йилда 1,03 баробарга оширишга эришилган.
Кимё саноати корхоналарининг бошқарув тизимини қисман, оптимал, тўлиқ усулларда реструктуризация қилиш, корхонанинг молиявий ҳолатини баҳолаш, рақобатчилар стратегиясини таҳлил қилиш, реструктуризация қилиш механизми бўйича таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналардан “Фарғонаазот” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖ 2023 йил 7 февралдаги 18-369-сонли маълумотномаси). Натижада, “Фарғонаазот” АЖда 2021 йил якуни билан соф фойдаси 2020 йилга нисбатан 1,2 баробарга ошди.
“Фарғонаазот” АЖга замонавий бошқарув моделини қўллаш эҳтимолий рискларни баҳолаш, рақамли трансформацияни амалга ошириш, стратегик ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналаридан “Фарғонаазот” АЖнинг 2026 йилгача ривожлантириш стратегик режасида ўз аксини топганлиги аниқланган (“Ўзкимёсаноат” АЖ 2023 йил 7 февралдаги 18-369-сонли маълумотномаси). Натижада, “Фарғонаазот” АЖнинг 2026 йилгача мўлжалланган стратегик режалари ишлаб чиқилган ҳамда бозор улушини 2022 йилга нисбатан 2026 йилда 24 % қўшимча оширишга имкон яратилади.
Кимё саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини бошқаришда харажатлар бўйича илғорлик стратегиясини қўллаш, кўламдан тежаш, электр-энергия, хом-ашё харажатларини минималлаштириш асосида таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги корхоналардан “Фарғонаазот” АЖ томонидан фойдаланилган(“Ўзкимёсаноат” АЖ 2023 йил 7 февралдаги 18-369-сонли маълумотномаси). Натижада, “Фарғонаазот” АЖда энергия харажатларининг улуши ишлаб чиқариш таннархида 2020 йилнинг 52,7 %идан 2021 йилда 47,2 %гача камайишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish