Sayt test rejimida ishlamoqda

Шомуродов Жамшид Олимбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг бадиий-естетик мазмундаги ўқув материалларини когнитив қабул қилиш лаёқатини ривожлантириш механизмлари” мавзусида 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ПҳД/Пед2708.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллайевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Улфат Илхамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Aхмедов Марифжон Мамирджанович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг бадиий-естетик мазмундаги ўқув материалларини когнитив қабул қилиш лаёқатини ривожлантиришнинг назарий асосларини аниқлаш ва мазкур йўналишда илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларнинг бадиий-естетик мазмундаги ўқув материалларини когнитив қабул қилиш лаёқатини ривожлантириш механизмлари таълим олувчиларнинг интуицияси, ҳиссий қабул қилиш даражаси ва рефлексив фаолиятини узлуксиз такомиллаштиришга оид назарий ёндашувларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
бадиий-естетик мазмундаги ўқув материаллари воситасида ўқувчиларнинг когнитив қабул қилиш лаёқатини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари мантиқий савол, минор-мажор, аудио мусиқий машғулот, мусиқий тасвир, интеллектуал ўйинлар, арт терапия каби когнитив технологияларни киритиш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг когнитив қабул қилиш лаёқатини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели креатив фикрлаш интенсивлигини тадрижий асосда таъминлаш ҳамда мусиқий ешитув, мусиқий атама ва белгиларни англаш имкониятини маҳсулдор ўқув материаллари ёрдамида кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
бадиий-естетик мазмундаги ўқув материаллари воситасида ўқувчиларда когнитив қабул қилиш лаёқатининг ривожланганлик мезонлари интериоризация, импровизация, естетик дид, маданий дунёқарашни барқарор ривожлантириш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг бадиий-естетик мазмундаги ўқув материалларини когнитив қабул қилиш лаёқатини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
таълим олувчиларнинг интуицияси, ҳиссий қабул қилиш даражаси ва рефлексив фаолиятини узлуксиз такомиллаштиришга оид назарий ёндашувларни интеграциялаш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг бадиий-естетик мазмундаги ўқув материалларини когнитив қабул қилиш лаёқатини ривожлантириш механизмларига оид назарий ёндашувларни интеграциялаш асосида аниқланган ёндашувлардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида ишлаб чиқилган ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 майдаги 02-07-1352/04-сон далолатномаси). Натижада, “Мусиқа” фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг бадиий-естетик мазмундаги дидактик материалларни когнитив қабул қилиш лаёқатини ривожлантириш самарадорлигига еришилган;
креатив фикрлаш интенсивлигини тадрижий асосда таъминлаш ҳамда мусиқий ешитув, мусиқий атама ва белгиларни англаш имкониятини маҳсулдор ўқув материаллари ёрдамида кенгайтириш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг когнитив қабул қилиш лаёқатини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён моделига оид таклифлардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ХТ-1-55237-рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда назарий-амалий материал сифатида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 майдаги 02-07-1352/04-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларнинг бадиий-естетик мазмундаги ўқув материалларини когнитив қабул қилиш лаёқатини муайян даражада ривожлантиришга еришилган. 
интериоризация, импровизация, естетик дид, маданий дунёқарашни ривожлантириш асосида ишлаб чиқилган бадиий-естетик мазмундаги ўқув материаллари воситасида ўқувчиларда когнитив қабул қилиш лаёқатининг ривожланганлик мезонлари, мантиқий савол, минор-мажор, аудио мусиқий машғулот, мусиқий тасвир, интеллектуал ўйинлар, арт терапия каби когнитив техналогияларни қўллаш асосида аниқлаштирилган бадиий-естетик мазмундаги ўқув материаллари воситасида ўқувчиларнинг когнитив қабул қилиш лаёқатларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида ишлаб чиқилган ФЗ-2016-0909111822-рақамли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 майдаги 02-07-1352/04-сон далолатномаси). Натижада, ўқувчиларда бадиий-естетик мазмундаги ўқув материалларини когнитив қабул қилиш лаёқатини ривожланганлик даражасини ифодаловчи кўрсатгичларни муайян индикаторлар ёрдамида ифодалашга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish